Skip to content
Trending
22 декабря 17:13Ушаков: АҚШ–Европа–Украина музокаралари Москвага “категорик тўғри келмайди” 25 октября 22:52АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда — Reuters 27 ноября 11:3125 йилдан ортиқ қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга қайтарилди 19 апреля 11:15Ўзбекистонга 3 ойда қарийб 2,9 млн турист ташриф буюрди 25 февраля 18:16Тошкентда 48 600 долларни сотаётган шахс ушланди 6 февраля 11:02АҚШ ўз фуқароларини Эронни зудлик билан тарк этишга чақирди 29 марта 15:32АҚШ қўшинлари Эронда 11 мингдан ортиқ нишонни йўқ қилди 21 августа 10:59Швейцария Альпларида 34 йил аввал йўқолган альпинистлар жасади топилди 13 февраля 12:41Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади 6 ноября 10:33Хитой астронавтлари космосда барбекю пиширди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Украина урушида қатнашган 50 ёшли “Ўзбек” қамалди
Жамият

Украина урушида қатнашган 50 ёшли “Ўзбек” қамалди

ShaxriyorShaxriyor—27 ноября 17:560 29
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россиянинг Украинада олиб бораётган урушида қатнашган 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг жорий йил 15 октябрдаги ҳукми билан 3 йил 1 ой муддатга қамалди.

More stories

Россия армиясида ҳалок бўлган хорижликлар орасида ўзбекистонликлар биринчи ўринда

1 мая 11:23

Машина олиб қочган ва ИИО ходимини пичоқлаган йигитлар қамалди

6 ноября 12:35

Ўзбек тадбиркори PUMA брендидан рухсатсиз фойдалангани учун 40 млн сўм жаримага тортилди

2 ноября 07:48

Россиядаги ЙТҲда Самарқандлик фуқаролар ҳалок бўлди

17 февраля 21:25

Маълум бўлишича, 1975 йилда туғилган мазкур шахс 2012 йилда ишлаш мақсадида Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига бориб, 2013 йилда яшаш хонадонига қайтиб келган. У 2024 йил 10 ноябрь куни яна ишлаш учун Россияга кетади, бу сафар у Иванова шаҳрига бориб, у ердаги “Текстилний ХБК” номли корхонада уста бўлиб ишлаб, 2025 йил 4 апрель куни уйига қайтади. Унинг Ўзбекистонга қайтиб келишини асосий сабаби Россия Федерацияси Қуролли қучлари сафида Украина давлатига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш истаги борлигини оиласига билдириб, улар билан ҳайрлашиш бўлган. Бироқ уйига келгач, у бу ҳақида оила аъзоларига айтмаган.

Орадан кўп ўтмай, аниқроғи, 10 апрель куни ўзбекистонлик эркак яна Россияга қайтади ва 15 апрель куни моддий бойлик орттириш мақсадида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайди. У Россия Федерацияси Қуролли кучлари таркибида “оддий аскар” ҳарбий унвонини олиб, “ҳайдовчичилангар” лавозимида, шартли “Ўзбек” “позывной”и остида хизмат қилишга киришади. Эркак 2025 йил 20 апрель кунидан Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги таркибида ҳаракатланган ҳолда, Луганск шаҳрида жойлашган ҳарбий лагерда 2 ҳафта давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, 2025 йил 5 май куни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга юборилади.

9 май куни Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиш давомида ўзбекистонлик эркак  мина портлаши оқибатида чап оёғидан яраланади. 5 июнь кунига қадар ҳарбий госпиталда даволаниб, 2025 йил 6 июнь куни ҳарбий тиббий комиссия томонидан вақтинча ҳарбий хизматга ёроқсиз, деб топилади ва унга реабилитация учун 2025 йил 7 июнь кунидан 6 июль кунга қадар, яъни 30 сутка таътил берилади.
Таътил давомида, эркак ўз ҳаракатларининг оқибатини англаб, 2025 йил 4 июль куни Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ва ўз иҳтиёри билан юқоридаги ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. 

Тергов ҳаракатлари давомида, ушбу шахс Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан Қуролли кучлар сафига ёлланганлиги учун 1 млн рубль (тахминан 151 млн сўм) миқдорда пул маблағини олгани, мазкур маблағнинг бир қисмини ўз эҳтиёжлари учун, қолган қисмини Россия Федерацияси ҳудудида даволаниш учун ишлатгани аниқланган.

Эътиборли томони шундаки, Украина Мудофаа вазирлиги ва Бош разведка бошқармаси кўмагида ташкил этилган “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси томонидан эълон қилинган Россия-Украина урушида иштирок этган ўзбекистонлик шахслар рўйҳатида 50 ёшли ушбу судланувчининг исм-шарифи ҳам бор.

Суд айбланувчини Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (“Ёлланиш”) ва 154-1-моддаси 1-қисми (“Чет давлатнинг ҳарбий, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия ёки шунга ўхшаш тузилмаларига хизматга кириш — ёлланиш”) бўйича айбдор деб топди ва  унга нисбатан узил-кесил 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди.

қамалдиРоссияУкраинаурушЎзбек
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Президент Жавоҳир Синдоровга уй совға қилди
NASA Ойга ракета учирмоқчи
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа