Skip to content
Trending
5 января 11:57Венесуэлада Николас Мадурони озод этиш бўйича махсус комиссия тузилди 16 апреля 12:52Россия ва Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича келишувга эришди 30 августа 12:31Олмалиқда бозорда катта ёнғин содир бўлди 18 января 14:49ICE тарихида илк бор ҳибсдаги мигрантлар сони 70 мингдан ошди 14 января 21:23“Разведка умуман ишламаяпти” — Қодиров Украина махсус хизматларини танқид қилди 26 июля 13:30Рамазон Темиров UFC’да собиқ чемпионлик даъвогарини нокаут қилди 11 марта 11:46Қирғизистон ФВВга янги раҳбар тайинланди 27 января 20:21Исроил АҚШ билан келгуси 10 йиллик ҳарбий келишувга тайёргарликни бошлади 9 июля 16:32Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган қариндошлар ушланди 1 апреля 16:33Тошкент ва Сирдарёда Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ қўшинлари Суриядан икки ой ичида тўлиқ чиқиб кетади
Дунё

АҚШ қўшинлари Суриядан икки ой ичида тўлиқ чиқиб кетади

ShaxriyorShaxriyor—19 февраля 21:490 23
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳ меморандуми бўйича келишиб олди

29 мая 08:51

Reuters: Эрон ракета арсеналининг учдан бир қисми йўқ қилинган

29 марта 16:50

АҚШ Венесуэла қирғоқларига 16 минг ҳарбий юборди — WP

2 ноября 14:03

Трамп Киевга “тинчлик режаси”ни қабул қилиш учун муҳлат берди

22 ноября 12:08

АҚШ расмийлари Сурия ҳудудидаги қарийб 1 000 нафарга яқин ҳарбий хизматчининг барчасини олиб чиқиб кетиш жараёни бошланганини маълум қилди. Шу билан ИШИДга қарши курашган Америка ҳарбий иштирокига нуқта қўйилмоқда. Бу ҳақда америкалик манбаларга таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.

Стратегик базалар бўшатилди

Маълум қилинишича, қўшинларни олиб чиқиш жараёни Суриянинг шимоли-шарқий қисмидаги стратегик постларни ҳамда Сурия, Жордания ва Ироқ чегарасидаги ҳудудларни аллақачон қамраб олган.

Хусусан, ўтган ҳафтада АҚШ ҳарбийлари ат-Танф базасидан чиқиб кетганини тасдиқлаган. Сурия жанубида, Ироқ ва Иордания чегаралари яқинида жойлашган ушбу база 2017 йилда жиддий мағлубиятга учрагунга қадар Ироқ ва Суриянинг катта қисмини назорат қилган ИШИДга қарши халқаро коалиция операцияларининг асосий маркази бўлиб хизмат қилган эди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ўтган ҳафтадаги ушбу “тартибли чиқиш”ни шароитдан келиб чиққан режали ўтиш жараёнининг бир қисми деб атаган. The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқиб кетилиши келгуси икки ой давомида якунланади. Дональд Трамп маъмурияти ушбу қарорни камида январь ойидан бери муҳокама қилиб келаётган эди.

Эрон билан кескинлик ва денгиз кучлари

Нашрнинг таъкидлашича, Суриядан қўшинларни олиб чиқиш қарори Яқин Шарқнинг бошқа нуқталарида, хусусан, Эрон билан кескинлик фонида АҚШ денгиз ва ҳаво кучларининг кучайтирилиши билан боғлиқ эмас.

Сўнгги ҳафталарда Трамп маъмурияти Эрондаги намойишларнинг бостирилиши ва ядровий музокаралардаги қийинчиликлар сабабли Теҳронга қарши ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилган эди. Ушбу таҳдидлар доирасида минтақага иккинчи авиаташувчи — USS Gerald R.Ford кемаси йўналтирилган.

АҚШ воситачилигидаги янги келишув

Суриядан чиқиб кетиш ҳақидаги қарор мамлакат хавфсизлик тизимини қайта шакллантириш ва давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилган келишувдан сўнг қабул қилинди. АҚШ расмийлари ушбу битимни миллий бирлик ва ярашув сари ташланган муҳим қадам деб баҳоламоқда.

Келишувнинг асосий бандларига кўра, Вашингтоннинг ИШИДга қарши курашдаги асосий ҳамкори бўлган курдлар етакчилигидаги Сурия демократик кучлари (СДК) Сурия армияси таркибига интеграция қилинади.

Бу келишув муваққат президент Аҳмад аш-Шараъа бошчилигидаги ҳукумат кучлари СДК назоратидаги шимоли-шарқий ҳудудларни қайтариб олиш учун ҳаракат бошлаганидан сўнг амалга ошди.

Аввалроқ ҳукумат қўшинлари ва СДК ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган эди, бу эса кенг кўламли уруш хавфини туғдирганди. 2026 йил 29 январда АҚШ кўмагида эришилган битим “мўрт” сулҳ ўрнатди ва икки ҳарбий кучнинг бирлашиши бўйича музокараларга йўл очди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

АҚШқўшинларСуриячиқиб кетади
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Буюк Британияда шаҳзода Эндрю Эпштейн иши доирасида ҳибсга олинди
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Ғазода уй-жой ва ижтимоий объектлар қуришга тайёр
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа