Skip to content
Trending
5 августа 18:09Мирободдаги омборхонада ёнғин содир бўлди 9 марта 09:18Эроннинг янги Олий раҳбари сифатида Можтабо Хоманаий танланди 27 ноября 15:08“Коинот гўзали” президенти Рауль Роча наркотик ва қурол савдоси бўйича тергов қилинмоқда 20 августа 10:55Олтин конидаги фожиа 100 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди 18 сентября 12:06Покистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида Исроилга қарши ўйнашдан бош тортди 4 декабря 11:07Исроил яна Ғазога ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор 1 июня 07:16Иқлим ўзгариши Ернинг айланишини секинлаштирмоқда 13 октября 16:38Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди 30 октября 10:43Жиззахда газ портлаши сабаб ёш келин-куёв ҳалок бўлди 6 декабря 16:28Қозоғистонда чегара постида ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Япония Бош вазирининг гапи дипломатик жанжалга сабаб бўлди
Дунё

Япония Бош вазирининг гапи дипломатик жанжалга сабаб бўлди

ShaxriyorShaxriyor—11 ноября 18:170 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ўтган ҳафта қилган баёноти Хитой билан дипломатик можарога сабаб бўлди. У ўз сўзида Тайванга қарши Хитой томонидан эҳтимолий ҳарбий ҳужум бўлган тақдирда, Токио томонидан ҳарбий жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигини айтди.

Шу вақтгача япон раҳбарлари омма олдида бундай ҳолатларни муҳокама қилаётганда Тайвань номини тилга олишдан эҳтиёткорона қочиб келган, бу орқали Токионинг асосий хавфсизлик ҳамкори – Қўшма Штатлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланадиган “стратегик ноаниқлик” сиёсатини сақлаб келган эди.

Такаичининг бу сўзлари Япониядаги хитойлик дипломатнинг таҳдидомуз изоҳига ва Пекиннинг расмий норозилигига сабаб бўлди. Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва оролни назоратига олиш учун куч ишлатиш эҳтимолини истисно қилмайди.

Такаичи нима деганди?

Такаичидан 7 ноябрь куни парламентда мухолифат вакили томонидан “япон миллий мавжудлиги хавф остида қоладиган ҳолатлар” ҳақида сўралди – бу ҳуқуқий атама Япония Бош вазирига мамлакатнинг Ўзини мудофаа қилиш кучларини (Self-Defense Forces) жорий этиш ваколатини беради.

Саволга жавобан, у мисол тариқасида шундай деди: агар Пекин Тайванни бутунлай ўз назоратига олиш учун ҳарбий кема ва куч ишлатишга уринса, бу шундай ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин.

Такаичи кейинроқ қўшимча қилдики, агар Хитойнинг Тайванни қамал қилишини бузиш учун юборилган АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилинса, бу ҳолат Токиодан ўзини ва иттифоқчисини ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий аралашувни талаб қилиши мумкин.

More stories

Хитойда дронларни радардан яширадиган махсус қоплама ишлаб чиқилди

2 июня 20:44

Тўқаев Японияга расмий ташриф билан боради

15 декабря 13:02

Хитой Россиядан нефть импортининг қарийб ярмидан воз кечди

5 ноября 16:50

Шимолий Корея денгиз томон баллистик ракета учирди

7 ноября 18:15

Тайвань Япония ҳудудидан бор-йўғи 110 километр узоқликда жойлашган бўлиб, уни ўраб турган денгиз йўллари Токионинг савдо учун ҳаётий аҳамиятга эга транспорт артериясидир. Шунингдек, Япония дунёдаги энг йирик АҚШ ҳарбий контингентларидан бирини ҳам ўз ҳудудида жойлаштирган.

Нима учун бу муҳим?

“Миллат мавжудлиги хавф остида қоладиган ҳолат” атамаси тинчликпарвар Япония армияси қайси шароитларда ҳаракат қила олишини кенгайтирган 2015 йилдаги баҳсли қонун билан анча умумий тарзда таърифланган. Бу қонун Япониянинг урушдан кейинги хавфсизлик сиёсатини кескин ўзгартирган бўлиб, ўша пайтда мамлакат бўйлаб йирик норозилик намойишларига сабаб бўлган.

Қатъий миллийчи ҳисобланган Такаичи бир ойдан ҳам камроқ вақт олдин лавозимга киришган бўлиб, у Пекинни яна ғазаблантирди – чунки у ноябрь бошида Сеулдаги минтақавий саммитда Тайвань вакили билан учрашувини оммага эълон қилди.

Бу тортишув охирги йилларда муносабатлар барқарорлашган Осиёнинг энг йирик икки иқтисодиёти – Япония ва Хитой ўртасидаги алоқаларни яна ёмонлаштириши мумкин.

АҚШ расмийларининг айтишича, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳарбийларига 2027 йилга қадар Тайванни босиб олишга тайёр бўлишни буюрган. Аммо кўплаб таҳлилчилар буни реал босқин режаси эмас, балки армияни руҳлантириш ва фаоллаштириш уриниши сифатида баҳоламоқда.

Хитой қандай муносабат билдирди?

Япониянинг Осака шаҳридаги Хитой бош консули 8 ноябрь куни Такаичининг баёноти ҳақидаги янгиликни X ижтимоий тармоғи орқали бўлишиб, “ўзини суққан ифлос бош кесилиши керак” деб изоҳ ёзган.

Токио бу сўзларни “жуда ноўрин” деб атади. Дипломатнинг изоҳи кейинчалик ўчириб ташланди.

Пекин Такаичининг баёноти 1972 йилда Япония ва Хитой ўртасида тузилган келишув руҳини жиддий бузганини билдирди. Ушбу келишувга кўра, Япония Хитой Халқ Республикасини ягона қонуний ҳукумат сифатида тан олган ва Пекиннинг Тайвань бўйича позициясини “тушуниши ва ҳурмат қилишини” айтган.

Хитойнинг норозилик нотаcига жавобан, Япония вазирлар маҳкамаси котиби Минору Кихара 11 ноябрь куни Япониянинг 1972 йилги келишувга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва Токио Тайвань масаласи тинч йўл билан, мулоқот орқали ҳал бўлишига умид билдирди.

Такаичи 10 ноябрь куни ўз баёноти “гипотетик” (назарий) эканини айтди ва парламентда шунга ўхшаш фикрларни яна баён этмаслигини маълум қилди.

дипломатикХитойҳарбий ҳужумЯпония
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Ғазо чегарасида йирик ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда — ОАВ
Тошкент вилоятида Х-XI асрларга оид деворий суратлар топилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа