Skip to content
Trending
13 мая 20:07Хитой олимлари сунъий инсон эмбрионларини космосга юборди 17 марта 16:30Қозоғистон Президенти янги Конституцияни тасдиқлади 24 декабря 22:45Рим папаси Рождество муносабати билан 24 соатга ўт очишни тўхтатишга чақирди 8 ноября 18:05“Тоштурма” автотураргоҳида гашиш сотаётган наманганлик аёл қўлга олинди 10 декабря 17:25Ўзбекистонда уй-жой, автомобиль олди-сотдисида нақд пулсиз ҳисоб-китоблардан фойдаланилади 26 марта 17:01Челябинскда 9-синф ўқувчиси мактабда отишма уюштирди 23 февраля 23:39“Эль Менчо”га қарши рейддан сўнг Мексикада тартибсизлик: қурбонлар сони ортиб бормоқда 17 марта 12:32Тошкентда ФВББ инспектори пора билан қўлга олинди 25 декабря 14:54КХДР атом двигателли илк сувости кемасини намойиш қилди  9 марта 17:48Эрондан учирилган баллистик ракета Туркия осмонида уриб туширилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Хитойда 11-қаватдан тушиб кетган 4 ёшли бола омон қолди
Дунё

Хитойда 11-қаватдан тушиб кетган 4 ёшли бола омон қолди

ShaxriyorShaxriyor—18 мая 13:590 26
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хитойнинг Далян шаҳрида 11-қават ойнасидан тушиб кетган тўрт ёшли бола тирик қолди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Воқеа 11 апрель куни Ляонин провинциясида юз берган. Хиаоминг исмли бола ота-онаси юк етказиб бериш учун кўчага чиққанида, уйда ёлғиз қолган. Онасининг айтишича, хонадон эшиги ва дераза тўри (сеткаси) қулфланган, уйдаги вазият эса камера орқали назорат қилиб турилган. Бироқ бола қандайдир тарзда деразанинг калитини топиб, уни ўзи очишга муваффақ бўлган.

Икки соатдан кейин уйга қайтган ота ўғлини хонадондан топа олмагач, пастга тушган ва уни бино яқинидаги бетон майдончада ётганини кўрган. Шифохонага етказилган боланинг суяклари сингани, жигари, талоғи, ўпкаси ва буйраклари жиддий шикастлангани маълум бўлган. Шифокорлар унинг омон қолиш имкониятини бор-йўғи 5 фоизга баҳолаган. Бироқ реанимациядаги 18 кунлик курашдан кейин бола палатага ўтказилган.

More stories

Хитойда фермер СИ маслаҳатига амал қилиб, 10 гектар кунжутдан айрилди

12 августа 17:05

Трамп ва Си Цзиньпин авиабазада учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

30 октября 11:53

Хитой олтин импортини кескин оширди, Россия улуши 8 баробарга ўсди

25 января 22:48

Хитойда учар автомобиллар ишлаб чиқариш бошланди

4 ноября 17:59

Бола ҳушига келгач, онасига йиғлаб, уни жуда соғингани ва уйга қайтаётганини кўриш учун деразага чиққанини айтган:

“Ўғлим жуда ақлли ва тушунадиган бола. Ундан нега деразага чиққанини сўраганимизда, шунчаки мени соғингани учун йўлимизни пойлаганини айтди”, дейди она.

Боланинг отаси Сонг эса шифохонадаги оғир кунларни шундай эслайди:

“Ҳар сафар шифокорлар билан учрашганимизда, бизга нохуш хабар беришидан қўрқиб турардик”.

Ҳозирда Хиаоминг даволанишни давом эттирмоқда ва реабилитация жараёнидан ўтмоқда. Ота-онаси унинг тўлиқ соғайиб кетишига ишонч билдирди.

Хитойда баланд қаватлардан йиқилиш билан боғлиқ ҳодисалар тез-тез жамоатчилик эътиборига тушади. Масалан, 2025 йили Хебей провинциясида 9 ёшли қизалоқ 25-қаватдан тушиб кетиб, 18 қават пастдаги платформага тушган ва омон қолганди. Бироқ Хайнан провинциясида бувиси дўконга кетганида уйда ёлғиз қолган 3 ёшли бола 27-қаватдан йиқилиб, ҳалок бўлган.

Хитойнинг Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунига кўра, ота-оналар ёки васийларга 8 ёшгача бўлган болаларни назоратсиз қолдириш тақиқланади. Шунга қарамай, бундай бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, ота-оналарнинг жавобгарликка тортилиш ҳолатлари деярли кузатилмайди.

Хитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғонада мактаб ўқувчиларини қўрқитиб келган жиноий гуруҳ ушланди
Шавкат Мирзиёев Бокудаги Бутунжаҳон урбанизация форумида иштирок этди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа