Skip to content
Trending
18 июня 13:03Россия Visa ва Mastercard карталаридан босқичма-босқич воз кечмоқда 16 декабря 13:31Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни тасдиқлади 20 ноября 13:00Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Зоҳран Мамдани билан учрашади 20 мая 10:21Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотиклар мусодара қилинди 13 марта 15:16Покистон ҳарбий авиацияси Афғонистондаги бир қатор объектларга ҳужум қилди 30 января 18:26Apple 2025 йил охирида iPhone савдосидан рекорд натижа қайд этди 13 августа 19:40Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келиши кутилмоқда 20 января 16:55БМТ: Покистонда сўнгги беш ойда 130 мингдан ортиқ афғонистонлик муҳожир ҳибсга олинди 15 декабря 22:11Ерга ўхшаш сайёралар коинотда жуда кўплиги маълум бўлди – тадқиқот 7 ноября 12:13ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари Бахтиёр Мансуров вафот этди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Моргенштернга яна бир давлатга кириш тақиқланди
Дунё

Моргенштернга яна бир давлатга кириш тақиқланди

ShaxriyorShaxriyor—13 ноября 18:380 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Литва ҳукумати 27 ёшли россиялик рэпер Алишер Моргенштернга мамлакатга 10 йил давомида киришни тақиқлади. У 29 ноябрь куни Вильнюсда концерт бермоқчи эди. Бу ҳақда бугун, 13 ноябрь куни мамлакат Миграция департаменти вакили Рокас Пукинскасга таяниб, BNS агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор Литва Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма тавсияси ва “бу шахс миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин” деган хулосага олиб келган қўшимча маълумотлар асосида қабул қилинган.

“А. Моргенштернга Литвага киришни тақиқлаш қарори дарҳол кучга киради ва 10 йил давом этади”, деди Пукинскас. 

More stories

Россия урушнинг ҳақиқий иқтисодий харажатларини яшираётгани айтилди

4 марта 18:45

БААда Россия, АҚШ ва Украина иштирокида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтади

23 января 11:34

Россия сулҳ якунлангач Украинага ҳужум бошлади

12 мая 13:11

Россияда талабаларни Украинадаги урушга жалб қилинмоқда

30 июля 17:42

Шу билан бирга, Вильнюсдаги концерт учун чипталар ҳали ҳам сотилмоқда. BNS маълумотича, Вильнюс мэри Валдас Бенкунскас ҳам Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, Моргенштерн концертини ташкил этаётган Латвияда рўйхатдан ўтган Ready Events компанияси фаолияти мамлакат ахборот хавфсизлигига таҳдид солмаслигини текширишни сўраган.

Бенкунскас октябрь охирида Facebook саҳифасида шундай ёзган эди:

“Мен қўл қовуштириб ўтира олмайман ва Вильнюсга учинчи марта (Моргенштерн 2023 йил март ва 2024 йил декабрда бу ерда концерт берган) шундай ижрочи келаётганини кузата олмайман. У ‘Қрим кимники?’ деган саволга жавоб беролмайди, Путинни очиқ ҳурмат қилади ва Украина Маданият вазирлиги томонидан миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар рўйхатига киритилган”.

Россиялик рэпер 2020–2021 йилларда катта машҳурликка эришган — у “Легендарная пыль” альбoмини чиқарган ва америкалик рэпер Lil Pump билан Watafuk?! каби қўшиқларни ёзган. У интервьюларида сиёсий мавзулардан қочишга ҳаракат қилган. Масалан, 2021 йил августда украин журналисти Дмитрий Гордон билан суҳбатда “Қрим кимники?” деган саволга “Қрим — қримликларнинг” деб жавоб берган. 

“Биз таъсир қила олмайдиган ўтмиш ҳақида баҳслашишнинг ҳожати йўқ”, деган у.

2021 йил ноябрида Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Моргенштернни “ижтимоий тармоқларда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда” айблаган. Шу ортидан рэпер Россияни тарк этиб, Дубайга кўчган. 2024 йил январда у БАА ҳукумати унга мамлакатга киришни тақиқлаганини маълум қилган, аммо бунинг сабаблари очиқланмаган.

2022 йил 14 март куни – Украинадаги уруш бошланганидан бир неча ҳафта ўтиб —–Моргенштерн “12” номли қўшиқ ва клип чиқарган, унда украин журналисти Гордоннинг рус ҳарбийларига қаратилган ҳақоратли сўзлари ҳам келтирилган. 2022 йил май ойида Россия Адлия вазирлиги уни “фуқаролик жамиятига чет эл таъсири бўлган шахс” (иноагент) деб эълон қилган. Кейинчалик у бир неча бор тегишли белги қўймагани учун жаримага тортилган. 2024 йил сентябрида Моргенштернга нисбатан “иноагент мажбуриятларини бажармаслик” бўйича жиноят иши қўзғатилган ва у қидирувга берилган. 2025 йил январда эса Россияда унинг мол-мулки мусодара қилинган.

давлатЛитваМоргенштернРоссиятақиқландиТашқи ишлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

19 ёшли қиз севгилисининг тилини тишлаб, узиб олди
Грузиядаги авиаҳалокат ортидан С-130 самолётлари парвози тўхтатилди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 40
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа