Skip to content
Trending
2 мая 10:21Наманганда аёлларни хорижга фоҳишаликка жалб қилган гуруҳ фош этилди 7 мая 19:22Фарғонада ўғил онасини ўлдириб, 18 йилга қамалди 26 декабря 15:57Дембеле Францияда йил спортчиси унвонини қўлга киритди 12 мая 13:09Трамп Хитойга Илон Маск билан бирга боради 29 августа 20:29Вена музейидан Миср собиқ қироличасига тегишли олмос маржон ўғирланди 13 ноября 23:27Россиялик хакер АҚШ сўрови билан Тайландда қўлга олинди 17 марта 23:07Трамп: Макрон тез орада лавозимини тарк этади 2 октября 12:11Қирғизистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдоши орбитага учирилди 18 ноября 22:35Неймарнинг отасига тегишли компания Пеле брендини 18 млн долларга сотиб олди 12 мая 12:26Ангренда Isuzu юк автомобили ёниб кетди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп BBC’ни судга берди
Дунё

Трамп BBC’ни судга берди

ShaxriyorShaxriyor—16 декабря 10:500 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ президенти Дональд Трамп Британиянинг BBC телерадиокомпаниясига қарши суд даъвоси киритди. У телеканални 2021 йил 6 январь куни қилган нутқидан парчаларни монтаж қилиб, гўёки у тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга ундагандек кўрсатганликда айбламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Трампнинг таъкидлашича, эфирда унинг нутқининг турли қисмлари бирлаштирилган. Жумладан, Капитолий томон юришга чақирган сўзлари ва “бор куч билан курашинг” деган ибораси қўшиб берилган. Бироқ норозилик тинч йўл билан ўтказилиши кераклиги ҳақидаги гаплари кесиб ташланган. Натижада, унинг фикрича, томошабинларда воқеа ҳақида бузиб кўрсатилган тасаввур шаклланган.

More stories

АҚШ наркотеррористларга қарши “уруш” бошлаганини эълон қилди

14 ноября 11:07

Эрон можароси АҚШ дрон паркига 1 миллиард доллар зарар келтирди

23 мая 09:51

Эронда АҚШ–Исроил зарбалари қурбонлари 1300 дан ошди

6 марта 14:20

Россия Украинага ядро қуроли ташувчи ракеталар билан тизимли ҳужум бошлади – ОАВ

31 октября 20:33

Трампнинг даъвоси Маями шаҳридаги федерал судга топширилган. Унда BBC нафақат туҳматга йўл қўйгани, балки Флорида штатининг ноҳақ ва чалғитувчи амалиётлар тўғрисидаги қонунини ҳам бузгани айтилади. Трамп даъвонинг ҳар бир банди бўйича 5 миллиард доллардан, жами 10 миллиард долларгача товон пули талаб қилмоқда.

BBC’нинг Panoramа дастурида эфирга узатилган ҳужжатли фильмида Трампнинг 6 январдаги нутқидан бир-биридан анча вақт оралиғида айтилган учта алоҳида лавҳа бирлаштирилган. Трампнинг юристлари бу монтажни “сохта ва туҳматга асосланган” деб атаган. Улар видео Трампнинг қўзғолонни рағбатлантиргани ҳақидаги нотўғри таассуротни шакллантираётганини таъкидлаган.

Трамп GB News телеканалига берган интервьюсида BBC’ни ноқонуний ҳаракатларда айблаб, бу таҳрирни сайловларга аралашиш билан таққослаган. Унинг айтишича, асл нутқи ижобий руҳда бўлган, бироқ BBC уни бузиб кўрсатган. Президент бу ҳолатни “сохталикдан ҳам баттар — бу бузуқлик”, деб атаган.

Мазкур можаро ортидан ноябрь ойида BBC бош директори Тим Дейви ва BBC News янгиликлар бўлими раҳбари Дебора Тернесс истеъфога чиққан. Улар йўл қўйилган хато учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Мутахассислар Трамп даъвони айнан АҚШда киритганини муддатлар билан изоҳламоқда. Чунки Буюк Британияда туҳмат бўйича ишлар фақат материал эълон қилинганидан кейин бир йил ичида қўзғатилиши мумкин, бу муддат эса аллақачон ўтиб кетган.

Энди Трамп нафақат монтаж ёлғон эканини, балки BBC томошабинларни атайлаб чалғитганини ёки қўпол бепарволик билан иш тутганини ҳам исботлаши керак бўлади. Акс ҳолда, сўз ва матбуот эркинлигини кафолатловчи конституциявий нормалар сабабли даъво рад этилиши мумкин.

BBCАҚШДональд Трампсудга берди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Илон Маск 600 млрд долларлик бойликка эга тарихдаги биринчи одам бўлди
Туркия Қора денгизда номаълум дронни уриб тушурди
Related posts
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1956
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа