Skip to content
Trending
22 октября 12:15Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди 27 июня 10:29Россияда коррупционер мансабдорларни қатл этиш таклиф қилинди 1 мая 13:07Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади 2 декабря 10:35“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши космосга учирилади 20 марта 13:43Starlink сунъий йўлдошлари сони 10 мингдан ошди 1 ноября 12:39Словакия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди 7 апреля 16:45Ижтимоий тармоқлардаги «кар ҳайдовчи» таҳқирланган видео саҳналаштирилгани маълум бўлди 2 марта 20:06Қувайт АҚШнинг учта F-15 русумли қирувчи самолётини уриб туширди 21 апреля 14:04Кореяда юк машинаси намойишчиларни босиб кетди 10 декабря 16:04Афғонистонда 4 нафар “Шелби” ҳибсга олинди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Беларусда ядровий салоҳиятга эга ракеталарни жойлаштираётган бўлиши мумкин
Дунё

Россия Беларусда ядровий салоҳиятга эга ракеталарни жойлаштираётган бўлиши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—27 декабря 17:220 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Икки нафар америаклик тадқиқотчи спутник тасвирларини ўрганиш асосида, Москва Беларуснинг шарқидаги собиқ авиабазада ядровий қурол олиб юра оладиган янги гипертовуш баллистик ракеталарни жойлаштираётган бўлиши мумкин, деган хулосага келди. Бу эса Россиянинг Европа бўйлаб ракеталар етказиб бериш имкониятини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Масаладан хабардор, аммо оммага ошкор этишга рухсат берилмаган маълумотлар билан ўртоқлашиш шарти билан исмини ошкор этмасликни сўраган нашр манбаси бу баҳолаш АҚШ разведкаси хулосаларига ҳам мос келишини айтган.

Россия Президенти Владимир Путин 5 500 км масофага эга деб баҳоланаётган ўрта масофали “Орешник” ракеталарини Беларусда жойлаштириш ниятини очиқ айтган, аммо аниқ жой аввал хабар қилинмаган эди.

Айрим экспертлар фикрича, “Орешник”ни жойлаштириш Кремль НАТО аъзоларини Киевга Россия ҳудудига чуқур зарба бера оладиган қуролларни етказиб беришдан тийиш мақсадида ядровий таҳдидга тобора кўпроқ таянаётганини кўрсатади.

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермаган. Беларусь элчихонаси ҳам изоҳ беришдан бош тортган. Давлатга қарашли “Belta” ахборот агентлиги эса мудофаа вазири Виктор Хрениннинг 24 декабрь куни айтган сўзларини келтирди: унга кўра, “Орешник”ни жойлаштириш Европада кучлар мувозанатини ўзгартирмайди ва бу Ғарбнинг “агрессив ҳаракатларига жавоб” ҳисобланади.

Оқ уй ҳам изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермаган, МРБ эса изоҳ беришдан бош тортган.

Калифорниядаги Middlebury Institute of International Studies тадқиқотчиси Жеффри Льюис ва Виржинияда жойлашган CNA тадқиқот ва таҳлил ташкилоти эксперти Декер Эвелетнинг айтишича, улар “Орешник” ракеталарини жойлаштириш ҳақидаги хулосани Planet Labs номли тижорий сунъий йўлдош компанияси тасвирлари асосида чиқарган. Ушбу тасвирларда Россия стратегик ракета базасига хос белгилар аниқланган.

Льюис ва Эвелетнинг сўзларига кўра, улар 90 фоиз ишонч билан Крицев шаҳри яқинидаги (Беларусь пойтахти Минскдан тахминан 307 км шарқда ва Москвадан 478 км жануби-ғарбда) собиқ авиабазада мобил “Орешник” учириш қурилмалари жойлаштирилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Москва 2024 йил ноябрида оддий (ядровий бўлмаган) жанг қисмига эга “Орешник” ракетасини Украинадаги нишонга қарши синовдан ўтказган. Путиннинг таъкидлашича, уни ушлаб қолиш деярли мумкин эмас, чунки унинг тезлиги Mach 10 дан ошади.

Chatham House эксперти, илгари Москва ва Киевда Британия мудофаа атташеси бўлиб ишлаган Жон Форманнинг айтишича, Путин бу қуролни “Европа ичигача таъсир доирасини кенгайтириш учун Беларусда жойлаштиришни режалаштирмоқда”.

More stories

Россиянинг оммавий ҳужумида Украинада 16 киши ҳалок бўлди

2 июня 22:42

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 9 йилга қамалди

18 сентября 12:13

Урушни тугатиш учун АҚШ билан ҳалол ишлашга тайёрмиз – Зеленский

21 ноября 11:19

Киевга ҳужум. Қурбонлар бор

25 ноября 13:32

Форман бу қадамни АҚШнинг келаси йили Германияда ўрта масофали гипертовушли Dark Eagle каби оддий ракеталарни жойлаштириш режасига жавоб сифатида ҳам баҳолайди.

“Орешник”ни жойлаштириш 2010 йилда имзоланган New START шартномаси – АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик ядровий қуролларни чекловчи сўнгги келишув – амал қилиш муддати тугашига бир неча кун қолган пайтда амалга оширилиши мумкин.

Путин 2024 йил декабрда Александр Лукашенко билан учрашувдан сўнг, “Орешник” ракеталари жорий йилнинг иккинчи ярмида Беларусда жойлаштирилиши мумкинлигини айтган. Бу эса Москва Совуқ урушдан бери илк бор ядровий қуролларни ўз ҳудудидан ташқарида жойлаштираётган янги стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

Лукашенко ўтган ҳафта илк ракеталар жойлаштирилганини айтди, аммо аниқ жойни очиқламади. Унинг сўзларига кўра, Беларусда 10 тагача “Орешник” жойлаштирилиши мумкин.

Америкалик тадқиқотчилар эса мазкур база ҳажми жиҳатдан фақат учта учириш қурилмасини қабул қила олишини, қолганлари бошқа жойда бўлиши мумкинлигини баҳоламоқда.

Айни пайтда АҚШ Президенти Дональд Трамп Москва билан Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришишга уриняпти. Украина эса Ғарбдаги иттифоқчиларидан Россия ичига чуқур зарба бера оладиган қуроллар етказиб беришни сўрамоқда.

Трамп ҳозирча Киевнинг Москвагача ета оладиган Tomahawk қанотли ракеталарини бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Британия ва Франция эса Украинага қанотли ракеталар етказиб берган. Германия эса май ойида Украина билан масофаси ва нишонларига чеклов қўйилмаган узоқ масофали ракеталарни қўшма ишлаб чиқаришни эълон қилди.

Америкалик тадқиқотчиларнинг айтишича, Planet Labs сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиш 4–12 август орасида бошланган шошилинч қурилиш ишларини кўрсатган. Ушбу ишлар Россия стратегик ракета базаларига хос белгиларга мос келади.

Декер Эвелетнинг таъкидлашича, 19 ноябрда олинган суратдаги “аниқ далил” – хавфсизлик панжараси билан ўралган “ҳарбий даражадаги темирйўл орқали юк тушириш нуқтаси”дир. Бу ерга ракеталар, уларнинг мобил учириш қурилмалари ва бошқа қисмлар поезд орқали етказиб берилиши мумкин.

Жеффри Льюис эса яна бир белгини қайд этди: учиш-қўниш йўлагининг охирида қуйилган бетон платформа кейин тупроқ билан қопланган бўлиб, у “ниқобланган учириш нуқтасига мос келади”, деб баҳоланди.

Россия ядровий кучлари бўйича Женевада фаолият юритувчи эксперт Павел Подвиг эса “Орешник”ни жойлаштириш Москвага қўшимча ҳарбий ёки сиёсий устунлик беришига шубҳа билан қарайди. Унинг фикрича, бундай қадамнинг асосий аҳамияти Беларусга унинг ҳимоя остида эканини кўрсатишдан иборат.

“Мен бунга Ғарбда Россия ҳудудида жойлаштиришдан фарқли нарса сифатида қаралишини тасаввур қилолмайман”, деди Подвиг.

Бироқ Льюиснинг таъкидлашича, “Орешник”ни Беларусда жойлаштириш Россиянинг ядровий қуролларни ўз ҳудудидан ташқарида жойлаштириши орқали уларга тобора кўпроқ таянаётгани ҳақидаги “сиёсий хабар”ни англатади.

“Агар биз Германияда оддий қуролли эмас, балки ядровий жанг қисмига эга Tomahawk (қанотли ракета) жойлаштирсак, нима бўлишини тасаввур қила оласизми? Бу тизимни Беларусда жойлаштириш учун ҳарбий сабаб йўқ, фақат сиёсий сабаблар бор”, деди Льюис. 

БеларусракеталарРоссиясалоҳиятядровий
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Францияда тезликни 50 км/соатдан ортиқ оширганларга қамоқ жазоси қўлланилади
Axios: Нетаньяху АҚШ маъмуриятида Трампдан бошқа барча таянчини йўқотган
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа