Skip to content
Trending
3 октября 15:37Тошкентда янги қурилаётган масжидда ёнғин содир бўлди 22 марта 15:48Трамп Эронга Ҳормуз бўғозини очиш учун муҳлат берди 17 марта 11:35Қашқадарёда қидирувдаги шахс аёллар кийимида қўлга олинди 8 января 12:38Эрондаги янги тўқнашувлар: қурбонлар ва ўнлаб ярадорлар бор 21 ноября 18:36Президент Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ни қабул қилди 8 июня 17:45Қарши туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди 21 марта 13:22“Ташаббусли бюджет” натижалари эълон қилинди 4 марта 11:49Андижон–Тошкент йўлида Cobalt йўловчисидан 1 кг “гашиш” аниқланди 24 февраля 11:57Оренбург вилоятида ЙТҲ: 3 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди 1 июня 14:30Истанбулдаги Канье Уэст концерти тарихий рекорд қайд этди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Reuters: Сурия Ливандан Асад давридаги 200 дан ортиқ юқори лавозимли ҳарбийни топширишни сўради
Дунё

Reuters: Сурия Ливандан Асад давридаги 200 дан ортиқ юқори лавозимли ҳарбийни топширишни сўради

ShaxriyorShaxriyor—14 января 16:590 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Сурия ҳукумати Ливан хавфсизлик кучларидан Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгач, Ливанга қочиб ўтган 200 дан ортиқ собиқ юқори мартабали ҳарбий зобитни топширишни сўради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

More stories

Ливан шарқидаги авиазарба: “Ҳизбуллоҳ”нинг 8 аъзоси ҳалок бўлди

21 февраля 21:36

АҚШ қўшинлари Суриядан икки ой ичида тўлиқ чиқиб кетади

19 февраля 21:49

АҚШ Суриядаги асосий базалардан бирини бўшатмоқда — қўшин чиқариш жараёни бошланди

24 февраля 13:30

Ризо Паҳлавий: режим қуласа, Эрон ядровий ҳарбий дастурдан воз кечади ва Исроилни тан олади

15 января 13:56

Маълумотларга кўра, ўтган йил 18 декабрь куни Сурия хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли вакили Абдул Раҳмон ал-Даббагҳ Байрутда ливанлик амалдорлар билан учрашиб, Асад даврида хизмат қилган ва ҳозирда Ливанда яшириниб юрган зобитлар масаласини муҳокама қилган.

Учрашувлар Асаднинг миллиардер қариндоши Рами Махлуф ва собиқ ҳарбий разведка раҳбари Камол Ҳасан баёнотларидан кейин бўлиб ўтган. Уларнинг айтишича, Москвада яшаётган айрим кучлар Ливан ва Сурия қирғоқ ҳудудларида қуролли гуруҳлар тузиш ва уларни молиялаштириш билан шуғулланмоқда.

Бу гуруҳларнинг асосий мақсади муваққат президент Аҳмад ал-Шараа бошчилигидаги янги Сурия ҳукуматини ағдариш. Хабарларга кўра, улар Ливандаги воситачилар орқали пул юбориб, Сурия қирғоқбўйи ҳудудларида тартибсизлик ва қўзғолонлар уюштиришга уринмоқда. Бу ҳудудларда асосан Асад оиласи билан яқин бўлган алавийлар яшайди.

Сурия томони Ливанга қилган мурожаатини расмий экстрадиция талаби эмас, балки хавфсизлик идоралари ўртасидаги оддий сўров деб баҳолаган. Мақсад зобитларнинг қаерда эканини аниқлаш, уларнинг ҳуқуқий ҳолатини текшириш ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини кўриб чиқиш.

Ливан хавфсизлик хизматидаги уч нафар юқори лавозимли манба учрашувлар бўлганини тасдиқлаган. Улардан бири Сурия томони расмий равишда зобитларни топширишни талаб қилмаганини айтган. Яна икки манба эса айрим шахслар рўйхати берилганини тан олиб, улар орасида юқори лавозимли зобитлар йўқлигини билдирган.

ЛиванСуриятопширишни сўрадиҲарбий
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Bloomberg: Трампнинг куёви Кушнер ва элчи Уиткофф Путин билан учрашиш учун Москвага бориши мумкин
Тюмень—Чимкент рейси: 18 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда эвакуация қилинди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа