Skip to content
Trending
16 июля 14:04Ўзбекистонда паспорт ва ID-картани йўқотганлар энди жарима тўламаслиги мумкин 18 ноября 12:09“Россияда келаётган қиш 250 йилликдаги энг совуғи бўлиши мумкин” — синоптиклар 15 ноября 16:32Мирзиёев Жапаров билан кўришди 2 февраля 17:47Москвада маймунчечак билан касалланган шахс аниқланди 29 января 13:38Эркин Комилов оғир жудоликка учради 25 ноября 13:54Тошкентда сунъий равишда кўл ва сув ҳавзалари барпо этилади 4 марта 23:15Пентагон: Трампга қарши суиқасд режасига алоқадор эронлик амалдор йўқ қилинди 16 марта 15:18“Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори 10 минг доллар пора билан ушланди 7 сентября 20:28Хитойда AI ёрдамида яратилган янги COVID-19 дориси сотувга рухсат олди 6 ноября 12:35Машина олиб қочган ва ИИО ходимини пичоқлаган йигитлар қамалди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  ICE тарихида илк бор ҳибсдаги мигрантлар сони 70 мингдан ошди
Дунё

ICE тарихида илк бор ҳибсдаги мигрантлар сони 70 мингдан ошди

ShaxriyorShaxriyor—18 января 14:490 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Трамп ва Си Цзиньпин савдо битимини имзолашга тайёрланмоқда

27 октября 15:25

Трамп сурати туширилган 1 долларлик тангалар муомалага чиқарилди

4 сентября 09:10

Дональд Трамп қамалиб чиққан Binance криптобиржаси асосчисини афв этди

24 октября 12:20

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади

5 февраля 11:42

Жорий ҳафтада АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) бир вақтнинг ўзида 73 минг нафар мигрантни ҳибсда ушлаб турибди. Бу кўрсаткич идора тарихидаги энг юқори даража ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига таяниб, CBS телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йил ноябрь ойида ICE ҳибсхоналарида сақланаётган мигрантлар сони 66 минг нафар бўлган. Кеча, 16 январь ҳолатига келиб, мамлакат бўйлаб ICE тасарруфида депортация қилиниши мумкин бўлган қарийб 73 минг киши сақланмоқда. Бу ICE томонидан қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Шу тариқа, идора ташкил этилганига 23 йил бўлган бўлса-да, илк бор ҳибсда сақланаётганлар сони 70 мингдан ошди.

Хабарда айтилишича, ҳибсга олинганларнинг қарийб 67 минг нафари ёлғиз вояга етган шахслар бўлиб, уларга иммиграция қонунчилигини бузганлик гумони билан депортация таҳдид солмоқда. Яна тахминан 6 минг кишини вояга етмаган фарзандлари бор оилалар ташкил этади. CBS нинг қайд этишича, ҳибсдагиларнинг қарийб 34 минг нафари АҚШда жиноий ишлар бўйича айбланган ёки судланган.

АҚШнинг 47-Президенти сифатида инаугурация куни Дональд Трамп ўзининг илк нутқида ноқонуний мигрантларнинг мамлакатга киришини дарҳол тўхтатиш ва миллионлаб мигрантларни депортация қилиш жараёнини бошлашга ваъда берганди. Шунингдек, у АҚШнинг жанубий чегарасидаги вазият сабабли бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат режимини жорий қилган.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 2025 йил 29 декабрь куни ўтган йил давомида мамлакатдан 2,5 миллиондан ортиқ ноқонуний мигрант депортация қилингани ҳақида ҳисобот берган ва бу кўрсаткичлар фақат бошланиши эканини қайд этган.

АҚШмигрантларошдирекордҳибс
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Германия “Яшиллар”и ЕИни Трамп бож таҳдидларига жавоб қайтаришга чақирди
Европа босими остида TikTok янги назорат механизмларини жорий қилади
Related posts
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1960
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа