Skip to content
Trending
8 апреля 09:38Қалбаки ҳужжатлар ортидан 2 млрд сўм ҚҚС олганлар ушланди 22 апреля 00:45Покистонлик жанг санъати устаси янги рекорд билан дунёни ҳайратга солди 15 апреля 21:30Тошкентдаги 7-сонли мусиқа мактабига Фаррух Зокиров номи берилади 3 мая 06:27Навоийда фожиали ЙТҲда 2 киши қурбон бўлди 1 декабря 12:29Тошкентда Onix ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ЙТҲ содир этди. Қурбон бор 4 декабря 15:58Самарқандда 90 кг гиёҳванд моддалар аниқланди 21 ноября 23:06ИШИДга алоқадор исёнчилар Конгода 89 нафар аҳолини ўлдирди — БМТ 21 апреля 17:16Шавкат Мирзиёев ЖССТ бош директор Тедрос Адханом Гебрейесусни қабул қилди 6 мая 17:10Интерпол орқали қидирувда бўлган шахс Перудан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 10 июля 17:59Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Машина олиб қочган ва ИИО ходимини пичоқлаган йигитлар қамалди
Жамият

Машина олиб қочган ва ИИО ходимини пичоқлаган йигитлар қамалди

ShaxriyorShaxriyor—6 ноября 12:350 24
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Термизда мактаб директори пора олгани учун 4 йилга қамалди

22 апреля 10:56

Чинозда мактаб ўқувчисига шилқимлик қилган эркак 3 суткага қамалди

10 февраля 10:57

Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора билан ушланди

16 июня 15:54

Наманганда шилқимлик қилган эркак 10 суткага қамалди

5 февраля 13:01

Аввалроқ, Сирдарё вилоятида Cobalt  машинасини олиб қочган 2 нафар йигит уларни Ички ишлар идорасига олиб кетаётган ходимни ҳам пичоқлаганди. Асли Андижон вилоятдан бўлган ушбу йигитларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, йигитлардан бири 18 ёшни қаршилаган, бири эса ҳаттоки вояга етмаган. Ушбу шахслар жорий йил 2 августга ўтар кечаси Самарқанд шаҳридан Наманганга йўловчи сифатида отланиб, ҳайдовчи Сирдарё вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчасига тўхтаганда, ҳайдовчининг Cobalt русумли машинасини олиб қочган. 

Шундан сўнг, улар ўз ҳаракатларини давом эттириб, ўғирланган машинани яшириш учун Тошкент вилоятининг Бўка туманига борган. Уларнинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланган ички ишлар ходими воқеа жойига етиб борган ва уларни туман Ички ишлар идорасига олиб кетаётган вақтда, ходимга йигитлардан бири пичоқ санчган, шу билан бирга, ходимнинг ҳам машинаси олиб қочилган. 

Навбатдаги олиб қочилган ички ишлар ходимининг автомашинасида йигитлар Оҳангарон тумани бўйлаб ҳаракатланган. Йўл патруль хизмати инспекторининг тўхтатиш тўғрисидаги талабларига бўйсунмасдан, машинани инспектор устига ҳайдаб оғир даражадаги шикаст етказган.

Маълум бўлишича, вояга етмаган судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “г”, “о”, “п”, “р” бандлари билан ва Жиноят кодексининг 267-модда (транспорт воситасини олиб қочиш) 3-қисми “в” бандларида айбдор деб топилган ва унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазолар қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 9 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Иккинчи судланувчи ҳам худди шу моддалар билан 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. 

ЖиноятИИОИчки ишларқамалдиМашина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Статистика: АҚШга сафар қилган ўзбекистонликлар сони 1,1 минг нафарга ошган
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида яна икки давлат билан музокараларини якунлади
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа