Skip to content
Trending
21 мая 11:06Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига жиноий иш қўзғатилди 14 апреля 10:29Оҳангаронда йўқолган 4 ёшли бола топилди 22 ноября 14:41Ўзбекистон ҳудудига “кефедрон” синтетик гиёҳванд моддасини олиб киришга уринишнинг олди олинди 30 ноября 11:44Кийим ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳудудлар эълон қилинди 6 апреля 19:08Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик Саудияда қолиб кетди 15 августа 20:47“Толибон” АҚШни Афғонистон иқтисодиётига сармоя киритишга чақирди 2 февраля 11:09АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирмоқда 23 января 20:34Путин Россия армиясини “ақлли” маҳаллий техника билан жиҳозлаш зарурлигини айтди 21 апреля 17:16Шавкат Мирзиёев ЖССТ бош директор Тедрос Адханом Гебрейесусни қабул қилди 7 декабря 21:03Тошкентда наркокурьерлик қилган талабалар қўлга олинди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Тимур Мусин Тошкент ва Бўстонлиқдаги йирик мажмуаларни сотувга қўйди
Жамият

Тимур Мусин Тошкент ва Бўстонлиқдаги йирик мажмуаларни сотувга қўйди

ShaxriyorShaxriyor—22 апреля 21:020 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Caravan Group тармоғи асосчиси Тимур Мусин Тошкент шаҳридаги “Палов музейи”, Caravan номли ресторанлари ва Бўстонлиқ туманидаги Cinara’s мажмуасини сотувга қўйди. Бу ҳақдаги эълонлар OLX’да жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 13 апрель куни умумий майдони 5800 квадрат метр бўлган беш қаватли “Палов музейи” ресторани сотувга қўйилган. Объект Солор канали бўйидаги 20 сотихли ҳудудни ўз ичига олади. Мажмуа қиймати 150 миллиард сўмга баҳоланган. 

Шунингдек, бинони босқичма-босқич – 1100 квадрат метрдан бошлаб сотиш имконияти ҳам мавжуд. Шунингдек, Caravan ресторани 7 сотихли ер майдонида жойлашган бўлиб, бинонинг умумий майдони 1800 квадрат метрни ташкил этади. Маскан қиш мавсумида 250 нафар, ёзда эса 490 нафаргача меҳмонни қабул қилишга мўлжалланган. Объект нархи – 45 миллиард сўм. 

More stories

Қашқадарё ва Тошкентда йирик наркотиклар партияси қўлга олинди

6 февраля 18:59

Фарғона ва Тошкентда наркогуруҳлар фаолиятига чек қўйилди

9 декабря 10:08

Тошкент вилоятида кўча безорилиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан 17 нафар шахс ушланди

15 февраля 13:48

Кучли ёғингарчилик сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларини сув босди

11 мая 11:44

Бўстонлиқ туманидаги Cinara’s этнографик мажмуаси эса 80 сотих майдонни эгаллайди, бинолари (нолинчи ва биринчи қаватлар) эса 1400 квадрат метр майдонга эга. Унинг қиймати 99 миллиард сўм этиб белгиланган.

Тадбиркорни ўз бизнесининг бир қисмини сотишга суд жараёнлари ва инвестицияларни йўқотиш хавфи мажбур қилган. Унинг сўзларига кўра, катта миқдорда ресурс сарфланган кенг кўламли этнографик лойиҳа тизимли тўсиқларга дуч келган.

Хусусан, Тимур Мусин YouTube’да Cinara’s меҳмонхонаси ва аквапаркига эга этнографик қишлоқ қуриш лойиҳаси “мураккаб инвестиция муҳити ва чексиз маъмурий тўсиқлар туфайли номаълум муддатга” тўхтатилгани ҳақида пост қолдирган.

“Муҳандислар, архитекторлар, конструкторлар, ландшафт дизайнерларининг батафсил ишлаб чиққан лойиҳаларига, шунингдек, халқаро меҳмонхона бошқарувчилари жамоасининг ажойиб меҳнатига қарамай, бир неча миллион маблағ ва вақт бой берилди. Тегишли тузилмалар томонидан муносиб қўллаб-қувватловнинг йўқлиги лойиҳани ҳозирги шароитда амалга оширишни имконсиз қилиб қўйди. Жамиятга фойда келтиришга қодир бўлган кенг кўламли ташаббус мамлакатдаги “яширин тўсиқлар” ва адлия тизимига урилиб, чил-чил бўлмоқда. Афсуски, айни дамда мавжуд муҳит хусусий инвестицияларни ноқонуний тажовузлар ва рейдерликдан ҳимоя қилишга тайёр эмаслиги маълум бўлди!” дейди тадбиркор. 

Маълумотларга кўра, низо Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чирчиқ — Ғазалкент — Чорвоқ” автомобиль йўлини реконструкция қилиш учун 0,7 гектар ернинг олиб қўйилиши билан боғлиқ. 2023 йил ёзида суд туман ҳокимлиги зиммасига компанияга 12,5 млрд сўм миқдорида компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган. Бироқ бу қарор турли даражадаги инстанциялар томонидан бир неча бор бекор қилинган ва 2025 йил август ойида иш қайта кўриб чиқиш учун юборилган.

Бундан ташқари, аввалроқ қурувчидан 4 гектар ҳудуд олиб қўйилиб, эвазига рельефи мураккаб бўлган участка берилган. 2025 йил охирида маъмурий суд прокуратуранинг компанияга 2010 йилда берилган кадастр ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирган. 2026 йил бошида Бизнес омбудсман 15 йилдан кейин ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш йўл қўйилмас эканлиги ва мулк ҳуқуқи бузилганини асос қилиб, ушбу қарор устидан шикоят қилган.

Объектларнинг ҳуқуқий мақоми ноаниқлиги сабабли компания иккита хорижий ҳамкор билан ҳамкорликни тўхтатган, банк ҳисоб рақамларида эса қарийб 10 млн доллар миқдоридаги инвестициялар музлатилган ҳолатда қолган. Тадбиркор қурилган бинолар билан бирга қарийб 15 гектар ернинг олиб қўйилишини тижорат қиймати бўйича 50 млн долларга баҳоламоқда. Ҳозирда суд жараёнлари иқтисодий ва маъмурий судларда параллель равишда давом этмоқда.

Бўстонлиқсотувга қўйдиТимур МусинТошкент
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

ЕИда мигрантлар сони тарихий рекордга етди
Бухорода 18 ёшли аёл уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлганда ушланди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа