Skip to content
Trending
20 февраля 21:48Москвада қор қалинлиги 80 см га етиб, 72 йиллик рекорд янгиланди 14 мая 16:55Эронда Исроил учун жосусликда айбланган шахс қатл қилинди 8 мая 12:22CNN асосчиси Тед Тернер 87 ёшида вафот этди 25 октября 22:52АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда — Reuters 3 февраля 20:202025 йилги “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхати эълон қилинди 31 октября 09:36Испания Туркиядан 45 та Ҳуржет ўқув-машғулот самолётини харид қилади 10 декабря 19:13Россия тизими Туркиянинг F-35 дастурига қайтишига тўсиқ бўлмоқда 7 апреля 00:45“Crocus City Hall” терактида айбланган шахс қамоқхонада вафот этди 17 февраля 06:40Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай қурбонлар сони ўсмоқда 14 февраля 13:39АҚШ Эронга нисбатан эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда — Reuters
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ризо Паҳлавий: режим қуласа, Эрон ядровий ҳарбий дастурдан воз кечади ва Исроилни тан олади
Дунё

Ризо Паҳлавий: режим қуласа, Эрон ядровий ҳарбий дастурдан воз кечади ва Исроилни тан олади

ShaxriyorShaxriyor—15 января 13:560 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эрон сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг ўғли, мухолифат вакили Ризо Паҳлавий Исломий режим қулаган тақдирда Эроннинг ҳарбий ядровий дастури тугатилиши, АҚШ билан муносабатлар нормаллаштирилиши ва Исроил давлатини дарҳол тан олинишини маълум қилди. Бу ҳақда у Х саҳифасида айтди.  

Паҳлавийнинг фикрича, “эркин Эрон” ҳукумати ядровий ҳарбий дастурдан воз кечиб, терроризм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва экстремистик исломга қарши курашда халқаро ҳамкорлар билан келишувда ишлайди. 

More stories

Эрон Ҳормуз бўғозини узоқ муддат очмоқчи эмас – ОАВ

6 апреля 09:04

Исроил Али Ларижоний ўлдирилганини маълум қилди

17 марта 16:37

АҚШ ва Эрон бугун тинчлик меморандумини имзолаши мумкин

14 июня 10:20

Илҳом Алиев Эрон ҳужумини “нонкўрлик” деб атади ва жавоб билан таҳдид қилди

6 марта 10:11

“Хавфсизлик ва ташқи сиёсат соҳасида Эроннинг ҳарбий ядровий дастури тугатилади. Террорчи гуруҳларга кўмак ҳам тўхтатилади. Эркин Эрон терроризм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва экстремистик исломга қарши курашда минтақавий ва глобал ҳамкорлар билан бирга ҳаракат қилади”, деган у. 

Шунингдек, узоқ йиллардан бери дунёвий ва демократик Эрон тарафдори бўлиб келаётган “валиаҳд шаҳзода” янги ҳокимият АҚШ ҳамда Исроил билан муносабатларини яхшилашини ва Иброҳим келишувларига қўшилишини айтиб ўтган. 

“Дипломатияда АҚШ билан муносабатлар нормаллаштирилади ва Америка ҳамда унинг халқи билан дўстлик алоқалари тикланади. Исроил давлати дарҳол тан олинади. Биз Иброҳим келишувларини “Кир II келишувлари”га кенгайтиришга интиламиз – бу эркин Эрон, Исроил ва Араб дунёсини бирлаштиради”, деган Паҳлавий Х да. 

Эрон ҳукумати ёки АҚШ расмийлари ҳозирча бу баёнотга муносабат билдирмаган. 

Таклиф этилган “Кир II келишувлари” номи қадимги Форс подшоҳи Буюк Кир II га ишора қилади. У милоддан аввалги 539 йилда яҳудийларни Бобил асоратидан озод қилган ва Қуддусдаги Маъбадни қайта тиклашга рухсат берган. Паҳлавий сўнгги йилларда ушбу тарихий меросга тез-тез мурожаат қилиб, Эрон-Исроил муносабатларини тиклаш ғоясини илгари суриб келмоқда. У бу ташаббусни 2020 йилда Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасида имзоланган Иброҳим келишувларининг давоми сифатида кўради. 

Ислом Республикаси 1979 йилдан бери ҳокимиятда. Паҳлавий ўзини режим алмашуви тарафдорлари орасидаги етакчи шахслардан бири сифатида кўрсатиб, амалдаги ҳукумат Эрон халқини ифодаламаслигини ва “Ҳизбуллоҳ” ҳамда ҲАМАС каби гуруҳларни қўллаб-қувватлаш сиёсати мамлакатни халқаро майдонда яккалаб қўйганини таъкидлайди. 

Маълумот учун, Ризо Паҳлавий ҳозирги кунда сургунда яшайди ва Эрон ичидаги ҳамда хориждаги тарафдорлари билан алоқа қилиш учун ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланади.

ИсроилрежимРизо ПаҳлавийҲарбийЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

2025 йилда Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 2 188 киши ҳалок бўлди
Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юбормоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа