Skip to content
Trending
4 декабря 22:19UEFA “Бенфика”ни жаримага тортди 20 сентября 19:29Шимолий Корея бир кунда денгиз томон иккита ракета учирди 10 февраля 06:46Эпштейн файлларида шаҳзода Эндрюга оид маълумотлар пайдо бўлди 4 декабря 14:30Президент Сирдарёга борди 17 апреля 20:03YouTube Shorts’ни тўлиқ ўчириш функциясини ишга туширди 10 декабря 23:21Жанубий Кореядан Ўзбекистонга “Жалолиддин Мангуберди” номли тезюрар поездлари жўнатилди 14 января 19:30Янгийўлда итни сўйиб еган фуқаролар 10 суткага қамалди 19 февраля 23:08Тўқаев Трамп номида “Тинчлик кенгаши” мукофотини таъсис этишни таклиф қилди 22 апреля 21:02Тимур Мусин Тошкент ва Бўстонлиқдаги йирик мажмуаларни сотувга қўйди 13 августа 19:05Қозоғистонни ҳақорат қилган россиялик стример мамлакатдан чиқариб юборилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Путин 24 нафар қариндошини давлатга алоқадор лавозимларга жойлаштирган — ОАВ
Дунё

Путин 24 нафар қариндошини давлатга алоқадор лавозимларга жойлаштирган — ОАВ

ShaxriyorShaxriyor—6 ноября 18:180 26
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия президенти Владимир Путин камида 24 нафар яқин қариндошига юқори давлат лавозимларига жойлашишда ёрдам берди. Бу ҳақда “Проект” нашри хабар берди.

Журналистлар маълумотига кўра, давлат билан боғлиқ даромад манбаларига Путиннинг қизлари — Мария Воронцова ва Катерина Тихонова, шунингдек, президентнинг амакиваччалари Евгений ва Игор Путин, ҳамда тоғасининг қизлари Любов Шеломова ва Любов Круглова оилалари эга бўлган.

Путиннинг “тўртта машҳур севгилиси” — собиқ рафиқаси Людмила Очеретная, Алина Кабаева, Светлана Кривоногих ва Алиса Харчеванинг оила аъзолари ҳам давлат лавозимларига жойлаштирилган, дейилади хабарда.

More stories

Bloomberg: Россия Эрондан 2,7 миллиард долларлик ракета сотиб олган бўлиши мумкин

13 января 19:09

Челябинскда 9-синф ўқувчиси мактабда отишма уюштирди

26 марта 17:01

Россияда Telegram асосчиси Павел Дуровга қарши жиноят иши очилди

24 февраля 17:00

Украина Президенти Владимир Зеленский фронт чизиғига борди

11 ноября 22:03

Энг нуфузли лавозимлар президентнинг амакиваччаси Евгений Путиннинг қариндошларига насиб этган. Анна Сивилева (Евгенийнинг қизи, президентнинг жияни) мудофаа вазири ўринбосари, унинг турмуш ўртоғи Сергей эса энергетика вазири лавозимларини эгаллаган. Анна Сивелеванинг туғишган акаси Михаил Путин “Газпром”да юқори лавозимда ишламоқда.

Президентнинг отаси томонидаги қариндошлар тармоғи ҳам бошқа бир йирик давлат компаниясини назорат қилади. Путиннинг жияни Виктор Хмарин “Русгидро” компаниясига раҳбарлик қилади. Президентнинг куёвларидан бири, Игор Зеленский (Катерина Тихонованинг фуқаролик турмуш ўртоғи) Севастополда театр қурилишини бошқарган. Шу билан бирга, Алиса Харчеванинг отаси Всеволод Харчев эса ҳозирда “Диалог” номли нотижорат ташкилотда оддий лавозимда ишламоқда.

“Проект” нашрининг таъкидлашича, Путин давлат лавозимларига жойлаштирилган қариндошлари сони бўйича Россия ҳукмдорлари орасида камида Романовлар сулоласи давридан бери рекорд ўрнатган бўлиши мумкин. Таққослаш учун, “узоқ вақт давомида қариндош-уруғчилик билан боғлиқ бўлган” деб ҳисобланган президент Борис Ельцин ўзининг бешдан ортиқ бўлмаган қариндошларини юқори лавозимларга жойлаштирган.

Совет даврида ҳам етакчилар ўз қариндошларини муҳим лавозимларга тайинлаган. Масалан, Владимир Лениннинг рафиқаси Надежда Крупская маориф халқ комиссарлиги ўринбосари бўлган. Шунингдек, бир нечта бошқа қариндошлар ҳам ҳокимият тизимида турли, аммо унча юқори бўлмаган лавозимларни эгаллаган.

Иосиф Сталиннинг ўғли Василий пойтахт ҳарбий-ҳаво кучларига қўмондонлик қилган. Никита Хрушчёвнинг куёви Алексей Аджубей “Известия” газетасининг бош муҳаррири ва Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси бўлган.

Леонид Брежневнинг ўғли ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, куёви эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, Юрий Андроповнинг ўғли таниқли дипломат бўлган, Константин Черненконинг ўғли эса фақат “Госкино” бошқармаси бошлиғи ўринбосари даражасигача кўтарилган.

“СССР раҳбарларининг бошқа баъзи қариндошлари ҳам ҳокимият билан боғлиқ лавозимларни олди, аммо Путин давридаги миқёс билан солиштириб бўлмайди”, дейилади хабарда.

Владимир ПутиндавлатПроектПутинРоссия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Андижонда Хитой билан ҳамкорликда 350 млн долларлик саноат лойиҳаси қурилмоқда
Комил Алламжонов АҚШ ҳукуматига ўзбекистонликлар учун 10 йиллик визалар жорий этишни таклиф қилди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа