Skip to content
Trending
24 ноября 19:44Австралияда муштдек дўл ёғди 16 мая 16:28FIFA Эроннинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бўйича кафолат беради 1 декабря 21:04Жаҳон чемпионатининг асосий фаворит терма жамоалари аниқланди 21 сентября 12:03Facebook ва Instagram’да оммавий узилишлар кузатилди 8 ноября 16:13Иорданияда археологлар 5500 йиллик маросим ландшафтини топишди 12 сентября 12:11Қашқадарёда рейд вақтида экополиция ходимларига ҳужум қилинди 18 апреля 09:49Британияда “Титаник” йўловчисига тегишли қутқарув нимчаси аукционга қўйилади 22 ноября 12:15Жиззахда дахшатли ЙТҲ содир бўлди 26 марта 16:58Тошкентда 27 ёшли эркак Tracker’да собиқ хотини ва унинг танишларини босиб кетди 19 мая 08:22Тошкентда JAC Motors заводи расман ишга туширилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистон ва Россия: атом энергетикаси бўйича янги ҳамкорлик йўл харитаси имзоланди
Жамият

Ўзбекистон ва Россия: атом энергетикаси бўйича янги ҳамкорлик йўл харитаси имзоланди

ShaxriyorShaxriyor—24 марта 20:360 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳрида ва Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги бўлажак АЭС қурилиш майдончасида бўлиб ўтган тадбирлар доирасида стратегик ҳамкорликка оид муҳим ҳужжатлар имзоланди ҳамда дастлабки бетон ишларига расман старт берилди. Бу ҳақда “Ўзатом” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом” агентлиги) ва “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси ўртасида атом ва унга ёндош соҳалардаги ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида интеграциялашган атом электр станциясини қуриш бўйича шартномага доир келишув имзоланган. Ҳужжатни “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв имзолаган.

Йўл харитаси ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини қамраб олади: АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш босқичлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, атом энергетикасининг жамоатчилик томонидан қабул қилинишини таъминлаш, бўлажак атомчилар шаҳарчаси инфратузилмасини яратиш ва соҳани комплекс ривожлантириш.

“Йўл харитасининг имзоланиши Ўзбекистон ва Россиянинг атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлиги кенг қамровли характерга эга эканини тасдиқлайди. Бу ҳамкорлик мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

More stories

Ўзбекистонда наркогуруҳлар ташкил қилганлар 20 йилгача қамалади

8 ноября 12:49

Қирғизистон Ўзбекистондан олиб кирилаётган 80 мингдан ортиқ кўчатни ортга қайтарди

5 марта 14:56

Мисрда қўлга олинган қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

19 июня 16:54

Ўзбекистонда гўшт импорти кескин ошди

9 марта 08:36

Шу билан биргаликда Жиззах вилояти Фориш туманидаги АЭС қурилиш майдончасида РИТМ-200Н реакторига эга кам қувватли атом электр станцияси энергоблокини барпо этиш доирасида дастлабки бетон ишларини бошлашга бағишланган маросим бошланган. Маросимни Ўзбекистон Республикасида АЭС қурилиши дирекция директори Абдужамил Калмуратов ва “Атомстроэкспорт” АЖ вице-президенти – Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси директори (“Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик дивизиони) Павел Безруков тантанали равишда очиб берган.

Ҳозирги вақтда реактор биноси остига бетон асос тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу босқични жорий йил апрель ойида якунлаш режалаштирилган. Жами 900 метр кубга яқин бетон қоришмаси ётқизилади. Ишлар якунида реактор биноси пойдевори учун гидроизоляция ва ерга улаш тизимига эга асос тайёрланади.

Шунингдек, станциянинг янгиланган конфигурациясини тасдиқловчи контрактга доир битим имзоланган:

  • 3+ авлодига мансуб ВВЕР-1000 реакторларига эга иккита энергоблок;
  • РИТМ-200Н реакторларига эга иккита энергоблок (ҳар бири 55 МВт).

Станция тўлиқ қувват билан ишга тушгач, йилига қарийб 15,4 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради – бу Ўзбекистондаги умумий электр энергияси истеъмолининг 15 фоизидан ортиғини ташкил этади.

“АЭС қурилиши дирекцияси” давлат корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг РИТМ-200Н реактор қурилмаларига эга иккита АЭС энергоблогини жойлаштириш майдонидан фойдаланиш учун рухсатнома олиниши Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуришга тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, экспертиза фаол тектоник ёриқлар, юқори сейсмиклик зоналари ёки жадал карст ҳосил бўлиш ҳудудлари каби АЭСнинг реактор қурилмаларига эга иккита энергоблогини жойлаштиришни тақиқловчи омиллар мавжуд эмаслигини тасдиқлаган. Ижобий хулоса танланган майдончанинг ядровий ва радиациявий хавфсизлик талабларига, экологик меъёрлар ҳамда техник стандартларга тўлиқ мос келишини намоён этади. Ушбу ҳужжат майдончадан фойдаланиш учун асосий ҳужжат бўлиб, ҳар қандай АЭСнинг ҳаётий циклидаги энг муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.

У лойиҳанинг барча босқичларида максимал хавфсизликни таъминлаган ҳолда, батафсил лойиҳалаштириш, муҳандислик-тайёргарлик ва қурилишнинг кейинги босқичлари бўйича ишларни давом эттириш имконини беради.

“Ушбу лойиҳа, мамлакат энергия мустақиллиги ва барқарор ўсишининг асосий йўналиши сифатида атом саноатини ривожлантиришни шахсан қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қатъий назоратлари остида амалга оширилмоқда. Жадвал ва энг юқори хавфсизлик стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда, биз босқичма-босқич олдинга кетяпмиз: бу ишлар ўз ичига бетон тайёргарлигидан реактор биносини қуришгача, ускуналарни ўрнатишдан токи энергия блокларини ишга туширишгача бўлган ишларни ўз ичига олади”, дейди Азим Аҳмедхўжаев журналистларга берган изоҳида.

атом энергетикаимзоландиРоссияЎзбекистонҳамкорлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли 2030 йилда ишга тушиши мумкин
Ҳарбий хизматга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа