Бугун, 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган Санжар Каримовнинг аппеляция иши бўйича суд жараёни ўз якунига етди ва дастлабки жазо ўзгаришсиз қолдирилди. У 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Маълум бўлишича, унга Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси аслича қолдирилган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 59–61-моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида, яъни 136 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 61-моддасига асосан тайинланган жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилиши белгиланди. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди ва апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилган.
