Skip to content
Trending
27 декабря 11:54Ўзбекистонда ижара шартномалари сони ва солиқ тушумлари ўсди 1 августа 11:51Таиландда россиялик ака-сингилни ўлдиришда гумонланган икки киши қўлга олинди 21 февраля 16:41Жанубий Корея НАТОнинг Украинага қурол етказиб бериш дастурига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда 22 апреля 13:04Ўзбекистоннинг 5 вилоятида шамол ва чанг-тўзон кутилмоқда 15 января 10:29Урганч халқаро аэропорти тўлиқ модернизация қилинади 11 мая 17:56Андижонда 10 килограммга яқин “гашиш” сотган гуруҳ қамалди 13 октября 14:36Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди 28 февраля 22:35Яқин Шарқдаги можаро бўйича Ўзбекистон жиддий хавотир билдирди 5 марта 14:07Конгодаги колтан конида кўчки юз бериб, 200 дан ортиқ киши вафот этди 2 марта 11:45Эрон Ироқдаги НАТО базасига ҳужум қилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Хитойда AI ёрдамида яратилган янги COVID-19 дориси сотувга рухсат олди
Дунё

Хитойда AI ёрдамида яратилган янги COVID-19 дориси сотувга рухсат олди

ShaxriyorShaxriyor—7 сентября 20:280 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хитойда сунъий интеллект кўмагида яратилган биринчи инновацион дори Тиббий буюмлар миллий бошқармаси (NМPА) томонидан тасдиқланди. Янги дори моддаси топилганидан тортиб, одамларда синаб кўрилгунича бор-йўғи уч ярим йил вақт кетди. Бу ҳақда Вестлейк университетига таяниб Global Times хабар берди.

Мпросевир деб номланган бу препарат Вестлейк университети, Вестлейк лабораторияси ва Westlake Pharmaceuticals компанияси томонидан биргаликда ишлаб чиқилди. Бошқарма уни катталардаги енгил ва ўртача оғирликдаги COVID-19 инфекциясини даволаш учун сотишга шартли рухсат берди. 

More stories

Трамп ва Си Цзиньпин савдо битимини имзолашга тайёрланмоқда

27 октября 15:25

Хитойдаги кучли портлашда 7 киши ҳалок бўлди

11 июня 11:08

Хитой АҚШнинг йирик мудофаа гигантларига санкция қўллади

26 декабря 20:16

Трамп ядровий қуроллар бўйича музокараларга Хитойни жалб этиш ниятида

2 февраля 17:55

Sinxua ахборот агентлиги хабарига кўра, дори воситаси илгари Хитойда ёки хорижда сотувга чиқмаган янги препаратдир. У бутунлай янги кимёвий тузилиш, янгича таъсир механизми ва аниқ клиник қийматга эга бўлган мутлақо янги ишланмадир.

Дори “ДНК билан кодланган кутубхона технологияси” (DEL) асосида муваффақиятли тасдиқланган дунёдаги биринчи кичик молекулали инновацион препарат бўлди. Тиде News’га кўра, бу DEL технологияси концепсияси таклиф қилинганидан 34 йил ўтиб эришилган тарихий ютуқдир.

Олимлар бошиданоқ сунъий интеллект ва DEL технологиясини бирга қўллади. Сунъий интеллект хато бирикмаларни чиқариб ташлаб, дори бўлиш эҳтимоли юқори моддаларни саралаб берди. Мпросевиръни топиш учун 49 миллиардта бирикмали улкан базадан фойдаланилди. Дастлаб шулар орасидан 100 дан ортиқ мос келадиган модда ажратиб олинди.

Одатда 100 дан ортиқ моддани алоҳида синаб кўриш учун жуда кўп вақт ва ресурс кетарди. Лекин сунъий интеллект бу рўйхатни атиги бир неча кунда 9 тагача қисқартирди. Ушбу тўққизта молекуланинг фаоллик тести шуни кўрсатдики, улардан олтитаси юқори фаоллик намоён этган. Бу эса тахмин қилинган аниқлик даражаси жуда юқорилигини кўрсатди.

Заҳарлилик, моддалар алмашинуви ва бошқа синовлардан сўнг олимлар охир-оқибат WLU6937 молекуласини энг мақбул модда сифатида танлади. Тадқиқотчилар гуруҳининг таъкидлашича, Мпросевир дори воситаларини сунъий интеллект ёрдамида яратиш ҳозирги кунда жуда самарали ва амалга ошириб бўладиган жараён эканини исботлади.

Кейинги икки йил давомида жамоа ушбу молекула устида тўлиқ такомиллаштириш ишларини олиб борди. Унинг фаоллиги оширилди, дори сифатлари яхшиланди, токциклиги камайтирилди. Шунингдек, трубкадаги ва сичқонлардаги тажрибалардан тортиб клиник синовларгача бўлган босқичлар босиб ўтилди. Сунъий интеллект бу босқичда ҳам муҳим рол ўйнади.

COVID-19сотувсунъий интеллектХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди
Деновда поезд Gentra билан тўқнашди: икки аёл ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа