Skip to content
Trending
14 августа 19:32Тожикистон “Толибон”га расман норозилик нотаси юборди 6 ноября 10:03Тошкент вилоятида сув қарздорларидан 19,2 млрд сўм ундирилди 7 марта 09:03Наманганда турмуш ўртоғини ўлдиртирмоқчи бўлган аёл ва унинг жазмани ушланди 4 декабря 22:19UEFA “Бенфика”ни жаримага тортди 12 ноября 14:55Чиқиндидан қарздорлар тўғридан тўғри электрдан узилмайди – вазирлик 10 июля 17:55Президент фармони билан Дилнозахон Каттахонова янги лавозимга тайинланди 27 октября 12:34Қирғизистон ўз миллий криптовалютасини яратди 3 августа 14:22Россияда теракт тайёрлашда гумонланган Марказий Осиё фуқароси қўлга олинди 26 ноября 22:35Исроил Ғарбий Соҳилда ҳарбий операция бошлади 27 августа 15:10Трамп АҚШ энергетика тизимини ҳимоя қилиш учун фавқулодда ҳолат жорий этди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Қизиқарли  Кино Олами  Леонардо Ди Каприо 2025 йил актёри деб эълон қилинди
Кино Олами

Леонардо Ди Каприо 2025 йил актёри деб эълон қилинди

ShaxriyorShaxriyor—10 декабря 20:260 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Time журнали Леонардо Ди Каприога 2025-йилнинг “Энг яхши актёри” унвонини тақдим этди. Нашрнинг таъкидлашича, ўттиз йиллик фаолиятига қарамай, Ди Каприо ҳануз замонамизнинг энг таниқли, машҳурлиги йўқолмаган актёрларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг экрандаги жозибаси эса томошабинларни ҳеч қачон чарчатмайди, балки аксинча, вақт ўтган сари актёрга бўлган қизиқиш янада ортиб бормоқда.

Пол Томас Андерсоннинг янги “Жанг ортидан жанг” фильми актёрнинг навбатдаги йирик ижодий ютуғи бўлди. Унда Ди Каприо ҳаётда кўпни кўрган, дунё идеалларидан чарчаган, қизи билан муносабатларни қайта тиклашга уринаётган мураккаб характер Боб Фергюсон образини гавдалантирган. Фильм аллақачон 200 миллион доллардан зиёд даромад йиғди ва танқидчилар ҳамон уни фаол муҳокама қилмоқда. Кулгили, фожеавий ва ҳатто бир оз абсурд руҳдаги бу ҳикоя Ди Каприонинг истеъдодини яна бир бор очиб берди.

More stories

Леонардо Ди Каприо 2025 йил актёри деб эълон қилинди

10 декабря 20:26

Лос-Анжелесда “Оскар” мукофоти ғолиблари эълон қилинди

16 марта 10:26

Актёр ўз фаолияти давомида “Омон қолган” фильмидаги роли учун “Оскар”ни қўлга киритган, шунингдек, BAFTA, “Олтин глобус”, “Кумуш айиқ” каби йирик мукофотлар билан тақдирланган. Аммо унинг ижод йўли бундан анча аввал бошланган: 1993-йилда у Роберт Де Ниро билан “Бу йигитнинг ҳаёти” драмасида илк бор катта экранда кўриниш берган. Орадан бир йил ўтгач эса “Гилберт Грэйпни нима қийнайди?” фильмидаги роли учун илк “Оскар” номинациясини қўлга киритган.

Актёрнинг кейинги фильмографияси эса кино тарихидаги энг машҳур лойиҳалар билан тўлган: “Ромео ва Жулетта”, “Титаник”, “Авиатор”,“Буюк Гетсби”, “Уолл стрит бўриси,” “Бир куни Голливудда” ва ҳоказо. Ди Каприо ҳар сафар юрагида қарама-қарши ҳислар тўқнашган қаҳрамонларни танлайди. Шу боис у романтик ролларни ҳам, мураккаб, ахлоқий жиҳатдан зиддиятли образларни ҳам тенг даражада ишонарли ижро этади.

Режиссёр Пол Томас Андерсон актёрнинг ижодий интизомига ҳам юқори баҳо беради:

“Агар юқори даражадаги машҳур актёр бўлсангиз, сизнинг ҳаракатларингиз барча жараёнга таъсир қилади. У билан ишлаш доимо қулай, тинч, шошқалоқликсиз ва ортиқча муаммоларсиз кечади. Ди Каприо суратга олиш майдонида пайдо бўлиши билан бутун атмосфера ўзгаради”, дейди режиссёр.

Леонардонинг ўзи эса томошабинларга кўрсатишга арзийдиган бирор рол бўлгандагина кинода пайдо бўлишни афзал кўради. Бошқа ҳолатларда шов-шувдан четда қолишни маъқул кўради.

Time’нинг актёрга берган янги унвони шуни кўрсатадики, узоқ йиллик карьерасига қарамай, Ди Каприо томошабинлар эътиборини ушлаб тура олган камёб актёрлардан бири бўлиб қолмоқда.

Time журналийил актёриЛеонардо Ди Каприоэълон қилинди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Қочиш устаси” 4-марта қамоқхонадан қочиб кетди
Тошкентда чиройли рақамли ID-карта олиб беришни ваъда қилган ходим қўлга олинди
Related posts
Кино Олами

Тошкент ва Урганчда XI Европа кинофестивали бўлиб ўтади

19 октября 12:39 60
Кино Олами

Paramount Warner Bros. Discovery’ни сотиб олди

7 октября 18:06 100
Кино Олами

Барча даврларнинг энг қизиқарли илмий-фантастик филмлари рейтинги тузилди

3 октября 16:58 170
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа