Skip to content
Trending
8 апреля 09:38Қалбаки ҳужжатлар ортидан 2 млрд сўм ҚҚС олганлар ушланди 4 августа 15:16Польшалик спортчи Болтиқ денгизини сузиб ўтиб, тарихий рекорд ўрнатди 5 июня 12:09Ўзбекистонда янги Ҳарбий санъат тарихи музейи ташкил этилади 16 декабря 09:46Наманганда жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган мансабдор қўлга олинди 5 января 14:45АҚШ президенти Путин қароргоҳига ҳужум ҳақидаги хабарларга ишонмаслигини айтди 16 января 10:42АҚШ Венесуэла билан боғлиқ навбатдаги нефть танкерини қўлга олди 24 октября 23:09Тошкентда аёлни ҳимоя қилган эркакни комага тушириб қўйган шахс 8 йилга қамалди 15 декабря 16:08Камала Ҳаррис 2028-йилги президентлик сайловида номзодини қўймоқчи — Axios 16 ноября 13:55Сердар Бердимуҳамедов Тошкентга келди 4 ноября 14:47Келгуси йилдан чиқинди учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Фарғонада 800 ўринли замонавий тиббиёт мажмуаси барпо этилади
Жамият

Фарғонада 800 ўринли замонавий тиббиёт мажмуаси барпо этилади

ShaxriyorShaxriyor—9 февраля 10:410 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Фарғонада давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринли кўп тармоқли замонавий шифохона қурилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ССВ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида (кейинги ўринларда лойиҳа деб юритилади) лойиҳа бўйича тендер жараёнини якунлади. Тендерда 10 та компания иштирок этди, улардан саккизтаси олдиндан малакадан ўтказилди ва йирик глобал компаниялардан техник ва молиявий таклифлар олинди: Meridiam Consortium (Франция) ва Ronesans (Туркия), Plenar Consortium (БАА), YDA Group(Туркия) ҳамда Falganim Holding (Кувайт) ва KOC Consortium (Ўзбекистон) ва Vision Investment (Саудия Арабистони). 

Ғолиб сифатида Vision International Investment Company (Саудия Арабистони) — КОC Construction Mekanik Elektrik MCHJ FE (Ўзбекистон) — Rekeep (Италия) компаниялари консорсиуми эълон қилинди. Тендер ғолиби барча техник талабларга жавоб берадиган ва энг паст молиявий таклифни тақдим этган.

More stories

Фарғона вилоятида йирик миқдорда кучли таъсир қилувчи дори контрабандаси фош этилди

23 января 11:49

Фарғонада дорихона ёниб кетди

11 июня 13:21

Фарғонада Telegram орқали шилқимлик қилган 19 ёшли йигит 5 суткага қамалди

6 января 17:44

Фарғонада сохта кадастр билан давлат ерини 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

29 июля 11:11

Компания Ўзбекистонда лойиҳа компаниясини рўйхатдан ўтказиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тендер натижалари эълон қилинган ҳамда вазирликнинг расмий веб сайтида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида шартнома имзолашга таклиф қилинади.

Шартнома шартларига мувофиқ, тендер ғолиби Фарғона вилоятида уч йил ичида ишга тушириладиган 800 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохонани халқаро стандартларга мувофиқ лойиҳалаштириши, қуриши, молиялаштириши, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаши ва техник жиҳатдан жиҳозлаши шарт. Шунингдек,  20 йил давомида техник эксплуатациясини таъминлаш мажбуриятини олади.

“Фарғона вилоятида кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириш минтақа ҳамда унга туташ вилоятлар аҳолиси учун кардиожарроҳлик, нейрохирургия ва орган трансплантациясини ўз ичига олган замонавий юқори технологияли учинчи даражали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди”, дейилади ССВ хабарида.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарида қайд этилишича, лойиҳа доирасида вилоятдаги мавжуд 5 та тиббиёт муассасасини бир жойда бирлаштириш ҳамда уларни илғор диагностика ва даволаш инфратузилмаси билан жиҳозлаш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, хизматлар сифатини яхшилайди ва беморларнинг минтақа ёки мамлакат ташқарисига чиқиш заруратини камайтиради.

Мазкур лойиҳа давлат ва хусусий секторнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги муваффақиятли ҳамкорлигининг пилот лойиҳаси бўлиб, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида замонавий тиббиёт мажмуаларини ривожлантириш учун модел яратади.

Президентнинг 2024 йил 30 октябрдаги “2024—2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш белгиланганди.

барпо этиладизамонавийтиббиётФарғона
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Суриядан Ироққа 2250 нафар ИШИД жангариси кўчирилди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа