Skip to content
Trending
15 сентября 14:38Хитойда каналар орқали юқадиган янги вирус аниқланди: 328 кишида инфекция далиллари топилди 15 декабря 13:02Тўқаев Японияга расмий ташриф билан боради 11 марта 10:10Шаҳрисабзда 13 минг сайёҳга мўлжалланган “Ғелон” курорти қурилади 10 августа 13:00“Одиссея” Кристофер Нолан фаолиятидаги энг кассабоп фильмга айланди 12 декабря 23:162027 йилда Украина Европа Иттифоқига қўшилиши мумкин 30 апреля 10:41Бухоро ва Сурхондарёда йирик партиядаги опий мусодара қилинди 24 февраля 13:30АҚШ Суриядаги асосий базалардан бирини бўшатмоқда — қўшин чиқариш жараёни бошланди 21 сентября 09:46Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди 31 января 17:17Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди 7 ноября 10:39Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда музокара ўтказди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Грузия Россия нефтини қайта ишлашдан воз кечиб, Туркманистон хомашёсига ўтади
Дунё

Грузия Россия нефтини қайта ишлашдан воз кечиб, Туркманистон хомашёсига ўтади

ShaxriyorShaxriyor—2 апреля 17:240 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Грузиядаги ягона нефтни қайта ишлаш заводи – Black Sea Petroleum (BSP) компанияси Россия нефтини қайта ишлашни тўлиқ тўхтатиб, Туркманистон хомашёсига ўтади. Бу ҳақда корхона бош директори Давид Поцхверияга таяниб, “Business Media” нашри хабар берди.

Поцхвериянинг сўзларига кўра, кейинги босқичда компания Қозоғистондан нефть етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу маҳсулотни Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш имконини беради.

More stories

Россия урушнинг ҳақиқий иқтисодий харажатларини яшираётгани айтилди

4 марта 18:45

Сербия президенти Россияга қарши санкцияларга қўшилиши мумкин

7 ноября 12:07

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 9 йилга қамалди

18 сентября 12:13

Украина дронлари Россиядаги йирик портловчи моддалар заводига ҳужум қилди

30 апреля 15:23

“Биз Россия нефтини тўлиқ Туркманистон, сўнгра Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар нефтига алмаштирамиз, бу бизга маҳсулотни ЕИга экспорт қилиш имкониятини беради”, дейди Поцхверия.

Унинг тушунтиришича, бу қарор Европа Иттифоқига Россия нефть маҳсулотларини импорт қилиш бўйича амалдаги чекловлар билан боғлиқ. Бироқ, Туркманистон нефтини қайта ишлаш Озарбайжон ҳудуди орқали транзит масалалари ҳал этилганидан кейингина бошланади.

“Биз бу борада анчадан бери ишлаяпмиз. Афсуски, ҳамкоримиз ва дўстимиз – Озарбайжон ҳудуди орқали темир йўл транзитини ташкил этишда қийинчиликлар юзага келди. Гап бир неча ой олдин келишувга эришилган Туркманистон нефти ҳақида кетмоқда, аммо етказиб бериш кечикмоқда. Шунга қарамай, яқин орада масала ҳал бўлишига ва ушбу логистика занжирини фаоллаштиришимизга умид қиламиз, шундан сўнг Қозоғистон нефти ҳам келади”, дейди Поцхверия.

Жорий йил март ойи бошида Европа Иттифоқи Россия нефтини импорт қилгани ва қайта ишлагани учун BSP компаниясини дастлабки санкциялар рўйхатига киритган. Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида “Русснефть” компанияси Кулеви портига қайта ишлаш учун 105 минг тонна хом ашё етказиб бергани сабаб бўлган. Грузия мухолифатининг мурожаатидан сўнг ЕИ Тбилисидан тушунтириш талаб қилди. Кейинчалик, Грузия ҳукумати Россия нефтидан тўлиқ воз кечиш ҳақида ишонтиргач, BSP санкциялар рўйхатидан чиқарилди.

Кулевидаги нефтни қайта ишлаш заводи ўтган йилнинг декабрь ойида ишга туширилган. Унинг ҳозирги қуввати йилига 1,2 миллион тонна нефть маҳсулотларини ташкил этади ва уни 4,5 миллион тоннагача ошириш имконияти мавжуд.

BSP халқаро ҳамкорлари орасида Saudi Aramco ва Trafigura компаниялари бор. Ҳозирда корхона мазут ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқармоқда. Режада “Евро-5” стандартидаги бензин, авиация ёқилғиси ва евродизель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда уларни экспорт қилиш кўзда тутилган.

ГрузиянефтРоссияТуркманистонхомашё
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўл кўтарди
Туркияда фоҳишахона ташкил қилган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа