Skip to content
Trending
2 декабря 20:285 йилдан буюн қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга тушди 5 мая 17:26Хитой компанияларга АҚШ санкцияларига бўйсунмасликни буюрди 29 ноября 09:46Фарғонада наркотик моддалар савдоси олди олинди 6 февраля 22:22Қирғизистонда эркак хотинини ёқиб юборишга уринганликда ушланди 31 марта 16:50“Динамо” сув тошқинларидан жабрланганларга ёрдам беради 21 ноября 11:39Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга келди 28 октября 21:23Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич биргаликда дарахт экди 3 декабря 18:12Марказий Осиё сув инқирози хавфи остида – экспертлар 5 декабря 15:04Қамчиқ довонида қор ёғгани сабаб эҳтиёт чоралари кучайтирилди 12 мая 13:09Трамп Хитойга Илон Маск билан бирга боради
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ҳиндистонда “жодугарлик” айби билан она ва бола ёқиб юборилди
Дунё

Ҳиндистонда “жодугарлик” айби билан она ва бола ёқиб юборилди

ShaxriyorShaxriyor—22 февраля 11:270 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ҳиндистоннинг Жаркханд штатида мудҳиш воқеа юз берди. Маҳаллий аҳоли бир аёл ва унинг гўдагини жодугарликда айблаб, ваҳшийларча ёқиб юборди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Штат полицияси хабарига кўра, мазкур жиноятда гумонланиб ҳозирча тўрт киши ҳибсга олинган. Ҳужум пайтида аёлнинг турмуш ўртоғи ҳам оғир тан жароҳати олган ва ҳозирда шифохонада қолмоқда.

Фожиага нима сабаб бўлди?

Воқеа штат пойтахти Ранчидан 250 километр узоқликда жойлашган, қашшоқлик ва хурофотлар авж олган Кудсай қишлоғида содир бўлган. Қишлоқ аҳолиси ўртасида гўёки чорва молларининг тўсатдан нобуд бўлиши ва маҳаллий фуқаро Пустун Бируанинг вафоти ҳақида миш-мишлар тарқалган.

More stories

Ҳиндистон ҳукумати фуқаролар телефонига ўз иловасини ўрнатади

3 декабря 11:25

Ҳиндистонда микроавтобус жарликка қулаб, 9 киши ҳалок бўлди

18 апреля 09:37

Ҳиндистон 7 йил ичида илк бор Эрон нефтини импорт қила бошлади

5 апреля 08:05

Ҳиндистон Россиянинг қирувчи самолётлари ва мудофаа тизимларини сотиб олиши мумкин – ОАВ

1 декабря 10:52

Марҳумнинг рафиқаси Жано Бируа турмуш ўртоғи бетоблигида шифокорга эмас, норасмий тиббиёт ходими (табиб)га мурожаат қилганини айтади:

“Биз камбағал одамлармиз, уни узоқдаги шифохонага олиб боришга имконимиз йўқ эди”, дейди у.

Табиб эса касаллик жисмоний эмас, балки сеҳр-жоду оқибати эканини айтади. Шундан сўнг, қишлоқ аҳолиси Жёти Синку исмли аёлни “жодугарлик”да ва ўлимга сабабчи бўлишда айблай бошлайди.

“Ялиниб сўрадим, лекин қулоқ солишмади”

Сешанба, 17 февраль оқшомида ўнлаб кишидан иборат оломон Синкунинг хонадонига бостириб кириб, аёл ва унинг 10 ойлик ўғлини ёқиб юборади. Касалхонада ётган оила бошлиғи Колхан Синку ўша машъум тунда рафиқаси ва фарзандини қутқаришга ҳаракат қилганини кўзда ёш билан эслайди:

“Мен қўлларимни қовуштириб, улардан ушбу масалани қишлоқ кенгашида ҳал қилишларини сўраб ялиниб-ёлвордим. Аммо босқинчилар мени эшитишни ҳам хоҳламади”, деди у.

Ҳиндистон Миллий жиноятларни қайд этиш бюроси маълумотларига кўра, 2000-йилдан 2016-йилгача мамлакатда 2500 дан ортиқ киши, асосан, аёллар жодугарликда айбланиб ўлдирилган.

Вазиятнинг бу даражада оғирлигига сабаблардан бири эса тиббиётнинг йўқлигидир. Узоқ қишлоқларда шифокорлар йўқлиги сабабли аҳоли сохта табибларга таяниб қолган. Айни пайтда, қашшоқ ва саводсиз қабилалар яшайдиган ҳудудларда ҳар қандай касаллик ёки омадсизлик сеҳр-жоду билан боғланади.

Ҳозирда полиция қотилликда иштирок этган бошқа шахсларни қидирмоқда. Расмийлар қишлоқ жойларда хурофотга қарши тушунтириш ишларини олиб боришга ваъда бермоқда.

ёқиб юборилдижодугарликҲиндистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Вашингтонда Эрон раҳбариятига қарши энг кескин сценарий муҳокамада— Axios
Россия–Украина музокаралари давом этади: саммит бўлиши мумкин
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 20
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 20
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 50
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа