Skip to content
Trending
19 марта 19:54Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади 1 сентября 15:47Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди 27 ноября 15:57Мбаппе ўзини Роналду билан таққосланишига муносабат билдирди 29 января 13:53Қорақалпоғистонда Газель ёниб кетди 30 апреля 14:24Сохта Telegram канал орқали фирибгарлик қилган ёш йигит қўлга олинди 7 апреля 16:34Наманганда бош архитектор пора билан ушланди 14 февраля 11:09Марказий банк 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўллади 4 ноября 14:37Эрон: бойитилган уран вайроналар остида қолди 18 ноября 22:35Неймарнинг отасига тегишли компания Пеле брендини 18 млн долларга сотиб олди 8 декабря 21:29Саида Мирзиёева Миср бош имоми шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Самарқандда ўқитувчига шилқимлик қилган “районо” ходими қамалди
Жамият

Самарқандда ўқитувчига шилқимлик қилган “районо” ходими қамалди

ShaxriyorShaxriyor—7 мая 19:280 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Самарқанд вилояти Булунғур тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими мактаб ўқитувчисига шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди.

Маълум бўлишича, бўлим мутахассиси 2026-йилнинг 27 апрель куни мактаб ҳудудида ўқитувчи аёлга ёқтириб қолганини айтиб, уйланишини билдирган ҳамда унга яқин муносабатда бўлишни таклиф қилган. Шундан кейин ўқитувчи аёл мактабга укасини чақирган.

More stories

Андижонда жанжаллашган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

2 августа 16:05

Саида Мирзиёева ва ЖССТ раҳбари ўртасида Самарқандда муҳим учрашув ўтказилди

21 апреля 12:09

Самарқанд шаҳридаги бинода ёнғин юз берди

29 июня 15:43

Самарқандда сел Nexia автомобилини оқизиб кетди

22 мая 10:34

Натижада мутахассис ҳамда ўқитувчининг укаси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Ука бўлим ходимини шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. Бундан ташқари ўқитувчи ҳам Telegram орқали туман бўлими мутахассисига ҳақоратомуз сўзлар ёзгани аниқланган.

Суд ҳукми билан “районо” ходими Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун айбли деб топилган ҳамда унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мазкур низоли вазиятда ўзаро ҳақоратга йўл қўйгани сабабли ўқитувчи аёл ҳамда унинг укаси ҳам жавобгарликдан четда қолмади. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 41-моддаси тартибида БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм) миқдорида жарима жазоси берилди.

Аввалроқ пойтахтда собиқ турмуш ўртоғига шилқимлик қилган эркак уч суткага қамалгани хабар қилинганди. Тошкент вилоятида ўқувчисига шилқимлик қилган мактаб директори 5 суткага қамалганди.

Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун жазо

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасига кўра, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

қамалдирайоноСамарқандўқитувчишилқимлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Фарғонада ўғил онасини ўлдириб, 18 йилга қамалди
Ўзбекистонда хусусий клиникаларга трансплантация қилишга рухсат берилади
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа