Skip to content
Trending
11 декабря 22:47Доллар курси ошди рубл эса кескин қулади 5 мая 17:26Хитой компанияларга АҚШ санкцияларига бўйсунмасликни буюрди 6 ноября 10:09Тошкент вилоятида наркокурерлар қолдириб кетган 5 кг наркотик топилди 2 октября 17:39Сенатор Рустам Калонов Ўзбекистонда педофилларни кастрация қилишни таклиф этди 13 мая 12:09Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади 28 октября 09:24Туркияда 6,1 магнитудали зилзила юз берди 25 ноября 18:13Экология инспекторига куч ишлатган ҳоким ўринбосари ишдан олинди 23 января 20:16Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 7,7 фоизга ўсди — ЯИМ 147 млрд доллардан ошди 25 мая 12:25Владимир Путин 27-29 май кунлари Қозоғистонга ташриф буюради 17 марта 09:43Испания Ироқдан махсус кучларини вақтинча олиб чиқди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Урганч халқаро аэропорти тўлиқ модернизация қилинади
Жамият

Урганч халқаро аэропорти тўлиқ модернизация қилинади

ShaxriyorShaxriyor—15 января 10:290 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хоразм вилоятидаги Урганч халқаро аэропорти модернизация қилинади. Иш доирасида унинг инфратузилмасини кенгайтириш, йўловчилар ва юкларга хизмат кўрсатиш сифатини, логистика имкониятларини ошириш орқали ҳудуднинг транспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган. Бу ҳақда бугун, 14 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қурилиш лойиҳалари тақдимотида сўз боради.

Қайд этилишича, мамлакат иқтисодий ўсишининг юқори суръатлари, давлатнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро ҳамкорлик кенгайиб, Ўзбекистон ишбилармонлик ва туризм марказига айланиб бораётгани инфратузилмани шунга мутаносиб ривожлантиришни тақозо этмоқда. Шу боис, замонавий транспорт тармоқлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат биноларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тақдимотда турли ҳудудлардаги бунёдкорлик режалари кўриб чиқилган.

Жумладан, Хива шаҳрида Конгресс маркази ва тарихий-этнографик боғ барпо этилиши режалаштирилган. Бу иншоотлар шаҳарда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш ва туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.

More stories

Умрадан қайтаётган ўзбекистонликлар Истанбул аэропортида қолиб кетди

20 апреля 10:11

Қуюқ туман туфайли Қарши аэропортига самолётлар қўнолмаяпти

17 декабря 16:46

Навоий халқаро аэропортига янги директор тайинланди

4 февраля 17:34

Жаҳон банки Ўзбекистонга газ инфратузилмасини модернизация қилиш учун 10,6 млн доллар грант ажратди

16 марта 12:34

Қурилиши режалаштирилган Конфуций институти ва Лу Бань устахонасида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказиш, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш учун шароитлар яратилади.

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш доирасида унинг инфратузилмасини кенгайтириш, йўловчилар ва юкларга хизмат кўрсатиш сифатини, логистика имкониятларини ошириш орқали ҳудуднинг транспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Урганч вокзалидан янгиланган аэропортга алоҳида темир йўл линияси тортилиши натижасида йўловчилар учун қулайлик янада ошади. Шунингдек, мавжуд Урганч–Хива автомобиль йўлини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда унга муқобил бўладиган янги автойўл қуриш режалари тақдимот қилинган.

Фарғона шаҳрида экспомарказ қуриш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган. Мазкур мажмуада халқаро кўргазмалар, бизнес форумлар ва йирик тадбирлар ўтказиш учун зарур шароитлар яратилиши, бу эса ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланган.

Шунингдек, Бурхониддин Марғилоний илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш лойиҳаси тақдимот қилинган. Марказда маънавий мерос ва илмий тадқиқотлар йўналишида халқаро даражадаги фаолиятни йўлга қўйиш, замонавий илмий мактаб шакллантириш кўзда тутилган.

Бухоро давлат университетинг янги замонавий кампусини барпо этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилган. Университетда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қулай таълим ва илмий муҳит яратиш зарурлигига эътибор қаратилган.

Режалаштирилган лойиҳалардан бири – Тошкент шаҳрида замонавий бадиий гимнастика мажмуаси. Ушбу марказда ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва профессионал бадиий гимнастикачиларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Президент лойиҳаларни амалга оширишда сифат, қулайлик ва замонавий талабларга қатъий риоя қилиш, шаҳарсозлик маданиятини юксалтириш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини инобатга олиш муҳимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган.

аэропортмодернизацияУрганчхалқаро
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Разведка умуман ишламаяпти” — Қодиров Украина махсус хизматларини танқид қилди
Uzbekistan Airports: Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани боис бир қатор рейслар бекор қилинди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа