Skip to content
Trending
21 ноября 15:09Зеленский АҚШнинг тинчлик режасини олди 19 декабря 12:08Дональд Трамп “грин карта” дастурини тўхтатди 19 сентября 11:06Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади 18 июня 12:57Футболчиларимдан ғурурланаман. Улар яхши ўйнади – Каннаваро 10 сентября 17:0515 сентябрдан Ўзбекистонда расмий валюта курсини ҳисоблаш тартиби ўзгаради 18 января 21:06Сурияда ҳукумат қўшинлари ва курд кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди 5 июля 19:23Қозоғистон чегарасида икки суткада 61 та ёнилғи контрабандасига уриниш фош этилди 24 декабря 09:27Хоразм вилояти ИИБ ходими 30 минг доллар пора олган пайтда қўлга олинди 18 ноября 11:04АҚШда ўзбекистон фуқароси террорчиликда айбланмоқда 26 августа 10:31“Толибон” Афғонистонда ҳар қандай намойиш ўтказишни тақиқлади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Президент Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ни қабул қилди
Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ни қабул қилди

ShaxriyorShaxriyor—21 ноября 18:360 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари стратегик мулоқотининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар бўйича комиссия девони раҳбари, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Хитой ташқи ишлар вазири мамлакатимиз етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва тилакларини етказди.

Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама муносабатлар юксак даражага кўтарилгани қайд этилди.

More stories

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан АҚШга жўнаб кетди

17 февраля 18:39

Президент Ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади

24 октября 20:17

Энди наркожиноятчилар оғирроқ жазоланади

13 ноября 09:56

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

21 апреля 10:02

Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 14 миллиард долларга етди, қўшма корхоналар сони қарийб 5 мингтани ташкил қилмоқда, йил бошидан буён Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Технологик шериклик лойиҳаларининг портфели 90 миллиард долларга яқинлашди.

Юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, сунъий интеллект, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, геология, кимё ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча даражаларда алоқалар фаоллашди, икки мамлакат ҳудудлари самарали ҳамкорлик қилмоқда, таълим ва маданий-гуманитар соҳада мазмунли алмашинувлар давом этмоқда.

Ўзбекистон етакчиси навбатдаги олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитиш зарурлигини таъкидлади. Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини фаол амалга ошириш ва уни бошқа транспорт йўлаклари билан боғлаш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ва хавфсизлик масалаларида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кўп томонлама форматларда яқин сиёсий мулоқот ҳамда ҳамкорликни давом эттириш, олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликка қарши курашиш, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги таъкидланди.

Шу йилнинг ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда бўлажак Хитой маданияти кунларининг муваффақиятли ўтказилишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ван ИПрезидентташқи ишлар вазириХитойШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Аттестацияда ноқонуний қурилма ишлатишга уринган 120 нафар педагог четлатилди — ММТВ
Россия янги Жаҳон чемпионати ташкил қилмоқчи
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа