Skip to content
Trending
22 октября 00:07Вақтлараро сакраш : музлик давридан ҳозирги замонга. 17 апреля 15:33Самарқандда сохта давлат рақамларини ясаб сотган шахслар аниқланди 10 ноября 16:47Шавкат Мирзиёев шифокорлар антибиотикларни пала-партиш қўллаб келаётганини танқид қилди 9 марта 16:24Шимолий Кипрда Туркиянинг 6 та F-16 самолёти жойлаштирилди 12 февраля 15:42Қирғизистон ЕИ санкциялар сиёсатининг иқтисодий таъсиридан хавотир билдирди 30 апреля 10:38Андижонда кадастр раҳбари 3 минг доллар пора билан ушланди 1 апреля 20:58Энди Ўзбекистонда “техпаспорт” 5 йил муддатга берилади 23 декабря 13:19Ноқонуний мигрантлар АҚШни ихтиёрий тарк этса, 3 минг доллар олади 6 марта 14:20Эронда АҚШ–Исроил зарбалари қурбонлари 1300 дан ошди 28 декабря 13:53Раҳматилло Юсупов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Акмал Шукуровни озод қилган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жамият

Акмал Шукуровни озод қилган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ShaxriyorShaxriyor—14 января 09:580 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида эркакни бир уриб, комага тушириб қўйган Акмал Шукуровни апелляция инстанция судининг 2025 йил 9 декабрдаги ажрими билан озодликка чиқиши, ва қамоқдан чиқариб юборилишига бош-қош бўлган судьяларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат ортидан Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) 2-қисми, 236-моддаси (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Обидов ва Муҳтарама Тургуновага нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

More stories

Парагвай Президенти Сантьяго Пенья расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

10 декабря 23:57

Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

27 августа 10:52

Amazon’нинг сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонга кириб келади

17 июня 14:22

Ўзбекистон дунёдаги энг тинч давлатлар орасида икки поғона юқорилади

22 декабря 15:31

Иш ҳужжатларига кўра, Акмал Шукуров жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этганлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Судланувчи Акмал Шукуров юқоридаги ҳукмдан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг судьялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Обидов ва Муҳтарама Тургунова томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган. 

Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари Муроджон Мирзажонов мансаб мавқеидан фойдаланиб, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига тўсқинлик қилиб, суд ишларига аралашиб, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида, судьялар Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Обидов ва Муҳтарама Тургунова унинг топшириғи ноқонуний эканлигини олдиндан била туриб, одил судловни амалга ошириш ва қарор қабул қилишда мустақил бўлсаларда, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилган ҳолда, жазони узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб, оғир оқибатларга сабаб бўлган ноқонуний ва адолатсиз ажрим чиқарган.

Юқоридагиларга кўра, жиноят иши доирасида шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажонов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Обидов ва Муҳтарама Тургунова айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида Акмал Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, Акмал Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Акмал ШукуровапелляцияжиноятсудьяларЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Францияда урушдан бери илк бор ўлимлар сони туғилишдан ошиб кетди
Хитой 2026 йилдаги илк сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди
Related posts
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 20
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1956
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа