Skip to content
Trending
5 ноября 11:30АҚШда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор 24 октября 19:18Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди 29 октября 11:56Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди 17 декабря 10:21Тошкентда супермаркет ходимасига шилқимлик қилган эркак қамалди 25 ноября 11:55Россия Европа таклиф қилган тинчлик режасини рад этди 23 марта 12:35Эрон мудофаа тизимлари АҚШ дрони MQ-9 Reaper’ни уриб туширди 7 ноября 10:30Латвия Украинага 42 та зирҳли транспорт воситасини ҳадя қилди 11 марта 16:36Баҳрайн ва АҚШдан қидирувдаги ўзбекистонликлар Ўзбекистонга қайтарилди 13 января 12:102025 йилда Ўзбекистонда иш жойида 248 нафар ходим ҳалок бўлди 20 ноября 20:14Трамп Судандаги урушни ҳам тўхтатишга ваъда берди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Миннеаполисда иммиграция ходими 37 ёшли аёлни отиб ўлдирди
Дунё

Миннеаполисда иммиграция ходими 37 ёшли аёлни отиб ўлдирди

ShaxriyorShaxriyor—8 января 13:200 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШнинг Иммиграция ва божхона назорати ходими 7 январь куни Миннеаполис шаҳрида 37 ёшли аёлни отиб ўлдирди. Расмийлар воқеани ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати деб баҳолаган бўлса-да, шаҳар мэри буни “эҳтиётсизлик” деб атади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ҳалок бўлган аёл Рени Никол Гуд эканини, у иммиграция ходимларини “машинаси билан босиб кетишга урингани”ни даъво қилди. Бироқ Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей бунга қарши чиқди. У буни “хизмат ваколатидан эҳтиётсиз фойдаланиш” эканини айтиб, оқибатда бир инсон ҳалок бўлганини таъкидлади. Мэр ҳақоратли сўзлар билан иммиграция ходимларини шаҳарни тарк этишга чақирди.

Оқ уйнинг ноқонуний мигрантларга қарши мамлакат бўйлаб олиб бораётган рейдлари доирасида юзлаб иммиграция ходимлари Миннеаполисга жойлаштирилган. Гувоҳлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган видеоларда маҳаллий вақт билан соат 10:25 атрофида содир бўлган отишма лаҳзаси акс этган.

More stories

Қирғизистонда собиқ ИИВ ходими турмуш ўртоғини отиб ўлдирди

24 декабря 19:52

Иммиграция сиёсати портлади: Миннеаполисда минглаб одамлар ICEга қарши намойишга чиқди

31 января 15:35

Миннеаполисда иммиграция ходими 37 ёшли аёлни отиб ўлдирди

8 января 13:20

Дональд Трамп “грин карта” дастурини тўхтатди

19 декабря 12:08

Турли ракурслардан олинган кадрларда тўқ қизил рангдаги автомобиль Миннеаполисдаги турар жой кўчасини тўсиб тургани кўринади. Яқин атрофда ҳуқуқ-тартибот идоралари машиналари ҳам бўлган. Иммиграция ходимлари йўлда тўхтаб турган автомобилга яқинлашиб, рулда ўтирган аёлдан машинадан тушишни талаб қилган. Агентлардан бири ҳайдовчи томонидаги эшик тутқичини тортган. Яна бир ходим эса автомобилнинг олд қисмида турган.

Видеода ходим автомобилга қанчалик яқин тургани ёки машина уни уриб юборган-йўқлиги аниқ кўринмайди. Агент автомобиль ҳаракатлана бошлаганида ўқ узади. Видеода уч марта ўқ овози эшитилади, автомобиль эса бошқарувни йўқотиб, кўча бўйида турган машинага бориб урилади.

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида иммиграция ходими “шафқатсизларча” босиб кетилганини ёзди.

“Унинг тирик эканига ишониш қийин, аммо ҳозир шифохонада даволанмоқда”, деб ёзди у.

​Миннеаполис полицияси бошлиғи Брайан O’Харанинг айтишича, ҳайдовчи Портленд авенюсида йўлни тўсиб турган. Иммиграция ходими унга яқинлашганидан сўнг аёл автомобилни ҳайдаб кетишга уринган.

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмга кўра, аёл кун давомида иммиграция ходимларини “таъқиб қилган ва уларга тўсқинлик қилган”. Бундан ташқари, у офицерни босиб кетиш учун “ўз машинасини қурол сифатида ишлатишга” уринган. Ноэм федерал ходим ўзини ҳимоя қилиш мақсадида “ҳимоя ўқлари”ни қўллагани ва ўзи ҳам жароҳат олгани, ҳозирда даволаниб, касалхонадан чиқарилганини айтди.

“Худди шу агент июнь ойида хизмат вазифасини бажараётганда машина томонидан уриб кетилган”, деди у.

​Вазир шаҳарда иммиграция хизмати операциялари давом этишини ва Федерал қидирув бюроси содир бўлган воқеани текширишини билдирди. Аёлнинг отиб ўлдирилиши ортидан маҳаллий аҳоли воқеа юз берган жойда норозилик намойишини ўтказди.

иммиграцияМиннеаполисотиб ўлдирдиходим
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Марказий Осиёдан фақат Қозоғистон жаҳоннинг топ-50 иқтисодиётига кирди
Россия депутатлари АҚШга қарши ҳарбий жавобга ва Европага “Орешник” ракеталари билан зарба беришга чақирди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа