Skip to content
Trending
2 сентября 14:44Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади 5 декабря 16:05Ғиждувон ҳокими Фарҳод Умаров электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради 21 октября 21:43Чехияда 11 тонна олтин захирасига эга кон топилди 23 декабря 21:00Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди 5 декабря 00:32Россия Snapchatни блоклади 5 июня 10:27Андони Ираола расман “Ливерпуль” бош мураббийига айланди 9 февраля 20:17АҚШ Афғонистонга нисбатан янги санкциялар масаласини кўриб чиқмоқда 12 мая 11:24Россия ва Украина ўртасидаги вақтинчалик сулҳ якунланди 13 сентября 12:52Фарғонада бувисини ўлдириб, уйига ўт қўйган йигит 17 йилга қамалди 18 ноября 17:57Зеленский Россия билан музокараларни қайта бошламоқчи
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп маъмурияти Эронга қарши санкцияларни янада кучайтирди
Дунё

Трамп маъмурияти Эронга қарши санкцияларни янада кучайтирди

ShaxriyorShaxriyor—16 января 10:570 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ ҳукумати 15 январь куни Эрондаги оммавий намойишларни шафқатсизларча бостиришда айбланган беш нафар юқори мартабали амалдор ва бир қатор молиявий тармоқларга нисбатан санкциялар эълон қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Молия вазирлиги маълум қилди.

“Чўкаётган кемадаги каламушлар”

Янги санкциялар рўйхатига Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари қўмондонлари киритилган. Вашингтон уларни тинч намойишчиларга нисбатан куч ишлатиш режасининг “меъморлари” деб атамоқда.

Шунингдек, аёл маҳбусларга нисбатан “шафқатсиз, ғайриинсоний ва камситувчи муносабат”да бўлинган Фардис қамоқхонаси ҳам чекловлар нишонига тушди. АҚШ молия вазири Скотт Бессент 15 январь куни эълон қилинган видео мурожаатида Эрон раҳбарларига қатъий огоҳлантириш берди:

More stories

BBC: Россия АҚШ кемалари ҳақидаги разведка маълумотларини Эронга бермоқда

7 марта 09:18

АҚШда ноқонуний кўча пойгаси учун 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

3 июня 16:11

Трамп барча давлатлар учун қўшимча 10% бож жорий қилди

21 февраля 14:07

Эрон ва АҚШ ядровий музокаралари 6 февраль куни Уммонда бўлиб ўтади – Аббос Ароқчи

5 февраля 17:20

“АҚШ Молия вазирлиги шуни биладики, сиз чўкаётган кемадаги каламушлар каби, Эрон оилаларидан ўғирланган маблағларни дунё бўйлаб халқаро банкларга ўтказишга уринмоқдасиз. Ишончингиз комил бўлсин, биз бу маблағларни ҳам, сизни ҳам кузатиб боряпмиз. Ҳали вақт бор, агар халқ томонга ўтишни истасангиз, президент Трамп айтганидек, зўравонликни тўхтатинг ва Эрон халқи билан бирга бўлинг”.

Эрондаги намойишлар

Эрондаги тартибсизликлар дастлаб юқори инфляция ва пул қадрсизланиши сабабли бошланган бўлса-да, кейинчалик 1979-йилги Ислом инқилобидан кейинги энг йирик сиёсий инқирозга айланди. АҚШда жойлашган HRANА инсон ҳуқуқлари гуруҳининг маълумотларига кўра, ҳозиргача тўқнашувларда 2 435 нафар намойишчи ва ҳукуматга алоқадор 153 киши ҳалок бўлган. Аммо баъзи манбалар қурбонлар 12 мингдан ошганини қайд этди.

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён эса 15 январь куни ҳукумат намойишларга сабаб бўлган иқтисодий муаммолар, коррупция ва валюта курсидаги қийинчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилаётганини билдирди. Расмий Теҳрон тартибсизликларни келтириб чиқаришда ўзининг азалий рақиблари — АҚШ ва Исроилни айбламоқда.

“Максимал босим” кампаниясининг янги босқичи

Молия вазирлиги, шунингдек, Эрон нефтьи ва нефть-кимё маҳсулотларини сотишдан тушган пулларни халқаро бозорларда ювиш билан шуғулланган 18 нафар шахс ва “яширин банк” тармоқларига ҳам санкция қўллади.

Ушбу чоралар президент Дональд Трамп томонидан қайта тикланган “максимал босим” кампаниясининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур кампаниядан мақсад Эрон нефть экспортини нол даражага тушириш ва Теҳроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймасликдир. Эрон томони эса ядро қуроли устида ишлаётганини доимий равишда рад этиб келади.

Трамп 28 декабрдан бери давом этаётган намойишлар фонида бир неча бор намойишчилар томонида бўлишини ва керак бўлса вазиятга аралашишини таъкидлаган. Аммо Саудия Арабистони, Қатар ва Уммон расмийлари Трампни Эронга ҳужум қилишдан воз кечишга кўндирган.

АҚШнамойишларсанкция қўлладиТрампЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Венесуэла билан боғлиқ навбатдаги нефть танкерини қўлга олди
Ислом Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг эҳтимолини инкор этмади
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа