Skip to content
Trending
8 ноября 18:17Кения президенти Зеленскийдан асирга олинган кенияликларни озод қилишни сўради 20 мая 16:20Наманганда 5-синф ўқувчиси электр токи уриб вафот этди 3 марта 15:08Ўзбекистонда тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт қабуллари бекор қилинади 20 ноября 17:24Ўзбекистон компанияси ҳам АҚШнинг “қора рўйхати”га киритилди 30 октября 17:38“Amazon” минглаб ходимнинг баҳридан ўтмоқда – сабаб маълум 12 декабря 13:46Ўзбекистонда ОАВ устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди 27 февраля 10:01Қозоғистонда кафеда газ портлади: 7 киши ҳалок бўлди 23 марта 17:27Дональд Трамп Эронга зарбаларни 5 кунга кечиктирди 18 ноября 17:54БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини маъқуллади 19 февраля 12:57Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод қамоққа ҳукм қилинди
  Понедельник 26 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Дунё

Жанубий Кореяда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

ShaxriyorShaxriyor—9 февраля 10:320 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

CNN: АҚШ қўшинлари Ироқнинг асосий ҳарбий объектларини тарк этди

19 января 09:53

Конго Демократик Республикасида йўловчи кемаси ҳалокатга учради

25 декабря 09:43

Қримда машғулот парвози вақтида Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

3 апреля 19:44

Таиланд ва Камбоджа тинчлик келишувини имзолади

27 октября 15:56

Бугун, 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинциясига қарашли Капхён туманида армияга тегишли AH-1C русумли ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳалокат тахминан соат 11:00 да (Тошкент вақти билан 5:00) Сеул шаҳридан 55 километр шимоли-шарқда содир бўлган. Ҳарбий вертолёт бортида икки киши бўлган. Улар оғир тан жароҳатлари олган ва юрак уриши тўхтаган ҳолатда шифохонага етказилган.

2025 йил март ойида ҳам Жанубий Кореяда ўрмон ёнғинларини ўчириш ишларига жалб этилган вертолёт ҳалокатга учраган эди. Ўша ҳодиса оқибатида учувчи ҳалок бўлган.

Маълумот учун, AH-1C – АҚШда ишлаб чиқарилган ҳужумчи ҳарбий вертолёт бўлиб, у машҳур Bell AH-1 Cobra оиласига мансуб. Ушбу вертолёт асосан қуруқликдаги қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлаш, зирҳли техникани йўқ қилиш ва жанг майдонида разведка вазифаларини бажариш учун мўлжалланган. AH-1C бир двигателли бўлиб, тор ва чўзилган фюзеляжи уни нишонга кичикроқ кўринишга эга қилади, бу эса жанговар шароитда омон қолиш имкониятини оширади. У 20 ммли автомат тўп билан қуролланган, шунингдек, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ракеталар, жумладан TOV танкка қарши ракеталарини олиб юриши мумкин. Вертолёт максимал тахминан 280 км/соат тезликка эга, учиш масофаси 500 км атрофида, экипажи икки кишидан – учувчи ва қурол операторидан иборат.

вертолётЖанубий Кореяҳалокатга учрадиҲарбий
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Исроил АҚШни огоҳлантирди: Эрон “қизил чизиқ”дан ўтса, якка зарба беришга тайёрмиз
Фарғонада 800 ўринли замонавий тиббиёт мажмуаси барпо этилади
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 40
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 50
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа