Skip to content
Trending
3 ноября 17:37Россия ва Хитой яширинча ядровий қурол синовларини ўтказяпти – Трамп 8 ноября 12:38ДНК тузилишини кашф этган америкалик олим Жеймс Уотсон 97 ёшида вафот этди 23 февраля 11:18Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони кескин ошди 9 марта 13:11Андижон вилоятидаги ЙТҲда икки ака-ука ҳалок бўлди 4 июня 18:015300 йиллик мумияда емирувчи микроорганизмлар аниқланди 12 ноября 10:18Имомўғли учун 2352 йил қамоқ сўралди 26 июня 20:49Пекиндаги энг баланд бинога самолёт урилди 2 сентября 12:32Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади 4 декабря 09:56ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган машҳур юлдузлар рўйхати эълон қилинди 27 января 18:12Шимолий Корея Шарқий денгиз томон навбатдаги снаряд учирди
  Воскресенье 20 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Хитойда каналар орқали юқадиган янги вирус аниқланди: 328 кишида инфекция далиллари топилди
Дунё

Хитойда каналар орқали юқадиган янги вирус аниқланди: 328 кишида инфекция далиллари топилди

ShaxriyorShaxriyor—15 сентября 14:380 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хитойда каналар орқали инсонга юқиши мумкин бўлган янги вирус аниқланди. Олимлар уни Asian longhorned tick nairovirus — ALTNV деб атаган. Дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, вирус иситма, кучли ҳолсизлик ва ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ белгиларни келтириб чиқариши мумкин.

Тадқиқот натижалари нуфузли «New England Journal of Medicine» журналида эълон қилинган. Хитойлик олимлар кана билан контактдан кейин иситмаси кўтарилган 3163 нафар беморни текширган. Уларнинг 10,4 фоизида, яъни 328 нафарда ALTNV инфекциясига далиллар аниқланган. Бу натижа умумий аҳоли орасидаги тарқалиш кўрсаткичи эмас — тадқиқотда айнан кана таъсири бўлган ва иситма билан мурожаат қилган беморлар ўрганилган.

More stories

Трамп ва Си Цзиньпин авиабазада учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

30 октября 11:53

Трамп: Хитой ва Россия истаганча Венесуэла нефтини биздан сотиб олиши мумкин

10 января 14:24

Япония Бош вазирининг гапи дипломатик жанжалга сабаб бўлди

11 ноября 18:17

Хитой олимлари Ерга хавф солувчи астероидларда ядровий портлаш амалга оширишни таклиф қилди

3 августа 15:28

Олимлар янги вирусни ортонайровируслар туркумига киритган. У асосан каналар орқали тарқалиши аниқланган. Тадқиқот давомида Хитойнинг 15 та провинциясида йиғилган 47 428 та кана текширилганда, уларнинг 1,29 фоизида ALTNV РНКси топилган. Вирус айниқса Haemaphysalis longicornis — Осиё узуншохли канасида кўпроқ учраган.

ALTNV билан алоҳида зарарланган беморларда касаллик, асосан, гриппсимон белгилари билан намоён бўлган. Кузатилган беморларнинг 84 фоизида кучли ҳолсизлик, 80 фоизида ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ муаммолар қайд этилган. Шунингдек, беморларнинг 38 фоизида тромбоцитлар миқдори камайган, 36 фоизида эса жигар фаолиятини кўрсатувчи аминотрансфераза ферментлари ошган.

Тадқиқотда муҳим жиҳатлардан бири — ALTNV бошқа кана орқали юқадиган вирус, яъни Dabie bandavirus билан бир вақтда учраши мумкинлиги аниқланган. Бундай қўш инфекция кузатилган 38 нафар беморда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар ва буйрак фаолияти бузилиши алоҳида инфекцияланган беморларга нисбатан кўпроқ учраган. Уларнинг 7 нафари вафот этган. Бироқ тадқиқотда ALTNV билангина зарарланган 56 нафар беморнинг барчаси тўлиқ соғайган ва уларда кейинги асоратлар кузатилмаган.

Мутахассислар ALTNVни ҳозирча янги ўрганилаётган кана вируси сифатида баҳоламоқда. Илмий ишда вируснинг инсон саломатлигига узоқ муддатли таъсири ва кенгроқ тарқалиш хусусиятларини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар зарурлиги таъкидланган. Шу боис.

Айни пайтда энг муҳим профилактика чораси — кана чақишидан сақланиш. Табиат қўйнида бўлганидан кейин кийим ва танада каналар бор-йўқлигини текшириш, ёпиқ кийим кийиш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кана орқали юқадиган инфекцияларнинг хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Аммо ҳозирча ALTNVнинг Ўзбекистонга тарқалиш хавфини юқори деб баҳолаш учун асос йўқ. Вируснинг Ўзбекистонда мавжудлиги ёки маҳаллий каналар орқали тарқалаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинмаган. Бироқ каналар турли ҳудудларга тарқалиши мумкинлиги сабабли янги вируснинг эпидемиологик хусусиятларини ўрганиш ва энтомологик кузатувларни кучайтириш муҳим.

вирусинфекцияХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси машъаласи Жавоҳир Синдаровга топширилди
Қозоғистон иқтисодий рақобатбардошлик бўйича дунёда 38-ўринни эгаллади
Related posts
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Дунё

Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

19 сентября 11:06 60
Load more

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1872
  • Жамият1824
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа