Skip to content
Trending
30 января 16:06“Uzum Market” бўйича шикоятлар қаноатлантирилди — Рақобат қўмитаси 15 июля 14:3967 миллион йиллик тираннозавр скелети 50 миллион долларга сотилди 26 февраля 22:39Тошкентда ЙПХ инспекторини уриб кетган ҳайдовчига қарши жиноят иши очилди 11 мая 20:52Евроиттифоқ Сурия билан шериклик келишувини қайта тиклади 2 августа 15:27Қамчиқ довонида Epica ва Isuzu тўқнашиб, ёниб кетди 20 апреля 12:39Андижонда 5 минг долларга гиёҳванд модда сотмоқчи бўлган шахс ушланди 18 июня 12:18Жиззахда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди 12 ноября 13:20Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этмоқчи — манба 28 января 21:04Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон термасига қўшилди 24 февраля 18:11Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди
  Воскресенье 15 ноября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Қорақалпоғистон собиқ ички ишлар вазири Жанабай Шилманов вафот этди
Жамият

Қорақалпоғистон собиқ ички ишлар вазири Жанабай Шилманов вафот этди

ShaxriyorShaxriyor—7 февраля 15:440 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

1991-2002 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимида ишлаган Жанабай Палимович Шилманов 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

“Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида кўп йиллар давомида самарали фаолият юритган, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ишига муносиб ҳисса қўшган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”, 2-даражали “Меҳнат фахрийси”, истеъфодаги генерал-майор Жанабай Палимович Шилманов жорий йилда 86 ёшида вафот этди. Марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинлари ва барча устоз-шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, генерал-майор Жанабай Шилманов 1940 йил 16 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида туғилган. 1957 йилда туман марказидаги ўрта мактабни тамомлаб, 1957–1962 йилларда Тошкент давлат педагогика институтининг инглиз филологияси факультетида таҳсил олган ва уни имтиёзли диплом билан якунлаган.

More stories

Чирчиқда дарёга тушган коптокни оламан деб, 15 ёшли бола вафот этди

9 декабря 12:50

Қорақалпоғистонда солиқ идорасининг икки ходими пора билан қўлга олинди

28 декабря 20:29

“Оталар сўзи” бошловчиси Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди

19 ноября 23:57

Қорақалпоғистон ва Хоразмда кучли шамол уй томларини учириб кетди

15 апреля 18:18

Меҳнат фаолиятини 1962–1965 йилларда Тинч океани ҳарбий-денгиз флоти сафида инструктор сифатида бошлаган. Мазкур хизмат давомида унга дастлабки “лейтенант” ҳарбий унвони берилган ҳамда “Алоҳида хизматлари учун” медали билан тақдирланган. Кейинчалик Кегейли туманидаги ўрта мактабда ўқитувчи, туман ёшлар кенгаши раиси лавозимларида фаолият юритган.

1966 йилда Давлат хавфсизлик қўмитаси сафига қабул қилиниб, Минск шаҳридаги махсус мактабни тамомлаган ва ушбу хизматнинг олий махсус жанговар тайёргарлигидан ўтган. 1980–1981 йилларда “Каскад–2” махсус гуруҳи таркибида Афғонистонда жанговар хизмат вазифаларини бажарган.

Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасида бўлим бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси бошлиғининг ўринбосари, 1983–1987 йилларда эса Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг Маъмурий бўлими бошлиғи лавозимларида масъулиятли фаолият олиб борган.

1987 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 1991–2002 йилларда эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида хизмат қилиб, тизим ривожи ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшган.

Эл-юрт олдидаги фидокорона хизматлари учун Жанабай Шилманов “Ички ишлар генерал-майори” олий ҳарбий унвони, 2-даражали “Шон-шараф” ордени ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Жанабай Палимович ва рафиқаси Кларанинг тўрт нафар фарзанди олий маълумотли бўлиб, улардан икки нафари отасининг касбини муносиб давом эттирган.

2002 йилдан нафақага чиққан генерал-майор Жанабай Шилманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида қўмита раиси, шунингдек Конституциявий назорат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган.

вазирвафот этдиИчки ишларҚорақалпоғистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” илк йиғилишини ўтказади
Бангладешда нипаҳ вируси қурбони қайд этилди
Related posts
Жамият

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18 90
Жамият

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10 100
Жамият

Андижондан Самарқандга тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

28 октября 21:19 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 60
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 60
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 80
Жамият

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18 90
Жамият

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10 100
Дунё

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19 90
Load more

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1977
  • Жамият1893
  • Спорт323
  • Иқтисод151
  • Технология37
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа