Skip to content
Trending
27 мая 16:27АҚШдаги қоғоз заводида кучли портлаш содир бўлди 24 октября 23:19Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳаво бироз совийди 25 декабря 19:31Пекин Вашингтонни Хитой–Ҳиндистон яқинлашувини бузишда айблади 5 ноября 10:12Тошкент вилоятида солиқчи 5 минг доллар пора олганида қўлга тушди 17 декабря 14:49Режиссёр Жеймс Кэмерон миллиардерга айланди 31 мая 22:42Мьянмадаги кучли портлаш 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди 16 мая 12:28Франция прокуратураси Саркозига 7 йил қамоқ талаб қилди 6 декабря 14:09Исроил ҳарбий харажатларни рекорд даражада оширади 19 апреля 10:26Шимолий Корея яна денгиз томон баллистик ракеталар учирди 16 сентября 10:03Олимлар қадимда Ернинг 80 фоизини эгаллаган суперқитъанинг харитасини қайта тиклади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Япония Марс йўлдошидан Ерга намуна олиб келиш миссиясини бошлади
Дунё

Япония Марс йўлдошидан Ерга намуна олиб келиш миссиясини бошлади

ShaxriyorShaxriyor—21 октября 12:340 3
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Япония космик аппарати 20 октябрь куни Марс йўлдошларидан бирига томон муваффақиятли учирилди. Бу миссия Ерга намуналар олиб келадиган ҳамда Қуёш тизимининг келиб чиқиши сирини очишга ёрдам берадиган биринчи лойиҳа бўлиши кутилмоқда.

Учувчисиз бошқариладиган ММХ (Martian Moons eXploration) миссияси Марсга 2027 йилнинг август ойида етиб бориши кутилмоқда. Аппарат сайёранинг иккита йўлдошидан энг каттаси бўлган Фобосдан намуналар йиғади. Шунингдек, у йўлдош сиртини тадқиқ қилиш учун Германия ва Францияда ишлаб чиқилган IDEFIX роверини қўндиради.

Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JАХА) хабарига кўра, ММХ зондини олиб чиққан H3 ракета-ташувчиси Танегасима космодромидан маҳаллий вақт билан соат 04:41 да коинотга кўтарилган. Эрта тонг бўлишига қарамай, жонли эфирни минглаб одамлар кузатиб борди.

Бир соат ўтгач, JАХА аппарат H3 ракетасидан муваффақиятли ажралгани ва Марс томон ўз парвозини бошлаганини эълон қилди.

“Мен бу кунни тушимда кўрган эдим, шунинг учун жуда бахтиёрман. Ҳозир ўзимни жуда енгил ҳис қиляпман”, деди JАХА олими Мари Аида.

Агентлик аппаратдан белгиланганидек сигналларни қабул қилди. Бу кема меъёрий режимда ишлаётганини тасдиқлайди.

Илм-фан учун янги имкониятлар

More stories

NASA’нинг Curiosity марсоходи Марсдаги сирли қояларни суратга олди

10 октября 17:13

Индонезия Ғазога юбориш учун 8 минг аскар тайёрламоқда

11 февраля 12:26

Японияда ходим йиллик мукофоти камайгани учун раҳбарини ўлдирди

21 января 16:05

Япония хорижликлар учун виза нархини беш баробарга оширмоқда

21 июня 13:27

Олимлар аппарат кашфиётлари келажакда инсониятнинг Марсга парвозига замин яратади, деб умид қилмоқда.

“ММХ тўплаган намуналар Марс тизими бўйича келажак авлодлар учун туб бурилиш ясовчи илмий билимларни тақдим этади. Айниқса, бу НАСА Марсга биринчи инсонларни юборишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда жуда муҳим”, деди НАСА Илмий миссиялар бошқармаси раҳбари Никки Фокс JАХА жонли эфиридаги мурожаатида.

JАХА бу миссия Марс ва унинг иккита йўлдоши қандай пайдо бўлганини очиб беришига умид қилмоқда. Бу эса Қуёш тизими шаклланишига оид муҳим жумбоқни ечишга ёрдам беради.

Бир назарияга кўра, Марс йўлдошлари йирик самовий коинот жисмининг сайёра билан тўқнашуви натижасида пайдо бўлган. Бошқа фаразга кўра эса, йўлдошлар Марс тортишиш кучи томонидан ушлаб қолинган астероидлардир.

Гипотезалардан бирининг тасдиқланиши олимларга “Қуёшга энг яқин тўртта тошлоқ сайёрада ҳаёт учун мос муҳит қандай юзага келгани”ни аниқлашга ёрдам беради, дея таъкидлади JАХА.

Зонд Марс яқинига тахминан 2027 йилнинг августида етиб боради ҳамда Fobos табиий йўлдоши орбитасига киради. Астерикс комикслар сериясидаги ит шарафига IDEFIX деб номланган француз-герман ровери Fobos бўйлаб ҳаракатланадиган биринчи аппарат бўлади. У юзада кузатувлар олиб боради ҳамда Япония зондининг хавфсиз қўнишига ёрдам беради. Ровернинг ҳажми микротолқинли печдан катта эмас.

ММХ Фобосга қўнгач, юза бўйлаб камида 10 грамм материал йиғиш учун тахминан икки соат вақт сарфлайди ва кейин яна коинотга кўтарилади. У 2030 йилда Марс ҳудудидан чиқиб кетишдан олдин Деимос йўлдошини ҳам тадқиқ этади.

Миссиянинг яна бир мақсади у ерга бориб-келиш талабларини аниқлаш орқали Фобосдан “табиий космик станция” сифатида фойдаланиш имкониятларини ўрганишдир.

Fobos — диаметри тахминан 22 километер бўлган, шакли картошкага ўхшаш текис бўлмаган тошдир.

Марс ҳудудига бориб-келиш парвозини амалга оширишни мақсад қилган ушбу миссия АҚШ, Европа космик агентликлари ҳамда бир нечта хусусий технологик компаниялар ҳамкорлигида йўлга қўйилган.

АҚШ ва Хитой космик агентликлари ҳам Марс сиртидан Ерга биринчи бўлиб тош намуналарини олиб келиш бўйича ўзаро рақобатлашмоқда. НАСАънинг 2021 йилдан бери сайёрани ўрганаётган Perseverance ровери намуналар йиғиб бўлган. Бироқ намуналарни Ерга олиб келиш миссияси Конгрессдаги овоз беришдан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан бекор қилинган.

ЕрйўлдошМарсмиссияЯпония
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Honda электромобиллар учун симсиз қувват узатувчи йўл технологиясини ишлаб чиқмоқда
Чехияда 11 тонна олтин захирасига эга кон топилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа