Skip to content
Trending
6 мая 17:25Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнининг ишини кўрган судья сирли ҳолда вафот этди 22 мая 17:39Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжмандлар учун 690 миллиард сўм ажратилади 10 ноября 11:37Дональд Трамп ўзининг номи билан аталган стадион бўлишини хоҳламоқда — ESPN 18 ноября 11:39FIFA президенти Жанни Инфантино U-17 Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи иштирокчиларини табриклади 20 ноября 17:24Ўзбекистон компанияси ҳам АҚШнинг “қора рўйхати”га киритилди 23 мая 19:26BMW Гелендвагенга рақобатчи тайёрламоқда 4 июня 11:30Тошкентда пиво фестивали сабаб айрим кўчалар ёпилади 8 ноября 10:21Қозоғистонликлар энг кўп Ўзбекистонга пул жўнатган 12 мая 21:19Ўзбекистонда ҳантавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилдими? 2 апреля 17:34Ургутда директор ўринбосари ва ўқувчи муштлашди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россия Украинага ядро қуроли ташувчи ракеталар билан тизимли ҳужум бошлади – ОАВ
Дунё

Россия Украинага ядро қуроли ташувчи ракеталар билан тизимли ҳужум бошлади – ОАВ

ShaxriyorShaxriyor—31 октября 20:330 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жорий йилнинг август ойидан бери Россия Украина ҳудудига камида 23 та 9М729 туридаги ракета учирган. Ушбу ракеталар бир пайтлар АҚШнинг Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқишига сабаб бўлган. Бу ҳақда Украина ҳукуматидаги икки юқори мартабали манбага таяниб, “Reuters” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, мазкур ракеталар оддий ёки ядровий жанговар каллаклар билан жиҳозланиши мумкин. “Reuters”нинг бир манбасига кўра, бу ракеталарнинг илк қўлланиш ҳолатлари 2022 йилда қайд этилган, бироқ сўнгги ойлар ичида уларнинг ишлатилиши мунтазам тус олган.

More stories

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни тасдиқлади

16 декабря 13:31

Украинадаги урушдан қочишга уринган ўзбекистонлик Россияда 7 йил 9 ойга қамалди

21 января 20:47

НАТО ва Россия уруши 2029 йилда бошланиши мумкин – Писториус

17 ноября 20:45

Россия ва Хитой яширинча ядровий қурол синовларини ўтказяпти – Трамп

3 ноября 17:37

АҚШнинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) маълумотларига кўра, ракетанинг ҳақиқий учиш масофаси 2 500 километрга етиши мумкин.

“Россиянинг Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома билан тақиқланган 9М729 ракетасини қўллаши Владимир Путиннинг АҚШ дипломатик саъй-ҳаракатларига ва шахсан Президент Трампга беписандлигини кўрсатади”, дейди Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига.

Украина ҳарбийларидан бирининг маълум қилишича, жорий йилнинг 5 октябрь куни Россия томонидан учирилган ракеталардан бири 1200 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Украина ҳудудидаги нишонга етиб борган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 9М729 ракетасининг ишлатилиши Россияга узоқ масофадан ҳужумлар уюштириш имконини бериб, Европа хавфсизлиги учун янги таҳдидларни юзага келтиради. Буюк Британиянинг собиқ ҳарбий атташеси (Москва ва Киевдаги) Жон Форманнинг сўзларига кўра, агар Россия ядровий каллак ўрнатилиши мумкин бўлган ракеталарни ишлатаётгани тасдиқланса, бу фақат Украина учун эмас, балки бутун Европа учун ҳам жиддий муаммо бўлади.

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу турдаги ракеталар Россия кучларига ўз ҳудуди ичкарисидан, хавфсиз масофадан туриб зарба бериш имконини яратади, бу эса кўпчилик мудофаа тизимларининг фаолият радиусидан ташқарида қолади.

Бундай қурол Россияга зарба йўналишларини кенгайтириш, ҳаво мудофаасини чалғитиш ва зарба бериш воситалари сонини кўпайтириш имконини беради”, дейди Мидлбери коллежининг глобал хавфсизлик бўйича таҳлилчиси Жеффри Льюис.

Украина томони далилий фотосуратларни тақдим этган. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Лапаевка қишлоғидаги зарба жойидан олинган суратларда тўртта одам ҳалок бўлган жойда 9M729 белгиси туширилган ракета парчалари кўринади. Льюис бошчилигидаги таҳлилчилар гуруҳи топилган деталлар ҳақиқатдан ҳам ушбу моделга тегишли эканини тасдиқлаган. Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, 9М729 ракеталарининг қўлланилиши икки мақсадни кўзлаши мумкин – тизимни ҳақиқий жанговар шароитда синовдан ўтказиш ва Ғарбга Москванинг халқаро чекловларга тушувчи қуроллардан фойдаланишга тайёрлигини намойиш этиш.

АҚШракетаРоссияСтратегикУкраина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шимпанзеларда мантиқий фикрлаш белгилари аниқланди
Пентагон Киевга Tomahawk етказиб беришни маъқуллади – CNN
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа