Skip to content
Trending
2 июля 22:29Шавкат Мирзиёев Грузиянинг энг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди 9 марта 07:46NASA Ойга учадиган астронавтлар менюсини эълон қилди 14 декабря 12:39Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенсионерлар сони очиқланди.Қашқадарё биринчи ўринда 13 февраля 11:00Туркия президенти парламентдаги жанжалга муносабат билдирди 17 февраля 18:44Наманганда уйида қиморхона ташкил қилганлар қўлга олинди 24 ноября 19:57Алламжонов янги лавозимга тайинлади 27 декабря 19:50Axios: Нетаньяху АҚШ маъмуриятида Трампдан бошқа барча таянчини йўқотган 14 мая 18:58Тошкентда Tracker ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди 9 марта 15:43Германия ғарбига метеорит қулади 25 декабря 19:51Тошкент шаҳри ва вилоятиги экорейдда бир кунда 110 та объект фаолияти тўхтатилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Сурияда ҳукумат қўшинлари ва курд кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди
Дунё

Сурияда ҳукумат қўшинлари ва курд кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди

ShaxriyorShaxriyor—18 января 21:060 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Аҳмад аш-Шараъа ҳукуматининг Сурия ҳудудий яхлитлигини дипломатик йўл билан тиклашга бўлган уринишлари натижа бермади. Бунинг оқибатида бир неча йилдан буён курдлар назоратида бўлиб келган ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Сурия армияси ҳамда асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари (SDF)ўртасида Ҳалаб, шунингдек Раққа йўналишларида тўқнашувлар кузатилган.

Жанглар SDF ўз кучларини Фурот дарёсининг шарқига олиб чиқишга рози бўлганидан сўнг фаоллашди. Сурия армияси қарийб ўн йилдан буён курдлар назоратида бўлиб келган ҳудудларни қисқа вақт ичида қайтариб олди. АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Бред Купер X тармоғи орқали Дамашққа мурожаат қилиб, барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Al-Jazeera телеканалининг Сурия армияси оператив қўмондонлигига таяниб хабар беришича, ҳукумат кучлари Табқага кирган. У Раққа вилоятининг стратегик аҳамиятга эга шаҳри бўлиб, ҳудудда йирик гидротехник иншоот ва ҳарбий авиабаза мавжуд. Бундан ташқари, армия Дайр аз-Завр вилоятининг Ал-Омар ва Конико нефть-газ конлари устидан ҳам назоратни тиклаган.

More stories

Нетаньяху коалицияси машҳур Армия радиосини ёпиш қарорини қабул қилди

22 декабря 20:09

Сурия ҳукумати ва курдлар етакчилигидаги SDF интеграция бўйича келишувга эришди

30 января 22:46

Трамп барча фуқароларига 2 минг доллардан беришни ваъда қилди 

10 ноября 12:19

Саиф ал-Ислом Каддафий Ливиядаги тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлди

4 февраля 11:09

Натижасиз келишув ва бир-бирни айблаётган томонлар

Асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари аввалроқ Дайр Ҳафир ва Маскана шаҳарларидан, шунингдек Ҳалаб вилоятидаги қатор қишлоқлардан чиқиб кетишини маълум қилган эди. Боиси бу ҳудудлар аҳолиси асосан араблардан иборат бўлиб, курдлар бошқарувидаги ҳукуматга қўллов билдирмайди.

Сурия армияси SDFни келишувда белгиланган ҳудудлардан чекинмасликда айблади. Расмийларга кўра, Маскана яқинидаги тўқнашувларда икки нафар аскар ҳалок бўлган. Сурия демократик кучлари эса, ўз навбатида, келишув ҳукумат қўшинлари томонидан бузилганини таъкидлади. Курдлар бошқарувидаги тузилмага кўра, Сурия армияси шаҳарларга уларнинг жангчилари ҳали тўлиқ чиқиб кетмасидан кириб борган.

SDF бу ҳолатни “хиёнат” деб атаб, ҳукумат кучлари Раққа ҳудудининг айрим қисмларини нишонга олганини билдирди. Ал-Жазира мухбири Зейн Басравининг хабар беришича, Дамашқ мазкур йўналишдаги қўшинларини узоқ масофага мўлжалланган артиллерия тизимлари ва катта миқдордаги ўқ-дорилар билан дастаклаган.

Шу билан бир вақтда,  Дайр аз-Завр вилоятида ҳам тўқнашувлар кузатиляпти. Ҳукумат кучлари стратегик аҳамиятга нефть конлари устидан назоратни тиклаган бўлиши мумкин. Мана шу воқеалар фонида Қўшма Штатлар сиёсий мувозанат сақлашга уриняпти. Боиси у бир тарафдан ўзининг узоқ йиллик иттифоқчиси бўлган курдларни ташлаб қўя олмайди. Бошқа тарафдан Вашингтон Дамашқ билан ҳам муносабатларини бузишни истамайди.

АҚШ махсус вакили Том Барак шанба куни Ироқ Курдистонининг Эрбил шаҳрига бориб, SDF раҳбари Мазлум Абди ва курд сиёсий етакчиси Масъуд Барзоний билан учрашув ўтказди. Улар президент Аҳмад аш-Шаръанинг курд тилини расман тан олиш ва илгари фуқаролиги бекор қилинган суриялик курдларга ватандошлик мақомини қайтариш ҳақидаги фармонни ижобий баҳолади. Бироқ мазкур ташаббус қонун даражасида мустаҳкамланиши ва конституцияга киритилиши зарурлиги таъкидланди.

Al-Jazeera мухбири Бернард Смитнинг Бағдоддан хабар беришича, томонлар ўн минглаб SDF жангчиларини Сурия армиясига қандай интеграция қилиш масаласида келиша олмаяпти. Улар АҚШ томонидан ўқитилган ва қуроллантирилган бўлиб, жанговар тажрибага эга.

курд кучлариқўшинСуриятўқнашувҳукумат
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Покистонда савдо марказидаги ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Қирғизистон ТИВ: Россиядаги депортация рўйхати қисқарди, аммо хавф сақланмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа