Skip to content
Trending
17 декабря 12:07Мбаппе ПСЖни судда ютиб чиқди 8 октября 11:37Тошкент метросида йўқолган 10 минг доллар тўлиқ ҳолда эгасига қайтарилди 9 марта 07:55Трамп: АҚШ Венесуэла ҳукуматини расман тан олди 5 декабря 16:05Ғиждувон ҳокими Фарҳод Умаров электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради 9 декабря 12:29Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилган 70 га яқин сайт блокланди 19 января 09:49Reuters: Испанияда мудҳиш темир йўл ҳалокати юз берди 10 января 18:33Қозоғистонда пенсионерлар даромад солиғидан тўлиқ озод қилинди 22 ноября 12:08Трамп Киевга “тинчлик режаси”ни қабул қилиш учун муҳлат берди 6 апреля 09:00Эрон дронлари БАА ва Қувайтдаги объектларга зарба берди 15 декабря 14:35Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Путин йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказди
Дунё

Путин йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказди

ShaxriyorShaxriyor—28 марта 19:380 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 27 март куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатдаги йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашув ўтказди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (РСПП) президенти Александр Шохин журналистларга маълум қилишича, Путин билан ўтказилган ёпиқ учрашувда йирик бизнес вакиллари сунъий интеллектни (СИ) тартибга солиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда платформали иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилган.

Давлат раҳбари РСПП қурултойининг ялпи мажлисидан сўнг иттифоқ бошқаруви бюроси аъзолари ва тадбиркорлар билан ёпиқ форматда учрашув ўтказган. Мулоқот қарийб икки соат давом этган. Шохиннинг сўзларига кўра, юқоридаги мавзулар билан бир қаторда, Путин ва бизнес вакиллари санкцияларга нисбатан “кўзгу механизми орқали жавоб бериш” заруриятини ҳам кўриб чиққан. Гап дўст бўлмаган мамлакатларда ҳуқуқлари бузилган Россия компанияларининг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳақида кетган.

More stories

Вучич Европа Россия билан урушга тайёрланаётганини айтди

12 ноября 15:46

Россия Украинадаги газ ишлаб чиқариш иншоотларига зарба берди

5 мая 17:22

Шимолий Кореяда Россияга бериш учун снаряд қолмади – разведка

17 ноября 14:26

Россия меҳнат мигрантлари учун иқтисодий талабларни кучайтирмоқда

20 февраля 15:35

“У ҳуқуқшунос сифатида бизга халқаро оммавий ҳуқуқнинг хусусий ҳуқуқдан нимаси билан фарқ қилишини ва қандай ишлаш мумкинлигини тушунтириб берди. Яъни, у ушбу таклифларни кўриб чиқиш учун қабул қилди”, дея аниқлик киритган Шохин.

РСПП раҳбарининг таъкидлашича, Президент ва бизнес анъанавий тарзда геосиёсат, жумладан, Украина ва Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. Шохиннинг айтишича, Путин яқин уч-тўрт ҳафта ичида Яқин Шарқдаги можаро ҳал этилишига умид билдирган, бироқ инқироз шароитида олинган ўта юқори фойда “узоқ давом этмаслигини” тушунтирган.

Учрашув якунлари бўйича Шохин Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетниковнинг Давлат думасидаги баёнотига ҳам изоҳ берган. Вазир айрим тармоқларда ўта юқори фойда солиғини жорий этиш бўйича мулоқотга тайёрлигини айтган эди. РСПП раҳбарининг фикрича, агар рубль курси кескин заифлашса ва экспортчиларда қўшимча курс даромадлари пайдо бўлса, бундай муҳокамалар ўринли бўлиши мумкин.

“Агар рубль қадрсизланса, ўта юқори фойда пайдо бўлади ва уни худди аввалги windfall tax (кутилмаган фойда солиғи) каби солиққа тортишни ҳеч бўлмаганда муҳокама қилиш мумкин. Агар рубль курси 100 гача тушиб кетса, экспортчиларда муҳокама қиладиган нарса топилади”, дейди у.

Тадбиркор Олег Дерипасканинг сўзларига кўра, учрашувда иқтисодий ўсиш суръатларини тиклаш ҳақида ҳам сўз борган. 

“Президент айнан шу масалага – ташқи бозорлардаги ўзгарган вазиятни ҳисобга олган ҳолда қандай чекловлар, муаммолар ва истиқболлар борлигига катта эътибор қаратди. Марказий банкнинг антиинфляцион дастурларига қарамай, иқтисодий ўсиш суръатларини қанчалик тез тиклаш мумкинлиги энг асосий масаладир”, дейди у қурултой доирасида.

Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг бу галги қурултойи ҳисоб бўйича 35-си бўлди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тушунтиришича, Путин бизнес вакиллари билан мунтазам мулоқот қилади, учрашувнинг ёпиқ формати эса энг долзарб ва муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилиш имконини беради.

ПутинРоссияучрашув
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Интерпол орқали қидирувда бўлган икки шахс Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди
Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин ва ҳақоратомуз гапирди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа