Skip to content
Trending
11 декабря 12:08Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради 2 июня 10:05Ҳақиқий квант компьютерларида ишлайдиган ўйин яратилди 6 января 09:34Жиззахда табиатга 387 млн сўм зарар етказган браконьерлар қўлга олинди 11 августа 17:36Хитойнинг “Long March 7A” ракетаси учирилганидан 85 сония ўтиб портлаб кетди 4 августа 11:59Шаҳрисабз ҳокими фуқаронинг уйига кириб, яшаш шароитини танқид қилди ва жаримага тортди 12 февраля 19:43Ўзбекистонда Судьялар интизомий ҳайъати ташкил этиш режалаштирилмоқда 5 ноября 14:16Бельгиядаги НАТО базаси устидан номаълум дронлар учиб ўтди 10 августа 11:53Қозоғистон ўзбекистонлик блогерни халқаро қидирувга берди 21 августа 10:59Швейцария Альпларида 34 йил аввал йўқолган альпинистлар жасади топилди 24 мая 11:39Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилди
  Пятница 4 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Саратовда Россия ФКК генералига суиқасд қилинди
Дунё

Саратовда Россия ФКК генералига суиқасд қилинди

ShaxriyorShaxriyor—4 сентября 08:210 1
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Хитой Россиядан электр энергияси импортини тўлиқ тўхтатди

17 января 10:50

“Америкаликларни сюрпризлар кутмоқда”. Россия Венесуэлага “Орешник” етказиб бериши мумкин

4 ноября 11:50

Россия Google хизматларини блоклаши мумкин

11 декабря 21:53

ЕИ Россиянинг мис ва қимматбаҳо металлар экспортига чеклов қўйиши мумкин

3 февраля 11:25

Саратов вилоятининг Энгельс шаҳрида номаълум шахс Россия Фазо-космик кучлари (ФКК) зобитига суиқасд қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, “Коммерсантъ” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса бугун, 3 сентябрь эрталаб Энгельснинг “Пробуждение” посёлкасидаги коттеж яқинида содир бўлган. “Shot”нинг ёзишича, ҳужум қилган шахс мотоциклда бўлган ва юзини шлем билан яширган. Генерал ҳарбий дўкондан чиқаётганда унга қарата икки марта ўт очган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўқлардан бири эркакнинг юзига, иккинчиси эса танасига теккан.

Ҳарбийнинг ҳайдовчиси ҳам жароҳат олган, аммо тез ёрдам чақиришга муваффақ бўлган. Зобит Саратовга етказилган, у ерда шифокорлар тезкор тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг, уни кейинги даволаш учун махсус самолётда Москвага юборишга қарор қилинган. Украинанинг “Supernova+” мониторинг канали суиқасд Россия ФКК узоқ масофали авиациясининг 22-оғир бомбардимончи авиация дивизияси қўмондони, генерал-майор Николай Варпаховичга қилинганини ёзмоқда.

Бунгача Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) ва мамлакат Bош прокуратураси Варпаховичга 2024 йил 8 июль куни Киевдаги “Охматдет” болалар шифохонасига берилган ракета зарбасига алоқадорликда сиртдан гумон билдирган. Тергов маълумотларига кўра, у ракета зарбаси бериш ҳақида жанговар буйруқ берган, шундан сўнг унга бўйсунувчи узоқ масофали авиация бўлинмалари Ту-95МС бомбардимончи-ракета ташувчисидан шифохонага Х-101 қанотли ракетасини учирган.

“Коммерсантъ” маълумотларига кўра, суиқасддан сўнг фавқулодда ҳодиса содир бўлган посёлка ўраб олинган. Воқеа жойида Тергов қўмитаси, ФХХ ва полициянинг тергов-тезкор гуруҳлари ишламоқда. Тергов қўмитаси қотилликка суиқасд қилиш (Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 1-қисми) ва қуролнинг ноқонуний муомаласи (Жиноят кодексининг 222-моддаси 1-қисми) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатган.

ГенералРоссияСаратовсуиқасд
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

HBO “Гарри Поттер” сериалининг иккинчи тизер-трейлерини эълон қилди
Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди
Related posts
Дунё

Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди

4 сентября 09:10 10
Дунё

Норвегияда Россиянинг “Профессор Молчанов” илмий-тадқиқот кемаси қўлга олинди

3 сентября 16:05 20
Дунё

Эстония тарихида иккинчи аёл президент сайланди

3 сентября 14:40 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди

4 сентября 09:10 10
Кино Олами

HBO “Гарри Поттер” сериалининг иккинчи тизер-трейлерини эълон қилди

3 сентября 18:05 30
Жамият

Тошкентда юқори босимли труба ёрилиб, йўлнинг бир қисми ўпирилди

3 сентября 17:32 60
Жамият

Саида Мирзиёева Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди

3 сентября 17:26 60
Дунё

Норвегияда Россиянинг “Профессор Молчанов” илмий-тадқиқот кемаси қўлга олинди

3 сентября 16:05 20
Дунё

Эстония тарихида иккинчи аёл президент сайланди

3 сентября 14:40 20
Load more

Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди

4 сентября 09:10

Саратовда Россия ФКК генералига суиқасд қилинди

4 сентября 08:21

HBO “Гарри Поттер” сериалининг иккинчи тизер-трейлерини эълон қилди

3 сентября 18:05

Тошкентда юқори босимли труба ёрилиб, йўлнинг бир қисми ўпирилди

3 сентября 17:32

Саида Мирзиёева Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди

3 сентября 17:26

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1821
  • Жамият1768
  • Спорт300
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияИсроилТрампҚозоғистонХитойпорақўлга олиндиушландиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа