Skip to content
Trending
5 августа 18:09Мирободдаги омборхонада ёнғин содир бўлди 5 декабря 11:20Саудия Арабистонининг 4 та клуби Левандовски учун таклиф тайёрламоқда 20 мая 16:20Наманганда 5-синф ўқувчиси электр токи уриб вафот этди 18 марта 17:59Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик мусодара қилинди 4 июня 10:36Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин 21 февраля 16:34Венгрия Украинага 90 млрд евролик кредит бўйича қарорни блоклади 31 марта 16:50“Динамо” сув тошқинларидан жабрланганларга ёрдам беради 19 августа 17:08YouTube 24 августдан кўришларни ҳисоблаш тизимини тубдан ўзгартирмоқда 25 июля 09:57Андижонда 11 ёшли болага автомобиль бошқартирган ота жазоланди 25 января 18:08Миннеаполисда иммиграция операцияси вақтида 37 ёшли эркак отиб ўлдирилди
  Четверг 3 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Google хизматларини блоклаши мумкин
Дунё

Россия Google хизматларини блоклаши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—11 декабря 21:530 7
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россияда Google’нинг барча хизматлари чеклов остига тушиши мумкин. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси аъзоси Андрей Свинцов маълум қилди.

More stories

Россия Украинани геноцидда айблаб, судга берди

9 декабря 18:36

Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди

21 августа 17:23

«Улар биз билан ўйин ўйнамайди, биз ҳам улар билан ўйнамаймиз», — деди Трамп Россиядаги «Буревестник» ракета синовига изоҳ берар экан

27 октября 12:51

Россия НАТОга ҳужум қилмайди – Захарова

14 ноября 22:23

Свинцовнинг айтишича, бунга шахсий маълумотларни сақлаш ҳақидаги қонун сабаб бўлиши мумкин.

“Менимча, Google’нинг кўплаб сервислари, эҳтимол ҳатто барчаси чекловларга дуч келиши мумкин. Сабаби – Google ҳанузгача барча шахсий маълумотларни Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида, Европа ёки эҳтимол АҚШда сақлайди. Бу бизнинг мамлакатимиз учун жиддий хавф, чунки Россияда жуда кўп бизнес Google сервисларидан фойдаланади, бизнес эса ўз молиявий ҳолати, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, технологиялари, ускуналари, сервис компаниялари ва молиявий операциялари ҳақида деярли барча маълумотларни ушбу булутли тизимларда сақлайди. Google сервисларининг ўзи эса Россия Федерациясининг иқтисодий ҳолатини мониторинг қилиш учун ажойиб восита. Шу орқали мунтазам равишда жорий қилинаётган санктсиялар пакетларини янада аниқроқ ишлаб чиқиш имконияти ҳам пайдо бўлади”, дейди у.

Свинцовнинг фикрича, Россияда “Американинг ҳамма нарсасини аста-секин сиқиб чиқариш” тенденцияси шаклланган.

“Агар биз иқтисодиётимизни, давлатчилигимизни сақлаб қолишни истасак, бугунги ҳаётимизнинг барча жиҳатларини ўйлашимиз керак. Биз бизнеснинг бу сервислар асосида 10 йиллар давомида бутун бошқарув тизимини шакллантирганини тушунамиз, аммо сизга 100 фоиз ишонч билан айта оламанки, кўплаб рус IT-ечимлари ғарбникидан қолишмайди, ҳаттоки уларнинг кўпчилиги янгилиги боис сифат жиҳатидан ҳам устун. Баъзиларини такомиллаштириш керак, лекин бу йилларда эмас — ярим йилда бўлиши мумкин. Бозорда мавжуд ечимлар янгиланади. Шунинг учун мен Америка сервисларини Россия ҳудудидан юмшоқ тарзда сиқиб чиқариш тўғри йўналиш, деб ҳисоблайман. Бу сервислар ва бошқа бир қаторлари ҳам аста-секин секинлашиши, ишлаши қийинлашиши мумкин, бу эса фуқароларимиз ва бизнесимизга маҳаллий аналогларга ўтиш учун маълум бир вақт беради”, дейди депутат.

Бунгача Россия Давлат думаси “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги лойиҳани биринчи ўқишда қабул қилган. Муаллифлардан бири Антон Немкиннинг айтишича, ўзгартиришлар шахсий маълумотларни чет элга узатиш жараёнида россияликларнинг ҳимоясини кучайтириши мумкин. Ҳукумат мазкур қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.

Googleблокланиши мумкинРоссияхизматлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Хитой ва Россия иштирокида “ядровий бешлик” ташкил қилиши мумкин – Politico
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Кино Олами

Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди

2 сентября 19:41 30
Жамият

Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди

2 сентября 18:56 20
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 20
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Load more

Том Ҳолланд энг кассабоп актёрлар рейтингида учинчи ўринга кўтарилди

2 сентября 19:41

Ўрта Чирчиқда Cobalt каналга тушиб кетди

2 сентября 18:56

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1759
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа