Skip to content
Trending
21 октября 12:23Honda электромобиллар учун симсиз қувват узатувчи йўл технологиясини ишлаб чиқмоқда 6 февраля 22:22Қирғизистонда эркак хотинини ёқиб юборишга уринганликда ушланди 4 февраля 13:19Эронда қийин аҳволга тушган эркак Ўзбекистонга қайтарилди 17 марта 23:07Трамп: Макрон тез орада лавозимини тарк этади 30 июля 17:46Жуд Беллингем “Реал Мадрид”ни тарк этиши мумкин 28 ноября 09:00Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида “валютчик”лар қўлга тушди 29 сентября 11:09Акбар Жўраев жаҳон рекордини ўрнатиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди 15 декабря 18:39Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди 22 января 20:45Давосда Мирзиёев ва Рено-Бассо ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди 31 октября 18:18Финляндия президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Россия-Украина урушида қатнашган фарғоналик йигит 3 йилга қамалди
Жамият

Россия-Украина урушида қатнашган фарғоналик йигит 3 йилга қамалди

ShaxriyorShaxriyor—27 января 12:390 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Қуролли кучлари сафида ёлланма хизматчи сифатида Украина ҳудудидаги уруш жараёнларида қатнашган фарғоналик эркакка суд ҳукми ўқилди.

Суд ҳужжатларида маълум бўлишича, 1997-йилда Риштон туманида туғилган А.А. 2024-йилнинг ноябрь ойида Москва шаҳрига бориб, ошхоналардан бирида онаси Г.М. билан биргаликда иш бошлаган. Бироқ январь ойи охирларида онасининг соғлиғидаги муаммолар сабабли Россиядаги танишларидан қарз олиб, уни Фарғонага қайтариб юборган.

Орадан ҳеч қанча ўтмасдан, ишхонада тожикистонлик ҳамкасби билан уришиб қолиши ортидан ишдан бўшаган. Шундан сўнг, тахминан, 1 ҳафта давомида иш излаб юрган вақтида полиция ходимлари ушлаб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, ички ишлар бўлимида ушлаб туришган.

More stories

ЖСТга йўл: Россия билан музокаралар деярли якунланди, фақат Тайвань қолди

25 ноября 14:04

“Ёлғиз бўри” схемаси: Telegram’da сохта автоэълонлар орқали миллиардлаб сўм ўғирлаган шахс 5 йилга қамалди

20 января 17:53

Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди

24 декабря 11:30

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга боради

2 июня 22:36

“Менга Сергей деган ходим 5 минг рубль жарима қўлланилганини, агар тўламасам, қўйиб юбормаслигини айтди. Ёнимда пулим бўлмагани учун ўша ерда ўтиравердим. Шунда Сергей яна сўроқ-саволга тутиб, нега Подмосковеда юрганимни сўраганида иш қидираётганимни айтдим. У эса бир жой борлигини, яхши ойлик тўлашларини, ҳаттоки ҳамма ҳужжатларни ўзлари тайёрлаб беришини билдириб, бир аёлнинг рақамини бериб, чиқариб юборди”, дея кўрсатув берди у.

У бўлимдан чиқиб рақами берилган аёл билан боғланганини сўзлаб берди.

“Орадан 2 кун ўтиб, айтилган жойга бордим. У ерда уч нафар аёл мени суҳбатдан ўтказиб, ҳарбий қисмда ошпаз ёрдамчиси сифатида ишга олинишимни айтишди. Ҳужжатларни имзолашдан аввал узоқ ўйландим. Бироқ онамнинг касаллиги, катта қарзларим борлиги, агар депорт қилишса, Фарғонага бориб иш тополмаслигимни ўйлаб, барчасига рози бўлдим”, деди судланувчи.

​Шундан сўнг А.А. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кузатуви остида ўзига олдиндан таниш бўлмаган 60 нафар шахс билан биргаликда Воронеж вилояти Богучар аҳоли пунктида жойлашган ҳарбий қисмда 14 кун давомида жанговар тайёргарликдан ўтган. Унга рақамли жетон ҳамда ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш учун “АК-12” русумли ўқотар қуроли бириктирилган. Март ойида шартнома имзолаган бошқа шахслар билан бирга ҳарбий юк машиналарида Украина ҳудудига кириб, уруш жараёнларида қатнашган.

Украинанинг Зелёная долина номли ҳудудига учиб келган кассета-ракеталарининг портлаши ва унинг парчалари атрофга учиши оқибатида А.А.нинг ўнг қўли елка, билак ҳамда тирсак бўғими соҳасидан жароҳатланган. У бир ой давомида ҳарбий госпиталда даволанган. Тузалганидан сўнг тахминан тўрт ойдан ортиқ ўзига бириктирилган ҳарбий қисмдан 5 км узоқликдаги бошқа бир ҳарбий қисмга озиқ-овқатларни пиёда етказиб бериш билан шуғулланган.

2025 йил 17 июль куни ҳарбий қисм командири томонидан имзоланган меҳнат таътили билетини олиб, 21 июль куни Москва—Тошкент йўналишидаги рейс билан Ўзбекистонга қайтиб келган. Шундан кейин у Фарғона вилояти ИИБ томонидан чақирилган ва жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди 2026-йилнинг январида фуқаро А.А.ни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмидаги жиноятни содир этган деб топди. Унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

қамалдиРоссияУкраинауруш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия Сурия шимоли-шарқидаги Қамишли аэропортидан қўшинларини олиб чиқди
Эронда оммавий норозилик намойишларида қурбонлар сони 30 мингдан ортиқлиги айтилмоқда
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа