Skip to content
Trending
15 декабря 13:02Тўқаев Японияга расмий ташриф билан боради 26 февраля 12:01Қирғизистонда 41 ёшли аёл ўзига бензин сепиб ёқиб юборди 17 января 17:37“Мени ҳеч ким кўндирмади” — Трамп Эрон бўйича қарори ҳақида 18 февраля 16:39Тошкент вилоятида “Молоток” лақабли шахс ва унинг гуруҳи қўлга олинди 26 ноября 21:59Электрон тижорат билан шуғулланувчилар учун солиқ ставкалари оширилади 3 апреля 13:09Россияда поезд релсдан чиқиб ағдарилиб кетди  7 марта 17:13Хитой миллиардерлар сони бўйича АҚШни ортда қолдирди 28 марта 19:52Атом электр станциясида водород портлашидан ҳимоя қоидалари тасдиқланди 27 ноября 12:08Жиззахда ИИБ ходими бедарак йўқолди 23 апреля 20:55Мисрда 2200 йиллик ноёб доирасимон ибодатхона топилди
  Суббота 11 июля 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия 30 йил олдин Болтиқ денгизида чўкиб кетган паромда жосуслик базасини жойлаштирган — ОАВ
Дунё

Россия 30 йил олдин Болтиқ денгизида чўкиб кетган паромда жосуслик базасини жойлаштирган — ОАВ

ShaxriyorShaxriyor—26 октября 16:020 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Болтиқ денгизида чўкиб кетган Эстония паромида НАТО ҳарбий-денгиз кучлари фаолиятини кузатиш учун махфий сувости операциялар полигонини ташкил қилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда қўшма суриштирувга таяниб, Германиянинг WDR, NDR ва Suddeutsche Zeitung нашрлари хабар берди.

Улар бу маълумотни НАТО хавфсизлик хизматларидаги манбаларга таянган ҳолда эълон қилган. Эстония пароми 1994 йил сентябрь ойида Таллиндан Стокгольмга кетаётганда бўрон пайтида ҳалокатга учраган.

Унда 852 киши ҳалок бўлган, жасадларининг бир қисми ҳануз Финляндиянинг Утё оролидан 35 км узоқликда 80 метр чуқурликда қолмоқда. Шу муносабат билан Финляндия, Эстония ва Германия расмийлари ҳалокатдан кейин чўкиб кетган кемага киришни ёпиб қўйган.

More stories

Россияда 5 ёшли қизчани зўрламоқчи бўлган педофил қамоққа олинди

1 июня 10:12

Песков: Россиянинг 1 млрд доллар таклифи бўйича АҚШдан жавоб йўқ

9 февраля 19:25

Дунё океанларидаги танкерларда миллиард баррел нефть қолиб кетди — Bloomberg

13 ноября 16:48

Трамп ядро қуролларини зудлик билан синовдан ўтказишни буюрди

30 октября 09:56

Бундан фойдаланиб, Россия разведка хизматлари чўккан кемага сувости қурилмалари жойлаштирган. Улар дронлар ва роботларни бошқариш учун мўлжалланган ҳамда НАТО ҳарбий ва сувости кемаларининг товуш изларини (акустик сигнатураларини) ёзиб олади.

Бу товуш излари ҳар бир кема двигатели ва винтининг ўзига хос шовқинига қараб кемани аниқлашга ёрдам беради. Ғарб разведкаси бундай операциялар учун Россиянинг “Чуқур сув тадқиқотлари бош бошқармаси” масъул деб ҳисоблайди. Ушбу махфий бўлинма тўғридан тўғри Мудофаа вазирлигига бўйсунади ва сувости жосуслиги, қўпорувчилик ва разведка билан шуғулланади.

Бошқарма тасарруфида махсус кемалар, мини-сувости кемалар ва дронлардан иборат флот мавжуд. Улардан бири — “Янтар” кемаси бўлиб, НАТО уни Россиянинг асосий разведка кемаларидан бири деб ҳисоблайди.

Альянс мамлакатлари ҳарбий-денгиз кучлари Шимолий ва Болтиқ денгизларидаги сувости кабеллари ва муҳим инфратузилма обектлари яқинида “Янтар”ни бир неча бор аниқлаган, дейилади суриштирувда.

  • Сўнгги йиллардаги ҳолатлар

2021–2024 йиллар оралиғида Финляндия ҳалокат сабабларини қайта ўрганиш учун ҳимоя зонасининг бир қисмини вақтинча очган. Бу вақтда НАТО давлатлари Россия сувости кемаларининг фаоллашувини кузатган.

“Бундан ташқари, сўнгги йилларда Литва, Латвия, Буюк Британия ва Ирландия Россияда ишлаб чиқарилган номаълум сувости датчиклари топилгани ҳақида хабар берди”, дейди терговчилар.

Таъкидланишича, Россия компаниялари узоқ йиллар давомида воситачилар тармоғи, айниқса Кипрда рўйхатга олинган фирмалар орқали Ғарбнинг илғор сувости кузатув технологияларини харид қилиб келган. Ушбу битимларнинг умумий қиймати 50 миллион долларга тенг деб баҳоланмоқда.

АльянсБуюк БританияИрландияКипрНАТООАВразведкаРоссия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тожикистонга катта миқдорда валюта олиб ўтаётган шахслар чегарада ушланди
Ўзбекистоннинг тўққиз ойдаги савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
Related posts
Дунё

Россияда роботлар ўртасидаги илк никоҳ маросими ташкил этилди

10 июля 10:52 40
Дунё

НАТО Украинага яна 70 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратади

9 июля 16:37 50
Дунё

Россияда ёнилғи инқирози: дизель экспорти тўхтатилди

9 июля 13:12 70
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Иқтисод

Доллар курси кўтарилди

10 июля 18:05 50
Спорт

Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

10 июля 17:59 60
Жамият

Президент фармони билан Дилнозахон Каттахонова янги лавозимга тайинланди

10 июля 17:55 60
Технология

Хитой илк бор учирилган ракетани қайта қўндирди

10 июля 17:50 60
Жамият

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлади

10 июля 16:52 50
Жамият

Самарқандда дарахтлар кесилиши бўйича ишни ёпиш учун компьютер олган мансабдор қўлга олинди

10 июля 11:46 50
Load more

Доллар курси кўтарилди

10 июля 18:05

Садио Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

10 июля 17:59

Президент фармони билан Дилнозахон Каттахонова янги лавозимга тайинланди

10 июля 17:55

Хитой илк бор учирилган ракетани қайта қўндирди

10 июля 17:50

Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлади

10 июля 16:52

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1696
  • Жамият1590
  • Спорт272
  • Иқтисод145
  • Технология25
  • Илм-фан22
  • Қизиқарли19
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШРоссияТошкентЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияИсроилТрампушландиҚозоғистонХитойқўлга олиндипораСамарқандФарғонаПрезидентАндижон
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа