Skip to content
Trending
23 апреля 20:55Мисрда 2200 йиллик ноёб доирасимон ибодатхона топилди 11 марта 13:07Ўзбекистонда балиқ овлашга вақтинча тақиқ жорий этилди 29 января 09:41Олтин нархи тарихда илк бор 5,5 минг доллардан ошиб кетди 26 ноября 14:46Ўзбекистонда энди “кўз шох пардаси” биопротезлари фақат белгиланган шифохоналарда қўлланади 6 августа 09:21“Нархўз”га киритиб қўйиш учун 20 минг доллар сўраган шахс ушланди 5 января 09:36Трамп Венесуэлада президентлик сайловларини иккинчи даражали масала деб атади 12 июня 16:50Эрон АҚШ билан келишувнинг 14 бандини ошкор қилди 10 февраля 06:39Эрон парламенти ядро музокаралари ва хавфсизлик масалаларини ёпиқ муҳокама қилди 23 января 11:53Ўзбекистонда беғараз қон донорлиги миллий ҳаракатга айлантирилади 19 ноября 11:51Хорватия пойтахтида 16 қаватли бино ёниб кул бўлди
  Вторник 8 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Саиф ал-Ислом Каддафий Ливиядаги тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлди
Дунё

Саиф ал-Ислом Каддафий Ливиядаги тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлди

ShaxriyorShaxriyor—4 февраля 11:090 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Муаммар Каддафийнинг иккинчи ўғли Саиф ал-Ислом Каддафий Ливияда бўлиб ўтган жанглар чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Араб ОАВларининг ёзишича, Саиф Каддафий ўз уйининг боғида қуролланган шахслар билан отишма вақтида ўлдирилган. Бу маълумотни Каддафий оиласига яқин манба ва унинг вакили ҳам тасдиқлаган.

More stories

Москвада қурилиш майдонидаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди

29 апреля 09:01

Сурияда ҳукумат қўшинлари ва курд кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди

18 января 21:06

Қозоғистонда автобус ҳалокати: 4 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 42 киши жабрланди

16 января 15:05

Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди

7 сентября 16:49

Ливия телеканали “Al Ahrar” хабарига кўра, Саиф ал-Ислом Каддафий Ғарбий Ливиядаги Зинтан шаҳри яқинида жойлашган уйининг боғида тўрт нафар қуролланган шахс томонидан ўлдирилган. Манбанинг айтишича, ҳужумчилар унга жароҳат етказгач, воқеа жойидан дарҳол яширинган. Каддафийга яқин сиёсий гуруҳ эса қуролланган шахслар аввал Саиф яшайдиган қароргоҳдаги кузатув камераларини ишдан чиқарганини билдирган.

Саиф ал-Ислом қуролланган шахслар билан отишмага киришган ва маҳаллий вақт билан соат 14:30 да ҳалок бўлган. Ҳозирда унинг жасадини олиб чиқиш бўйича махсус операция ташкил этилган. Каддафий оиласига яқин манба бу ҳодиса тушдан буён давом этган тўқнашувлардан сўнг содир бўлганини айтган.

“Al-Hadat” телеканали аввалроқ айрим Ливия ОАВлари Саиф ал-Ислом Каддафий Ливия Миллий Бирлик Ҳукуматига қарашли 444-жанговар бригада кучлари билан бўлган жангда ҳалок бўлганини хабар қилганини ёзади. Бироқ, 444-жанговар бригада бу воқеага алоқадорлигини қатъиян рад этган. Бригада баёнотида Зинтан шаҳри ёки унинг ҳудудида уларнинг ҳарбий бўлинмалари йўқлиги, содир бўлган ҳодисага ҳеч қандай бевосита ёки билвосита алоқаси йўқлиги айтилган.

Маълумот учун, Саиф ал-Ислом Каддафий 1972 йил 25 июнда туғилган бўлиб, 2011 йил кузида ўлдирилган Ливия раҳбарининг иккинчи ўғли эди. 1997–1998 йилларда у Каддафий халқаро хайрия ва ҳамкорлик жамғармасини ташкил этишга ташаббус кўрсатган. Жамғарма раҳбари сифатида у афғон толиблари ва Филиппиндаги исёнчилар билан ғарбий гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борган. 2003 йилда Буюк Британия билан савдо муносабатлари бўйича музокараларда фаол иштирок этган.

2008 йилда Саиф сиёсатдан кетишини ва отасининг вориси бўлиш нияти йўқлигини эълон қилган. 2010 йилда у Ғазо секторига қўйилган блокадани юмшатишда фаол қатнашган. 2011 йилда фуқаролар уруши вақтида отаси ҳалок бўлгач, Саиф қўзғолончилар томонидан қўлга олиниб, судга тортилган. 2015 йилда 2011 йилги намойишларни бостириш билан боғлиқ иш бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинган. Аммо, 2017 йил ўрталарида умумий амнистия тўғрисидаги қонун асосида озод қилинган.

2021 йилда Ливия расмий прокуратураси уни “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари билан алоқадорликда гумон қилиб, ҳибсга олиш ордерини чиқарган.

Муаммар Каддафий Ливияни 42 йил бошқарган ва НАТО томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат оқибатида ҳокимиятдан ағдарилган. 2011 йил 20 октябрда у Сирта шаҳри яқинида исёнчилар томонидан ўлдирилган. Шундан сўнг Ливия ягона давлат сифатида фаолият юрита олмай қолган ва рақобатдаги маъмуриятларга бўлиниб кетган.

КаддафийЛивиятўқнашувҳалок бўлди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда
Наманганда ўрмон ерлари билан боғлиқ қатор ноқонуний ҳолатлар фош этилди
Related posts
Дунё

Хитойда AI ёрдамида яратилган янги COVID-19 дориси сотувга рухсат олди

7 сентября 20:28 40
Дунё

Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди

7 сентября 16:49 60
Дунё

TESLA ОСТИНДА ҲАЙДОВЧИСИЗ CYBERCAB ХИЗМАТИНИ ИШГА ТУШИРДИ

7 сентября 14:15 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Деновда поезд Gentra билан тўқнашди: икки аёл ҳалок бўлди

7 сентября 20:30 20
Дунё

Хитойда AI ёрдамида яратилган янги COVID-19 дориси сотувга рухсат олди

7 сентября 20:28 40
Дунё

Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди

7 сентября 16:49 60
Жамият

Андижонда 7 қаватли уйда ёнғин содир бўлди

7 сентября 16:06 40
Жамият

Паркент–Тошкент йўналишида электропоезд қатнови бошланди

7 сентября 14:19 40
Дунё

TESLA ОСТИНДА ҲАЙДОВЧИСИЗ CYBERCAB ХИЗМАТИНИ ИШГА ТУШИРДИ

7 сентября 14:15 30
Load more

Деновда поезд Gentra билан тўқнашди: икки аёл ҳалок бўлди

7 сентября 20:30

Хитойда AI ёрдамида яратилган янги COVID-19 дориси сотувга рухсат олди

7 сентября 20:28

Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди

7 сентября 16:49

Андижонда 7 қаватли уйда ёнғин содир бўлди

7 сентября 16:06

Паркент–Тошкент йўналишида электропоезд қатнови бошланди

7 сентября 14:19

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1831
  • Жамият1780
  • Спорт301
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияИсроилТрампҚозоғистонХитойпорақўлга олиндиушландиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа