Skip to content
Trending
1 ноября 16:24Тожикистон янги банкнотани муомалага чиқарди 18 ноября 15:56Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади 6 августа 18:17Дрон ҳужумлари ортидан Wildberries товарларини Қозоғистон ва Ўзбекистондаги омборларга кўчирмоқчи 12 февраля 19:43Ўзбекистонда Судьялар интизомий ҳайъати ташкил этиш режалаштирилмоқда 3 декабря 22:37Садир Жапаров Покистонга ташриф буюрди 3 октября 15:34Олимлар саратонга олиб келиши мумкин бўлган асосий инфекцияларни аниқлади 5 декабря 15:47Албанияда давлат харидларини назорат қилувчи сунъий интеллект пора олганликда айбланмоқда 5 июня 12:03“Жуманжи” ва “Топ Ган: Мэверик” актёри Жеймс Хэнди пичоқлаб ўлдирилди 6 августа 16:07Тожикистонда ҳижобли аёлларга қарши рейдлар ўтказилмоқда 23 января 10:15Наманган ва Андижон рейслари ноқулай об-ҳаво туфайли йўналишини ўзгартирди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Германия ва Франция 100 миллиард евролик қирувчи самолёт лойиҳасини тўхтатди
Дунё

Германия ва Франция 100 миллиард евролик қирувчи самолёт лойиҳасини тўхтатди

ShaxriyorShaxriyor—9 июня 18:300 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Германия–Украина ҳарбий ҳамкорлиги кенгайди

15 апреля 14:15

Германияда чемпионлик кубоги ўғирлаб кетилди

22 ноября 11:47

АҚШда ҳарбий қирувчи самолёт қулаб тушди

14 июня 19:21

Покистон Саудия Арабистонига JF-17 қирувчи самолётлари эскадронини юборди

18 мая 20:30

Берлин ва Париж Европанинг энг йирик мудофаа дастурларидан бири ҳисобланган янги авлод қирувчи самолётини яратиш лойиҳасини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Франция Президенти Эммануэль Макрон ўтган ҳафта бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Ғарбий Болқон саммити доирасида ушбу масалани муҳокама қилган. Томонлар лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги узоқ давом этган келишмовчиликларни бартараф этишнинг имкони йўқ деган хулосага келган. Шундан сўнг Мерц Макронга қирувчи самолёт яратиш ташаббусини давом эттирмасликни тавсия қилган.

Франция Президенти маъмурияти Airbus ва Dassault Aviation ўртасида келишувга эришилмаганидан афсусда эканини билдирган. Томонлар ўртасидаги асосий баҳслар лойиҳа устидан назорат, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳамда самолётнинг техник талаблари билан боғлиқ бўлган.

Маълумот учун, тахминан 100 миллиард еврога баҳоланган дастур 2017 йилда Макрон ва Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель ташаббуси билан бошланган. У олтинчи авлод қирувчи самолёти, унга ҳамроҳлик қилувчи дронлар ва “жанговар булут” тизимини яратишни назарда тутган.

Манбаларга кўра, лойиҳа доирасидаги айрим технологиялар устидаги ишлар давом этиши мумкин. Бироқ янги қирувчи самолётни яратишга қаратилган асосий дастур амалда якунланган. Таҳлилчилар бу ҳолат Европанинг йирик мудофаа лойиҳаларини биргаликда амалга оширишда ҳануз жиддий қийинчиликларга дуч келаётганини кўрсатишини таъкидламоқда.

Германияқирувчи самолётФранция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Зеленский Британиядан “Челси”дан тушган пулларни ҳарбий эҳтиёжларга беришни сўради
Сирдарёда чиябўри 4 нафар фуқарога ҳужум қилди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа