Skip to content
Trending
30 октября 20:38Россия мамлакатда ядро қуроллари синовдан ўтказилаётганини рад этмоқда 3 сентября 12:01Тошкентда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қиз қутқарилди 31 марта 18:39Сардор Мамадалиев муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди 26 марта 12:17Ўзбекистонда февраль ойида 11 банк жаримага тортилди 29 июля 14:45Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард долларга етди 24 февраля 18:11Шавкат Мирзиёев Беларусь Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди 5 мая 14:09Эрон БАА нефть танкерига дрон билан зарба берди 21 октября 12:34Япония Марс йўлдошидан Ерга намуна олиб келиш миссиясини бошлади 27 декабря 14:53Шумахер — энг бой “Формула-1” афсонаси деб топилди 10 ноября 11:49BBC раҳбарлари Трампнинг нутқи сохталаштирилгани сабаб истеъфога чиқди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Қирғизистон ТИВ: Россиядаги депортация рўйхати қисқарди, аммо хавф сақланмоқда
Дунё

Қирғизистон ТИВ: Россиядаги депортация рўйхати қисқарди, аммо хавф сақланмоқда

ShaxriyorShaxriyor—18 января 21:100 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қирғизистоннинг 35 мингга яқин фуқароси Россиядан депортация қилиниш хавфи остида. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев маълум қилди.

Унинг айтишича, ўтган йилнинг ноябрь ойида ушбу рўйхатда 128 мингга яқин қирғизистонлик мавжуд эди. Ўшандан бери кўпчилик ўзини рўйхатда текшириб, қонуний мақомини расмийлаштирган.

“Масъулиятли фуқароларнинг катта қисми ўзини реестрда текшириб, ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш имкониятидан фойдаланган. Бироқ Қирғизистон давлати ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан кўрилган чораларга қарамай, фуқароларнинг бир қисми ҳамон рўйхатда қолмоқда ва улар Россиядан депортация қилиниши мумкин” , деб таъкидлади Кулубаев.

More stories

Россия Павел Дуровни халқаро қидирувга берди

29 июля 11:37

Россия ва Хитой яширинча ядровий қурол синовларини ўтказяпти – Трамп

3 ноября 17:37

Эстония ва Россия чегараси яқинидан 250 килолик бомба топилди

3 ноября 14:28

Туркия туризм бўйича 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида рекорд натижа қайд этди

3 ноября 12:52

​Шу билан бирга, у Россияда ишчи кучи танқислиги юзага келгани сабабли мамлакат миграция сиёсатини юмшатиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Шунингдек, ТИВ раҳбари қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг қайтиши кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш учун ишчи кучи талаб қилинадиган Қирғизистоннинг ўзи учун ҳам фойдали эканини қайд этган. У Россияда 90/180 кунлик бўлиш режими амал қилишда давом этаётганини ва қирғизистонлик муҳожирлар мамлакатда бўлишларини ушбу талабларга мослаштиришлари зарурлигини эслатган.

2024-2025-йилларда Россия миграция қонунчилигини кучайтирди. Жумладан, ўтган йилнинг 5 февралидан бошлаб миграция назорати остидаги шахслар реестри амал қила бошлади. Бу реестрга киритилиш ҳуқуқларнинг жиддий чекланишига олиб келади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил январь ҳолатига кўра, хорижда 608 мингдан ортиқ Қирғизистон фуқароси бўлиб, улардан 376 907 нафари Россияда миграция рўйхатида туради.

Аввалроқ Россияда бўлиб турган 770 минг нафар ноқонуний мигрант мамлакатни тарк этмаса, мажбурий депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Бундан аввал Россия президенти Владимир Путин 2026–2030-йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлаганди. Унга кўра, Россияга ишлаш учун келаётган муҳожирлар сонининг ўсиши 2030-йилгача сақланиб қолади. Бу чет эллик ишчиларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ. Янги концепцияда миграция сиёсатининг мақсади, вазифалари ва йўналишлари белгиланган.

Сентябрь ойида Россияда ишламайдиган мигрант оилалар учун пуллик яшаш тартибини жорий этиш таклиф қилинганди.

Россияда 1 сентябрдан бошлаб қўшимча давлат божлари жорий этилди. Булар қаторига рўйхатдан ўтказиш, миграция ҳисоби ва меҳнат фаолиятига рухсат бериш билан боғлиқ тўловлар ҳам киради.

депортацияҚирғизистонРоссияТИВхавф
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурияда ҳукумат қўшинлари ва курд кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди
Маск OpenAI бўйича йирик молиявий даъво билан судга мурожаат қилди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа