Skip to content
Trending
10 сентября 11:15Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Max’ни намойиш қилди 16 ноября 14:50Мирзиёев саммитда қатор ташаббусларни илгари сурди 19 ноября 15:52Россияда ажрашганларни жаримага тортиш таклиф қилинди 30 августа 13:26Янги Тошкентдаги мусиқий фаввора иккита Гиннес рекордини ўрнатди 25 ноября 12:01Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарди 14 апреля 10:32Ўзбекистонда 3 ойда 346 ўлимли ЙТҲ қайд этилди 11 июля 16:03Германияда Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган 500 килограммлик бомба топилди 5 марта 10:57Ангренда итларни доимий сўйиб келган икки нафар эркак ушланди 13 марта 20:21Ироқ ғарбида АҚШ ҳарбий самолёти қулади: 4 экипаж аъзоси ҳалок бўлди 4 декабря 10:37Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Россия армиясида ҳалок бўлган хорижликлар орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда
Жамият

Россия армиясида ҳалок бўлган хорижликлар орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда

ShaxriyorShaxriyor—1 мая 11:230 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия-Украина урушида Россия армиясига жалб қилинётган хорижликлар орасида энг кўп ўзбекистонликлар ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда “Truth Hounds” ҳамда бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан тайёрланган ҳисоботда сўз боради.

More stories

2025 йилда 176 нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради

6 февраля 10:56

Россияда ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик Украинадаги урушга юборилишининг олди олинди

13 ноября 16:31

Исроилда яшовчи ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

27 февраля 18:25

Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

18 декабря 15:27

Тадқиқотга кўра, Россия 2022 йилдан буён камида 130 дан ортиқ давлатдан ўн минглаб хорижликларни армия сафига жалб қилган. Улар орасида Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари, жумладан ўзбекистонликлар ҳам катта улушни ташкил этади.

Энг ташвишли жиҳатлардан бири бу қурбонлар статистикасидир. Очиқ манбалар ва таҳлилларга таяниб, камида 481 нафар ўзбекистонлик Россия армияси сафида ҳалок бўлгани қайд этилган. Бу кўрсаткич хорижликлар орасида энг юқориси ҳисобланади. Кейинги ўринларда Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари қайд этилган.

Ҳисоботда Россия томонидан қўлланилаётган рекрутинг механизмларига алоҳида эътибор қаратилган. Унга кўра, рекрутерлар асосан ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоясиз қатлам – мигрантларни нишонга олган. 2022 йилдан буён Россия ҳудудида мигрантлар яшайдиган жойлар, иш жойлари ва ҳатто масжидларда рейдлар сони кескин ошган. Кўп ҳолларда ҳарбий контракт имзолаш депортация ёки жиноий таъқибдан “қутулиш йўли” сифатида тақдим этилган. Шу билан бирга, тадқиқотда ҳужжатларни тортиб олиш, сохта жиноий айбловлар қўйиш, калтаклаш ва турли босим ўтказиш ҳолатлари қайд этилган. Айрим ҳолатларда бу ҳаракатлар инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши, ҳатто қийноқ билан ҳам амалга оширилган.

Кўплаб хорижликлар Россияга фуқаролик иши, армияда жанговар бўлмаган лавозим ёки Европа мамлакатларига чиқиш имконияти каби ваъдалар билан жалб қилинган. Бироқ амалда улар рус тилини билмасдан туриб шартномалар имзолашга мажбурланган ва қисқа тайёргарликдан сўнг энг хавфли фронт ҳудудларига юборилган. Ҳисоботда таъкидланишича, кўплаб хорижлик жангчилар йўқотишлар жуда юқори бўлган “штурм”ларда иштирок эттирилган.

Тадқиқот муаллифлари бу жараёнларни оддий ҳарбий рекрутинг деб баҳоламаган. Уларга кўра, айрим ҳолатларда мазкур амалиёт алдаш, мажбурлаш ва эксплуатация орқали амалга оширилгани сабабли одам савдоси белгиларига мос келади. Шу нуқтаи назардан, Россиянинг ушбу сиёсати халқаро ҳуқуқ доирасида жиддий саволларни келтириб чиқаради.

Умуман олганда, ҳисобот натижалари Россия армиясида хорижликларни жалб қилиш тизими тасодифий эмас, балки тизимли ва кенг қамровли эканини кўрсатган. Айниқса, Марказий Осиёдан чиққан мигрантлар, жумладан ўзбекистонликлар бу жараёнда энг заиф ва энг кўп жабр кўраётган қатламлардан бирига айлангани таъкидланган. Мутахассислар фикрича, бундай ҳолатлар нафақат инсон ҳуқуқлари, балки минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам жиддий эътибор талаб қилади.

армияРоссияўзбекистонликлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 119 млн еврогача баҳоланди
Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа