Skip to content
Trending
27 июня 10:24Қирғизистонда дарёга қулаган автомобилдаги ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди 23 апреля 18:43Учтепада дефектолог болага жисмоний тазйиқ ўтказди  10 декабря 17:41Ўзбекистонда барча савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-код жорий қилинади 28 ноября 11:19Ўзбекистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланди 2 декабря 20:285 йилдан буюн қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга тушди 6 апреля 19:08Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик Саудияда қолиб кетди 10 декабря 21:44Тошкентда чиройли рақамли ID-карта олиб беришни ваъда қилган ходим қўлга олинди 10 декабря 20:26Леонардо Ди Каприо 2025 йил актёри деб эълон қилинди 6 марта 11:16Олий таълим вазирлиги мутахассиси 100 минг доллар пора билан қўлга тушди 9 февраля 10:41Фарғонада 800 ўринли замонавий тиббиёт мажмуаси барпо этилади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистон ҳудудига “кефедрон” синтетик гиёҳванд моддасини олиб киришга уринишнинг олди олинди
Жамият

Ўзбекистон ҳудудига “кефедрон” синтетик гиёҳванд моддасини олиб киришга уринишнинг олди олинди

ShaxriyorShaxriyor—22 ноября 14:410 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирлар давомида синтетик наркотик моддаларни республика ҳудудига ноқонуний равишда олиб кириш ва ички ҳудудда тарқатилишининг олди олинди. 

Дастлабки босқичда жиноят занжири Россия Федерациясидан бошлангани маълум бўлди. 1994-йилда туғилган, такси ҳайдовчиси бўлган шахс 200 АҚШ доллари эвазига 2 дона “редуктор” автомобиль эҳтиёт қисмини номаълум шахслардан қабул қилиб, уларни “Навоий” чегара божхона постига етказиб келган. Ушбу эҳтиёт қисмларни постдан олиб ўтиш учун у 1989-йилда туғилган бошқа бир фуқарога 150 минг сўм тўлаган.

More stories

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Қирғизистонда зилзила содир бўлди, Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октября 14:27

Ўзбекистонда 9 ойда мингдан ортиқ киши ЙТҲ сабаб вафот этди

3 ноября 11:33

Навоийда 71 млн сўм алимент қарзи бўлган ота тандир ичида топилди

5 июня 21:28

“Навоий” чегара божхона постида кузатув-рентген қурилмасида олинган тасвирлар шубҳа уйғотган. Текширув давомида эҳтиёт қисмлар белгиланган тартибда очиб кўрилганда, уларнинг ҳар бирининг ичига 3 тадан, жами 6 дона зарқоғозга ўралган ўрамлар яширилгани аниқланди. Марказий Божхона лабораториясининг хулосасига кўра, ўрамларда сал кам 5 килограмм оғирликдаги “кефедрон” синтетик гиёҳвандлик моддасининг бўлгани тасдиқланди.

Тадбирнинг навбатдаги босқичи Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида давом эттирилди. “Редуктор”ларни қабул қилиб, уларни якуний манзилларга етказиши керак бўлган курьер қўлга олинди. Курер Россиядан “Виталий” исмли шахс томонидан юборилган икки телефон рақами орқали Тошкент шаҳрида 25 ёшли икки фуқарога эҳтиёт қисмларни топшираётган вақтида ушланган. Ушбу шахслар синтетик модда қадоқларини беш манзил бўйича тарқатишни режалаштирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эҳтиёт қисмларни олиб келган ҳайдовчи, уларни божхона постидан ўтказган фуқаро ва уларни қабул қилиб олган курер эҳтиёт қисмлар ичига наркотик модда яширилганидан бехабар бўлган. Бироқ бу ҳолат уларнинг жавобгарликдан озод қилинишига асос бўла олмайди.

Божхона органлари фуқаролардан чегара божхона постлари орқали бегона шахсларнинг юкларини олиб ўтишдан қатъий тийилишларини сўради.

Маълумот учун, Президентнинг 2024 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансчегаравий усулда ўтказиш учун йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши кўзда тутилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Божхонагиёҳванд моддаНавоийРоссияЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ҳиндистонда 45 йил олдин бедарак йўқолган эркак хотираси қайта тиклангач, оиласини топди
Марказий Осиё ҳар дақиқада 9 кв метрга чўлланяпти – Абдуҳакимов
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 20
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Load more

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1952
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа