Skip to content
Trending
22 января 20:45Давосда Мирзиёев ва Рено-Бассо ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди 28 января 19:10Шавкат Мирзиёев Режаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан эртага Туркияга боради 7 марта 14:25Дубай аэропорти дрон портлаши сабаб вақтинча ёпилди 25 мая 10:01Бухорода соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан ушланди 5 октября 14:43Олимлар мия янги маълумотларни хотирага қандай қўшишини аниқлади 25 декабря 19:04Россиядан олиб келинаётган синтетик наркотик божхонада тўхтатилди 16 апреля 15:44Туркиянинг Измир шаҳрида университетда талаба пичоқли ҳужум содир этди 24 ноября 15:00Ўзбекистон дипломлари 38 давлатда тан олиниши мумкин 11 декабря 12:08Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради 19 ноября 13:00АҚШда қўлга олинган ўзбекистонлик фуқарони Тошкент қидиргани маълум бўлди
  Среда 14 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди
Дунё

Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди

ShaxriyorShaxriyor—4 сентября 09:100 6
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ президенти Дональд Трампнинг сурати мамлакат пул бирлигида пайдо бўлди. 1 сентябрь куни Вашингтон вақти билан соат 12:00 да АҚШ зарбхонаси Трамп акс этган 1 долларлик тангаларни муомалага чиқаришни ва сотишни бошлади. Бу тангалар мамлакат мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган.

Тилла рангли тангаларнинг бир томонида Трампнинг портрети ҳамда Либертй (Озодлик) ва In god wе trust (Биз Худога ишонамиз) ёзувлари бор. Иккинчи томонида эса қалқонида 250 рақами бўлган АҚШ президенти муҳрининг тасвири туширилган.

АҚШ зарбхонасига кўра, бу тангалар 250 йиллик сана арафасидаги миллат руҳини, ғурурини ва меросини акс эттиради. Қўшма Штатларда деярли 100 йилдан бери тирик инсоннинг сурати пулга туширилмаган эди. Шу сабабли бу ҳолат кескин танқидларга сабаб бўлди. Чунки бундай шараф одатда фақат аллақачон вафот этган арбобларга берилади.

Танга қандай пайдо бўлди ва нега чиқарилди?

Трамп 2025 йилда Оқ уйга қайтганидан бери унинг маъмурияти кўплаб объектлар ва буюмларга президентнинг исми ёки тасвирини жойлаштирмоқда. Кеннеди маркази, АҚШ Тинчлик институти, Миллий парклар рухсатномалари, чекланган миқдордаги паспорт ва 2025 йилда эълон қилинган 1 миллион долларлик “олтин карта” визаси шулар жумласидандир.

More stories

Трамп Гренландия бўйича позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди

27 января 18:17

АҚШда Қосим Сулаймонийнинг икки қариндоши ҳибсга олинди

5 апреля 07:39

АҚШ НАТОдаги айрим ҳарбий ва разведка бўлинмаларини қисқартиради

21 января 14:03

“Толибон”: АҚШ дронлари ҳали ҳам Афғонистон осмонида ҳаракатланмоқда

14 ноября 23:29

Трамп маъмурияти бу ишларнинг бир қисмини Мустақиллик декларацияси имзоланганининг 250 йиллик байрамига боғламоқда. 15 июль куни АҚШ Молия вазири Скотт Бессент ижтимоий тармоқда бу танга ҳақида эълон қилганди. Вазирнинг таъкидлашича, танга Америка қадриятларини ва барчанинг озодлигини асраш ваъдасини улуғлайди.

Трамп маъмурияти бу тангага мисол тариқасида илгари чиқарилган бошқа бир эсдалик тангасини кўрсатмоқда. 1926 йили мамлакатнинг 150 йиллиги учун АҚШ зарбхонаси Жорж Вашингтон ва ўша пайтдаги президент Калвин Кулиж сурати ёнма-ён туширилган танга зарб этган эди. Аммо танқидчилар 1926 йилги танга фақат эсдалик учун бўлганини ва муомаладаги пул сифатида ишлатилмаганини айтмоқда.

Трамп тасвири туширилган бошқа пуллар ҳам бўладими?

Май ойида Скотт Бессент Трамп тасвирланган янги 250 долларлик банкнотни чоп этишга тайёргарлик кўрилаётганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, маъмурият янги купюра учун Конгресс розилигини олишга ҳаракат қилмоқда.

Янги тангалар қанча туради?

Танганинг номинал қиймати 1 доллар бўлса-да, харидорлар 25 талик танга ўрамини 61 долларга, 100 талик қопчани эса 154,50 долларга сотиб олиши мумкин. Нарх кескин оширилганига қарамай, АҚШ зарбхонаси тангалар фақат безак эмаслигини таъкидламоқда. Улар ҳақиқий пул ҳисобланади ва 1 долларлик қоғоз пул каби кундалик харидлар учун ўтади.

Бу қанчалик қонуний?

АҚШ федерал қонунига кўра, мамлакат пули ва қимматли қоғозларида фақат вафот этган шахсларнинг портрети бўлиши мумкин. Конгресс бу қонунни 1866-йили қабул қилган. Ўшанда Молия вазирлиги мулозими Спенсер М. Кларк 5 сентлик пулга ўз юзини тушириб, қонун чиқарувчиларнинг ғазабини келтирган эди.

Бироқ Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида 2020 йилги “Муомаладаги тангалар дизайнини ўзгартириш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Бу қонун Молия вазирлигига 250 йиллик символикасига эга 1 долларлик тангалар зарб этиш ҳуқуқини беради.

Бу қонун тангаларнинг орқа томонига тирик ёки вафот этган ҳар қандай шахснинг суратини қўйишни тақиқлайди. Аммо янги 1 долларлик тангада Трампнинг тасвири танганинг олд томонида жойлашган. Шу сабабли бу ҳолат қонунга зид эмас деб қаралмоқда.

АҚШмуомалага чиқарилдитангаТрамп
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Саратовда Россия ФКК генералига суиқасд қилинди
Непалда селдан кейин 500 дан ортиқ муҳандис қутқарувчиларга WhatsApp орқали ёрдам бермоқда
Related posts
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа