Skip to content
Trending
24 ноября 19:52Хитой эртага орбитага космик кема учиради 29 января 10:35Колумбияда 15 киши бор самолёт ҳалокатга учради — барча йўловчилар ҳалок бўлди 16 января 11:12Мачадо Оқ уйда Трампга Нобель Тинчлик мукофотини совға қилди 30 августа 13:26Янги Тошкентдаги мусиқий фаввора иккита Гиннес рекордини ўрнатди 14 декабря 19:04Исроил Ливанга ҳужум қилиш билан таҳдид қилди 9 сентября 09:54Тошкентда тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жазоланди 3 ноября 14:38Мадуро Президент сифатида сўнгги кунларини яшамоқда – Трамп 9 августа 20:42Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий беш ойдан сўнг илк бор кўриниш берди 28 февраля 19:40Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлган бўлиши мумкин 5 января 11:57Венесуэлада Николас Мадурони озод этиш бўйича махсус комиссия тузилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  BBC раҳбарлари Трампнинг нутқи сохталаштирилгани сабаб истеъфога чиқди
Дунё

BBC раҳбарлари Трампнинг нутқи сохталаштирилгани сабаб истеъфога чиқди

ShaxriyorShaxriyor—10 ноября 11:490 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

BBC бош директори Тим Дейви ва BBC News раҳбари Дебора Тернесс АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таҳрирланган нутқи билан боғлиқ можаро сабаб истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

“BBC мукаммал эмас ва биз доимо очиқ, шаффоф ва масъулиятли бўлишимиз керак. Бу ягона сабаб бўлмасада, BBC News атрофидаги ҳозирги муҳокамалар қароримга таъсир қилди. BBC умуман олганда яхши ишлади, лекин айрим хатолар бўлди ва бош директор сифатида якуний жавобгарлик менинг зиммамда”, деган Дейви мактубида.

Унга кўра, у бошқарув кенгаши билан истеъфога чиқиш муддатларини келишиб, яқин ойларда лавозимни янги раҳбарга тартибли топширишни таъминлайди.

“Панорама дастурида Трамп ҳақидаги воқеа BBC’га зарар етказадиган даражага етди. Ҳа, хатолар бўлган, аммо BBC News ташкилот сифатида тарафкашлик қилган деган айбловлар ёлғон”, дея қўшимча қилган Дебора Тернесс ҳам. 

More stories

Трамп Гренландия бўйича позициясини ўзгартиришга мажбур бўлди

27 января 18:17

АҚШ валютасида янги давр: банкноталарда Трамп имзоси пайдо бўлади

27 марта 19:36

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса фуқарога Medicare учун 90 доллардан берилишини эълон қилди

4 октября 17:13

Трамп Си Цзинь Пин дан медиа магнатни озод қилишни сўради

6 ноября 14:25

Тим Дейви 2020 йил сентябрида BBC бош директори бўлган. Бунгача у етти йил давомида корпорациянинг тижорат бўлими – BBC Studios’ни бошқарган. Умумий ҳисобда у BBC’да 20 йил ишлаган.

Дебора Тернесс 2022 йилдан бери BBC News’ни бошқарган. У бутун дунё бўйлаб 500 миллион томошабинга 40 дан ортиқ тилда янгиликлар тайёрлайдиган 5 мингдан ортиқ ходим ишлайдиган жамоага раҳбарлик қилган.

BBC раиси Самир Шах ҳам ушбу воқеаларга ўз муносабатини билдирган. 

“Бу BBC учун қайғули кун. Тим сўнгги беш йил давомида ажойиб бош директор бўлди. У BBC’ни қатъият, мақсад ва узоқни кўра билиш билан бошқарди”, деган Шах.

У кенгаш Тимни қўллаб келгани, аммо унга нисбатан кучли босим бўлгани ва бу қарор сабаблари тушунарли эканини қўшимча қилган.

Трамп эса ижтимоий тармоқда қолдирган постида собиқ BBC вакилларини “инсофсизлар” дея атаган. 
“Ҳамманинг истеъфога чиқаётганини кўряпсизлар, чунки улар менинг жуда яхши нутқимни бузиб кўрсатди. Бу сайловларга аралашмоқчи бўлган жуда инсофсиз одамлар. Энг ёмони, улар энг яқин иттифоқчиларимиздан деб ҳисобланадиган мамлакатдан!” деган Оқ уй раҳбари. 

Истеъфога сабаб бўлган можаро “The Telegraph” газетасининг мақоласидан кейин юзага келган. Газета BBC Panorama дастури “Трамп: Иккинчи имконият?” фильмида Трампнинг нутқи таҳрирлангани, икки алоҳида парча кетма-кет кадр сифатида монтаж қилингани сабабли у тартибсизликларни қўллаб-қувватлагандек кўринганини таъкидлаган. Бу ҳақда BBC’нинг таҳририй стандартлар бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Прескотт томонидан ёзилган ички хатга таянилган.

Британия Маданият вазири Лиза Ненди ҳам бу вазиятни “жуда жиддий” деб атаган ва BBC’га нисбатан бошқа айбловлар ҳам борлигини, энг оғири – “BBC мураккаб мавзуларни ёритишда тизимли тарафкашликка эга” деган фикр эканини айтган.

Парламент қуйи палатасининг маданият, медиа ва спорт қўмитаси BBC раисидан вазият бўйича изоҳ сўраб расмий мактуб йўллаган.

BBCсохталаштиришТрампянгиликлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Дональд Трамп ўзининг номи билан аталган стадион бўлишини хоҳламоқда — ESPN
АҚШ ҳукуматининг иши қайта бошланиши мумкин
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа