Skip to content
Trending
26 января 22:46Серхио Рамос “Севилья”ни сотиб олишга киришди 23 февраля 16:36Сурхондарёда гугурт қутисида марихуана сақлаган шахс қўлга олинди 9 декабря 10:08Фарғона ва Тошкентда наркогуруҳлар фаолиятига чек қўйилди 24 ноября 08:12Жавоҳир Синдоров финалда  22 мая 12:52Украина дронлари Россиядаги йирик нефт заводига зарба берди 26 марта 21:48Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси тантанали очилди 22 января 12:42Марказий банк кредит кечиктириш учун қўлланилаётган ортиқча жарималарни танқид қилди 24 мая 11:47Саида Мирзиёева Ҳиндистонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди 22 ноября 14:41Ўзбекистон ҳудудига “кефедрон” синтетик гиёҳванд моддасини олиб киришга уринишнинг олди олинди 14 июля 14:04Бухородаги «Карвон савдо комплекси»да ёнғин содир бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Эронда оммавий норозилик намойишларида қурбонлар сони 30 мингдан ортиқлиги айтилмоқда
Дунё

Эронда оммавий норозилик намойишларида қурбонлар сони 30 мингдан ортиқлиги айтилмоқда

ShaxriyorShaxriyor—27 января 12:560 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эронда оммавий норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрь куни Теҳрондаги йирик бозор савдогарларининг иш ташлаши билан бошланди. Орадан бир неча кун ўтиб, улар бутун мамлакат бўйлаб тарқалди. Ўнлаб, ҳатто юз минглаб одамлар деярли барча йирик шаҳарларда кўчаларга чиқиб, Оятуллоҳ режимини ағдаришни талаб қилди. Meduza нашри нуфузли нашрларга таяниб, намойишларни бостиришда ҳалок бўлганлар сони расмий манбаларда айтилганидан бир неча баробар ортиқлигини ёзди.

Норозиликларнинг энг юқори чўққиси 8 январь кунига тўғри келди. Шу куни Эронда интернет тўлиқ ўчирилди. Бу биринчидан, намойишчилар ҳаракатларини мувофиқлаштиришни қийинлаштириш, иккинчи томондан эса ахборот тарқалишининг — жумладан, намойишлар ва уларнинг бостирилиши акс этган видеолар тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилди. Телефон алоқаси ҳам узиб қўйилди.

The New York Times нашрининг хабар беришича, 9 январь куни Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Ал Хоманаий мамлакат Миллий хавфсизлик олий кенгашига норозиликларни ҳар қандай восита билан бостиришга буйруқ берган.

Қурбонлар сони бўйича маълумот бериш тақиқланган

Тиме журнали Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг исми ошкор этилмаган икки юқори мартабали амалдорига таяниб хабар беришича, атиги икки кун ичида тахминан 30 минг киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Нашр маълумотларига кўра, давлат хизматлари уларнинг жасадларини утилизация қилишга ҳам улгура олмаган. Жасадлар учун мўлжалланган халталар тугаган, тез ёрдам машиналари ўрнига эса юк машиналаридан фойдаланилган.

Яширин равишда ҳалок бўлганларни ҳисобга олган шифокорлар ва тез ёрдам ходимлари Тиме журналига тақдим этган ҳисоб китобларга кўра, 9 январь оқшомига келиб 30 304 нафар киши ўлдирилган.

Агар бу маълумотлар тасдиқланса, 8–9 январь кунлари Эронда содир бўлган воқеалар тарихдаги энг оммавий қирғинлар қаторидан жой олади. Тахминан шунча одам Сурия фуқаролар уруши пайтида Ҳалаб шаҳрининг қамалида ҳалок бўлган эди. Бироқ бу қамал тўрт йил давом этган ва унда артиллерия ҳамда танклар каби оғир қуроллар қўлланган. Эрондаги ҳолатда эса гап тахминан бир суткалик вақт оралиғи ва фақат оддий ўқотар қуроллар қўлланилган ҳолат ҳақида бормоқда.

Тime таъкидлашича, Эрондаги қотилликлар миқёсини фақатгина 1941 йил 29–30 сентябрь кунлари Киевдаги Баби Яр дарасида нацистлар томонидан 33 771 кишининг отиб ташлангани билан қиёслаш мумкин. Бу қирғин энг даҳшатли воқеалардан бири сифатида тарихда қолди.

More stories

Эрон зарбалари АҚШнинг 16 та ҳарбий объектига зарар етказди

2 мая 10:34

Трамп Эрон томон йирик АҚШ ҳарбий флоти йўл олганини маълум қилди

23 января 20:05

“Ҳизбуллоҳ” ва Эрон 11 март куни кечқурун Исроилга зарба берди

12 марта 12:42

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий учун дафн маросимига тайёрланмоқда

30 мая 13:59

Эрондан ташқарида фаолият юритаётган инсон ҳуқуқлари ташкилоти HRANA 26 январга келиб норозилик намойишларида 5 520 нафар иштирокчи ва 209 нафар куч тузилмалари ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, яна 17 091 кишининг ўлими ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда. HRANA ҳисобича, 40 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинган. Эрон расмийлари эса 3 117 киши ҳалок бўлганини, шундан 690 нафари намойишчи, қолганлари эса “террорчи ва тартибсизликлар уюштирган шахслар” қурбони бўлганини даъво қилмоқда. Эрон ОАВга қурбонлар сони бўйича бошқа маълумотларни эълон қилиш тақиқланган.

Шифохоналар жасадларга тўлиб кетган

Эрондаги норозиликлар асосан 12 январга келиб бостирилди. Бир неча кундан сўнг ҳукумат намойишлар вақтида ўчирилган алоқани босқичма-босқич тиклашни бошлади: телефон ва SMS алоқа қайта ишга туширилди, 26 январь куни эса интернет чекловлари олиб ташлангани эълон қилинди, бироқ амалда интернет “шатдауни” давом этмоқда.

Шунга қарамай, эронликлар хориждаги журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига юзлаб видеоёзувлар ҳамда ёзма ёки аудио кўринишдаги фактларни етказишга муваффақ бўлди. The New York Times уларнинг кўпини текшириб, ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

Видеолардан бирида Теҳронда олти дақиқа давомида полиция бўлими биносининг том қисмидан автоматдан оломонга қарата ўқ узилгани акс этган. Кўринишидан, бундай ҳолатлар жуда кўп бор содир бўлган.

Теҳрондаги шифохоналардаги шифокорлардан бири The New York Timesʼга 9–10 январь кунлари ҳар соатда 70 нафаргача ўқотар қуролдан яраланган беморларни қабул қилганини айтган. Куч тузилмалари вакиллари шифохоналарга келиб, ярадорларни топширишни талаб қилган, шу сабабли шифокорлар тиббиёт муассасаларидан ташқарида яширин ёрдам пунктларини ташкил этишга мажбур бўлган.

Теҳрондаги Форобий номидаги офталмология шифохонасига 8 январнинг ўзида кўзидан ўқ ёки сочма ўқлар билан яраланган қарийб 500 киши олиб келинган. Кейинги икки сутка давомида беморлар сони яна бир неча юз нафарга ошган.

Кўпларнинг бош қисмидан яралангани шуни кўрсатадики, куч ишлатар тузилмалар одамларни фақат яралаш ёки ҳаракатдан тўхтатиш учун эмас, балки бевосита йўқ қилиш учун нишонга олган.

Теҳронда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Каҳризак суд-тиббиёт марказига олиб келинган. Марказ ҳаддан ташқари тўлиб кетган: жасадлар солинган қора пластик халталар музлаткичларда, пол устида, ҳовлида ва автотураргоҳда ётган. Марҳумларнинг қариндошлари залга олиб кирилиб, экранда ҳалок бўлганларнинг юзлари рақамлар билан бирма-бир кўрсатилган.

“Ёнғинни ўчиришга рухсат беришмаган”

The Washington Post гувоҳлар кўрсатмалари, фото ва видеоларга асосланиб, норозиликларни бостириш билан боғлиқ эпизодлардан бири — 8 январь куни Эрон шимолидаги Решт шаҳрида намойишчиларга қарата ўқ узилиши ва бозорда юз берган ёнғин тафсилотларини қайта тиклади. Аввалига куч тузилмалари кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Оломон тарқалмагач, улар автомат қуроллардан ўқ узишни бошлаган.

Бозорнинг ёпиқ қисмида ёнғин келиб чиққан. Ўқдан яшириниш учун у ерга кирган одамлар ташқарига югуриб чиқа бошлаган, бироқ куч тузилмалари уларга қарата ўқ узган. Ёнғин ўчириш машиналарига тунги соат биргача бозорга яқинлашишга рухсат берилмаган. Ёнғинни фақат тонгга яқин ўчиришга муваффақ бўлишган.

Воқеадан сўнг The Washington Post гувоҳлар сўзларига таяниб ёзишича, расмийлар ҳалок бўлганларнинг оилаларига босим ўтказиб, содир бўлган воқеаларни ошкор қилмасликни талаб қилган. Решт шаҳрида яшовчи шахс таҳдидлар остида яқинларининг ўлими ҳақида омма олдида гапирмаётган ўнлаб оилаларни билишини айтган. Айрим марҳумлар яширинча боғлар ва далаларда дафн этилган.

қурбонларнамойишларнорозиликЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия-Украина урушида қатнашган фарғоналик йигит 3 йилга қамалди
FIFA Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 40
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 50
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа