Skip to content
Trending
27 ноября 18:02NASA Ойга ракета учирмоқчи 8 сентября 14:26Мексикада митти енотлар қоғоз ва қумдан тўп ясаб, футбол ўйнашни ўрганди 22 февраля 11:27Ҳиндистонда “жодугарлик” айби билан она ва бола ёқиб юборилди 24 октября 11:55“Реал” Кенан Йилдиз учун Мбаппедан ташқари исталган футболчини сотишга тайёр 23 июня 13:05Дўстини қутқариш учун ўзини дарёга ташлаган 8 ёшли Хизирнинг жасади топилди 15 февраля 12:46Тошкентда қурол ҳақида сўраган шахс аниқланиб, тиббий муассасага жойлаштирилди 8 июня 14:18Олмалиқ ҳокими Нурафшонга ўтказилди 6 мая 17:41Сурия шимоли-ғарбида бир гуруҳ ўзбек жангчилари қўлга олинди 3 марта 07:13Макрон Франция ядровий арсеналини оширишни буюрди 11 мая 11:46Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Таиландда россиялик ака-сингилни ўлдиришда гумонланган икки киши қўлга олинди
Дунё

Таиландда россиялик ака-сингилни ўлдиришда гумонланган икки киши қўлга олинди

ShaxriyorShaxriyor—1 августа 11:510 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Таиландда россиялик икки сайёҳни ўлдиришда гумонланаётган икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Улар ўз айбига иқрор бўлган. Бу ҳақда Таиланднинг Thairath нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 ёшли Диана Назимова ва унинг 17 ёшли укаси Роман 26 июль куни эрталаб Паттайя шаҳрида бедарак йўқолган. Улар уйидан Honda русумли мотоциклда чиқиб кетган.

More stories

Абу-Дабида Эрон билан боғлиқ террор гуруҳи аъзолари қўлга олинди

21 апреля 12:14

Тошкентда наркокурьерлик қилган талабалар қўлга олинди

7 декабря 21:03

Истанбулда ИШИДнинг 100 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди

25 декабря 18:47

Таиланд комендантлик соати жорий этди

14 декабря 18:39

Орадан тахминан 20 дақиқа ўтиб, Бангкокда бўлган Диананинг онаси қизидан «Шошилинч!» мазмунидаги SMS-хабар олган. Шундан сўнг опа-ука билан алоқа узилган.

Бир неча кундан кейин улар фойдаланган мотоцикл қисмларга ажратилган ҳолда эски қабристон ҳудудидаги турли чуқурларга кўмилган жойидан топилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 43 ёшли Тана Китхонг ва 39 ёшли Тхонгчай Синингни жиноятда гумон қилиб қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар опа-укани мотоциклни эгаллаб олиш мақсадида ўлдирганликларини тан олган.

Гумонланувчилардан бирининг кўрсатмасига кўра, Роман ҳужум вақтида қаршилик кўрсатган ва ўқотар қуролдан отиб ўлдирилган. Кейинчалик унинг опаси Диана ҳам калтаклаб ўлдирилган.

Гумонланувчилар 31 июль куни Камбоджа билан чегара яқинидаги Са-Каео провинциясида қочишга уринаётган вақтда қўлга олинган.

Терговчилар қурбонларнинг жасадлари Чонбури провинциясидаги Кхао Чи Чан тоғлари ҳудудида яширилган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Ҳозирча жасадлар топилмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчиларни қурбонларнинг жасадлари яширилган бўлиши мумкин бўлган ҳудудга олиб бориб, қидирув ишларини давом эттиришни режалаштирмоқда.

қўлга олиндироссияликТаиланд
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Марказий Осиёда “Шенген”га ўхшаш ягона виза жорий этилиши мумкин
Қамчиқ довонида Epica ва Isuzu тўқнашиб, ёниб кетди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа