Skip to content
Trending
27 июня 10:45Жиззахда маст ҳолда машина бошқарган шахс 15 суткага қамалди 23 декабря 14:19Россия ҳужуми эҳтимоли фонида Норвегия эвакуация масаласини кўриб чиқмоқда 23 октября 11:50Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади 31 марта 20:51Қирол Чарльз III Оқ уйга расмий ташриф билан боради 5 февраля 15:14Ўзбекистон ва АҚШ нодир ер элементлари бўйича меморандум имзолади 5 ноября 13:48АҚШ КХДРга қарши санкция киритди 10 августа 16:08Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Муртазо Пуралиганжи “Пахтакор”га ўтди 12 мая 13:05Фарғонада маст эркак сабаб поезд шошилинч тўхтатилди 28 марта 19:47Тошкентда 1,1 млрд сўмлик ноқонуний тиббий омбор фош бўлди 19 мая 17:21Ўзбекистонда жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Xдаги Grok боти можароси: уч давлат кескин чоралар билан таҳдид қилди
Дунё

Xдаги Grok боти можароси: уч давлат кескин чоралар билан таҳдид қилди

ShaxriyorShaxriyor—6 января 10:120 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Илон Маскка тегишли X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги Grok сунъий интеллект боти аёллар ва вояга етмаган болаларнинг шаҳвоний мазмундаги сохта тасвирларини яратгани ортидан учта давлат ушбу платформага нисбатан кескин чоралар кўриш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

X платформасига ўрнатилган Grok боти фойдаланувчиларнинг сўровига биноан реал инсонлар, жумладан, аёллар ва болаларни кийимсиз ҳолда тасвирламоқда. Мазкур муаммо декабрь ойи охирида, ботга фойдаланувчиларга исталган расмни таҳрирлаш имконини берувчи edit imagе (расмни таҳрирлаш) тугмаси қўшилгандан кейин авж олди.

Малайзия ҳукумати Grok боти орқали аёллар ва болаларнинг тасвирларини ахлоқсиз кўринишга келтириш бўйича суриштирув бошлади. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, бот ҳатто малайзиялик аёлларнинг рўмолсиз (ҳижобсиз) ҳолатдаги сохта суратларини ҳам яратган. Малайзия алоқа ва мултимедиа комиссияси бундай контентни тарқатиш жиноят эканини ва X компанияси вакиллари тушунтириш бериш учун чақиртирилишини билдирди.

More stories

Х’да Grok орқали расм таҳрирлаш барча фойдаланувчилар учун бутунлай блокланди

15 января 17:50

Россия Киевга янги “тизимли зарбалар” билан таҳдид қилди

26 мая 12:45

Илҳом Алиев Эрон ҳужумини “нонкўрлик” деб атади ва жавоб билан таҳдид қилди

6 марта 10:11

Моргенштернга яна бир давлатга кириш тақиқланди

13 ноября 18:38

Илон Маскнинг муносабати

Дастлаб Илон Маск ушбу вазиятга киноя билан ёндашди. У ўзининг ва бошқа машҳур инсонларнинг бикини кийган ҳолда таҳрирланган суратларига кулаётган эможи билан жавоб қайтарди. Бироқ халқаро босим ортганидан сўнг 4 январь куни у позициясини ўзгартирди.

“Grok ёрдамида ноқонуний контент яратган ҳар қандай шахс, худди шундай контентни юклаган каби жазоланади. Бундай аккаунтлар бутунлай блокланади”, деб ёзган Маск.

Ҳиндистон ва Франциянинг кескин талаблари

Ҳиндистон ҳукумати X маъмуриятига расмий хат йўллаб, СИ ботини тўлиқ қайта кўриб чиқишни буюрди. Деҳли ушбу масалада кўрилган чоралар бўйича 72 соат ичида ҳисобот беришни талаб қилди. Акс ҳолда платформа жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Франция ҳам Grok ботини одамларнинг розилигисиз ноқонуний шаҳвоний контент яратишда айблади. Париж прокуратураси X платформасига нисбатан олиб борилаётган суриштирувни кенгайтириб, унга болаларга нисбатан зўравонлик контентини тарқатиш бўйича янги айбловларни қўшди. Шунингдек, ушбу ҳолат Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини бузиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мутахассислар фикрича, сунъий интеллект томонидан яратилган сохта тасвирлар билан боғлиқ бу каби можаролар ижтимоий тармоқларни тартибга солувчи қонунларнинг янада қатъийлашишига олиб келади.

Grokдавлаткескин чоратаҳдид қилди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Tashkent City 2-лот ҳудудида ёнғин қайд этилди
АҚШда виза сиёсати ўзгарди: 13 та мамлакат фуқароларига қўшимча талаблар
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа