Skip to content
Trending
17 января 15:26АҚШда аёл сунъий интеллект орқали яратилган сохта далиллар туфайли қамалди 6 февраля 10:562025 йилда 176 нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради 24 февраля 18:06PSJ ҳимоячиси Ҳакимига қарши зўрлаш айблови — иш судга оширилди 4 декабря 10:37Ўзбекистонда ҳаво тозалигини таъминлаш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди 17 декабря 16:46Қуюқ туман туфайли Қарши аэропортига самолётлар қўнолмаяпти 13 июня 09:45Антальяда 267 йўловчили самолёт аварияга учради 25 марта 12:56Дональд Трамп: Эрон ядровий қуролдан воз кечди 5 октября 18:26Россияда ўлатга қарши курашиш институти ходими вафотидан сўнг шифохоналар карантинга ёпилди 26 марта 17:01Челябинскда 9-синф ўқувчиси мактабда отишма уюштирди 13 февраля 10:33Гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига қарши навбатдаги тезкор тадбирлар ўтказилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Покистон Саудия Арабистонига JF-17 қирувчи самолётлари эскадронини юборди
Дунё

Покистон Саудия Арабистонига JF-17 қирувчи самолётлари эскадронини юборди

ShaxriyorShaxriyor—18 мая 20:300 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Покистон ўзаро мудофаа шартномасига биноан Саудия Арабистонига 8 минг нафар ҳарбий хизматчи, қирувчи самолётлар эскадрони ва ҳаво мудофаа тизимини жойлаштирди. Исломобод Эрон урушида асосий воситачи ролини ўйнаётган бўлса-да, Ар Риёд билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда. Бу ҳақда манабаларга таяниб Reuters хабар берди.

Ушбу маълумотни уч нафар хавфсизлик расмийси ва ҳукуматдаги икки манба тасдиқлади. Уларнинг сўзларига кўра, бу кучлар қиролликка яна ҳужум уюштирилган тақдирда Саудия армиясини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган қўшин ҳисобланади.

Покистон ҳарбийлари, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ва Саудия ҳукуматининг медиа идораси ушбу ҳолат бўйича берилган сўровларга жавоб қайтармади. 2025-йилда имзоланган мудофаа шартномасининг тўлиқ шартлари махфий ҳисобланади.

Бироқ ҳар икки томон ҳужум содир бўлган тақдирда бир-бирини ҳимоя қилиши шартлигини маълум қилган. Покистон мудофаа вазири Хавожа Асиф аввалроқ ушбу келишув Саудияни Исломободнинг “ядровий соябони остига олишини” шама қилган эди.

More stories

Покистон Афғонистонда жангариларга қарши ҳаво ҳужумлари амалга оширди

22 февраля 09:00

Саудия Арабистони Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш учун талабларни кучайтирди

10 ноября 09:51

Покистонда Ми-17 ҳарбий вертолёти қулаб тушди

10 июня 19:04

Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

27 октября 10:34

Ҳарбий техникалар ва эскадронлар

Манбаларнинг маълум қилишича, Покистон апрель ойи бошида Саудияга тахминан 16 та самолётдан иборат тўлиқ эскадронни юборган. Булар асосан Хитой билан биргаликда ишлаб чиқарилган JF-17 қирувчи самолётларидир. Хавфсизлик расмийларидан иккитасининг айтишича, Покистон иккита дрон эскадронини ҳам жўнатган.

Барча бешта манбанинг айтишича, зарурат туғилса, яна қўшимча кучлар юбориш мажбурияти олинган. Шунингдек, ҳудудга Хитойнинг HQ-9 ҳаво мудофаа тизими ҳам жойлаштирилган. Техникаларни Покистон ҳарбийлари бошқармоқда, лойиҳа эса Саудия Арабистони томонидан молиялаштирилмоқда.

Минглаб қўшимча аскарлар

Эрондаги уруш пайтида жойлаштирилган ҳарбий ва ҳарбий-ҳаво кучлари ходимлари, асосан, маслаҳат бериш ва ўқитиш вазифасини бажаради. Буни икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ва ҳарбий активларни жойлаштиришга оид ҳужжатларни кўрган икки нафар хавфсизлик расмийси маълум қилди. Бу кучлар аввалги келишувлар асосида қиролликда жанговар вазифаларни бажараётган минглаб покистонлик аскарлар сафига бориб қўшилади.

Махфий мудофаа шартномаси матнини кўрган ҳукумат манбаларидан бирининг айтишича, ҳужжатда Саудия Арабистонига 80 минг нафаргача покистонлик аскар юборилиши кўзда тутилган. Улар Саудия кучлари билан биргаликда қироллик чегаралари хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. Икки нафар хавфсизлик расмийси келишув доирасида Покистон ҳарбий кемаларини ҳам жойлаштириш кўзда тутилганини айтди.

Бундан олдин АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда воситачи бўлиб келган Покистон Теҳрон самолётларини ўз аэродромларида яширинча сақлагани ҳақида хабар берилганди. Маълум қилинишича, самолётлар эҳтимолий Америка зарбаларидан ҳимояланиш мақсадида аэродромларга жойлаштирилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўт очишни тўхтатишни эълон қилганидан бир неча кун ўтиб, апрель ойи бошида Эроннинг бир нечта самолёти Покистондаги Нур Хон авиабазасига юборилган. Улар орасида Эрон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли, разведка учун мўлжалланган RC-130 самолёти ҳам бўлган.

қирувчи самолётПокистонСаудия Арабистони
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев Бакуда Сербия президенти Александр Вучич билан учрашди
Шавкат Мирзиёев БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашув ўтказди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 50
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа