Skip to content
Trending
27 октября 10:34Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди 17 апреля 20:03YouTube Shorts’ни тўлиқ ўчириш функциясини ишга туширди 7 марта 10:22Тошкентда ҳокимлик мансабдорлари пора билан ушланди 2 августа 15:33Перуда сайёҳлар бўлган самолёт ҳалокатга учради — 13 киши ҳалок бўлди 29 октября 10:13Ўзбекистон ва Сербия ўртасида ўндан ошиқ ҳужжат имзоланди 25 февраля 20:02Туркия Эрон–АҚШ можароси эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда 8 января 21:12Аббос Ароқчи: Эрон урушни истамайди, аммо ҳужумга жавоб беришга тайёр 29 октября 13:09Финландия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади 5 июня 12:09Ўзбекистонда янги Ҳарбий санъат тарихи музейи ташкил этилади 21 марта 13:22“Ташаббусли бюджет” натижалари эълон қилинди
  Четверг 3 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Европа таклиф қилган тинчлик режасини рад этди
Дунё

Россия Европа таклиф қилган тинчлик режасини рад этди

ShaxriyorShaxriyor—25 ноября 11:550 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кремль учун урушни тугатиш бўйича асосан мақбул бўлган ягона вариант – АҚШнинг дастлабки тинчлик режаси. Европанинг таклифлари самарасиз ва Кремль манфаатларига мос келмайди. Бу ҳақда Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков кеча, 24 ноябрь куни журналистларга берган интервьюсида сўз очди.

У Европа таклифлари деганда, АҚШ ва Украина делегациялари Женевада муҳокама қилган ўша ҳужжат назарда тутилганми ёки йўқ аниқ айтмаган. Ҳозирча тинчлик режасининг ҳеч бир варианти расмий равишда эълон қилинмаган. Турли бандлар фақат бир нечта ОАВ томонидан тарқатилган.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Украина бўйича тинчлик режаси атрофида кўп миш-мишлар бор ва Россия фақат АҚШдан бевосита олинган маълумотларга ишонади. Унинг айтишича, Москва АҚШнинг бир версияси билан таниш, аммо бу борада аниқ музокаралар бўлмаган. У Аляскада муҳокама қилинган АҚШ таклифларининг кўп бандлари Россия учун мақбул эканини қўшимча қилган. Ушаков АҚШ яқин вақт ичида Москва билан режани юзма-юз муҳокама қилишга чиқишини кутаётганини айтди, лекин аниқ келишувлар ҳали йўқ. Украина ва Европа музокара томонлари сифатида тилга олинмаган. 

More stories

Исроилда Тожикистон ва Россия фуқароси Эрон фойдасига жосусликда гумонланиб қўлга олинди

2 июля 20:34

Эрон ядровий музокаралар бўйича АҚШга таклиф тайёрламоқда – Ароқчи

20 февраля 21:39

Россия меҳнат мигрантлари учун иқтисодий талабларни кучайтирмоқда

20 февраля 15:35

Россияда қозоғистонликлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

30 марта 16:05

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг айтишича, янгиланган режа яна Россияга тақдим этилиши керак. Шунингдек, у АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг жорий ҳафтада учрашуви режалаштирилмаганини билдирган. Трамп аввалроқ тинчлик битимини имзолаш учун 27 ноябрни охирги муддат сифатида кўрсатган эди. 

24 ноябрь тонгида Украина ва АҚШ расмийлари Женевадаги “самарали музокаралар” натижасида янгиланган “тинчликка эришиш бўйича асосий ҳужжат” ишлаб чиқилганини маълум қилди. Қўшма баёнотда музокаралар самарали бўлгани таъкидланган.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Дональд Трамп маъмуриятининг қайта ишланган тинчлик режаси амалга ошиш имконияти юқори эканини айтганди. У Женевада Украина делегацияси ва Европа иттифоқчилари билан маслаҳатлашувлардан сўнг, яратилган ҳужжат энди келгуси ишлар учун асос бўлиб хизмат қилишини билдирган.

Трамп 24 ноябрь куни ўзининг Truth Social платформасида Россия ва Украина ўртасидаги “тинчлик музокараларида ижобий силжиш бўлиши мумкин” деб ёзди.

ОАВ маълумотига кўра, Европа давлатлари АҚШнинг Украина бўйича тинчлик режасига киритмоқчи бўлган ўзгаришлар бир қанча асосий бандларни Киев фойдасига сезиларли даражада юмшатади.

“Financial Times” ва “The Washington Post” нашрларининг ёзишича, Трамп маъмурияти таклиф қилган дастлабки 28 бандлик режа 19 бандга қисқартирилган. Ўзгаришлар Женевадаги музокаралардан кейин киритилган.

Нашрлар қайси бандлар олиб ташланганини аниқ айтмаган. “The Washington Post” манбаларига кўра, бандларнинг аниқ сони ҳали келишилмаган. Бироқ режанинг асоси ҳануз АҚШнинг дастлабки таклифи бўлиб қолмоқда.

Европарад этдиРоссиятаклифтинчлик режаси
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Бўстонлиқда юқори тезликда темир тўсиққа урилган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарди
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Кино Олами

Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди

2 сентября 19:41 30
Жамият

Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди

2 сентября 18:56 20
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 20
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Load more

Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди

2 сентября 19:41

Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди

2 сентября 18:56

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1759
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа