Skip to content
Trending
3 июня 16:01Украина дронлари Санкт-Петербургдаги инфратузилма объектларини нишонга олди 11 ноября 19:47Туркия ҳарбий самолёти Грузия чегарасида қулаб тушди 14 ноября 21:31Олимлар умрни 150 йилгача узайтирадиган дори ишлаб чиқди 13 января 18:41Хитойда “Ўлдингми?” номли мобил илова қисқа вақтда оммалашди 19 мая 17:14Самарқанд вилоятида икки мансабдор пора билан қўлга тушди 7 февраля 17:50Пентагон Гарвард билан ҳамкорликни тўхтатади 27 марта 17:02“Толибон” яна қизлар учун мактаб таълимини тақиқланганича қолдирди 29 июля 14:45Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард долларга етди 9 октября 19:19Ўзбекистонда фуқаролар МИБ ҳужжатлари билан онлайн танишиш имконияти яратилди 30 марта 10:50Туркия Эрон уруши масаласида курдларни огоҳлантирди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Зеленский Британиядан “Челси”дан тушган пулларни ҳарбий эҳтиёжларга беришни сўради
Дунё

Зеленский Британиядан “Челси”дан тушган пулларни ҳарбий эҳтиёжларга беришни сўради

ShaxriyorShaxriyor—9 июня 18:250 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Украина россиялик олигарх Роман Абрамовичга тегишли бўлган Англиянинг “Челси” футбол клуби сотилишидан тушган 2,4 миллиард фунт стерлинг (тахминан 3,34 миллиард доллар) маблағни нафақат гуманитар, балки ҳарбий мақсадларда ҳам ишлатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский “The Guardian” нашрига берган интервьюсида маълум қилди. 

More stories

Трампнинг Украинага «Tomahawk» ракеталарини бериш нияти йўқ

3 ноября 12:45

Эпштейн можароси фонида Британия бош вазирига босим кучаймоқда

11 февраля 22:25

Украина Франциядан жанговар самолётларни олиб келмоқчи

17 ноября 17:18

Британия империясига оид 600 дан ортиқ артефакт Бристол музейидан ўғирлаб кетилди

12 декабря 13:16

Унинг айтишича, у Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан учрашувда ушбу маблағлардан фойдаланиш масаласини кўтарган. Бироқ бу масала юзасидан Буюк Британия билан ҳали якуний келишувга эришилмаган.

Ҳозирда Британия ҳукумати “Челси” клуби сотилишидан тушган маблағни Украинадаги гуманитар эҳтиёжлар учун йўналтиришни режалаштирмоқда. Бироқ Зеленский бу маблағларни ҳарбий йўналишга, хусусан, ҳаво мудофаа тизимларини харид қилишга сарфлашни таклиф қилган.

Унинг айтишича, ушбу маблағлар Украина энергетика инфратузилмасига қилинган ракета ҳужумларига қарши ҳимояни кучайтириш, шунингдек, АҚШдан қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш имконини беради ва мамлакатнинг ракетага қарши салоҳиятини сезиларли даражада оширади.

Шунингдек, Зеленский яқинда Киевда Роман Абрамович билан учрашув ўтказганини ва унга “Бизга сизнинг пулингиз керак”, деганини ҳам айтган.

Маълумот учун, 59 ёшли россиялик миллиардер Роман Абрамович Англиянинг “Челси” футбол клубини 2003 йилда тахминан 140 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган. 2022 йилда Украинадаги уруш ортидан Буюк Британия ҳукумати томонидан россиялик тадбиркорларга қарши санкциялар жорий этилгач, 2022 йил май ойида Абрамович “Челси”ни америкалик тадбиркор Тодд Боэли бошчилигидаги инвесторлар консорциумига 4,25 миллиард фунт стерлингга сотган.

БританияВладимир Зеленскийҳарбий эҳтиёжЧелси
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда Суриядаги террорчиларни молиялаштирган шахслар қўлга олинди
Германия ва Франция 100 миллиард евролик қирувчи самолёт лойиҳасини тўхтатди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа